Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари



Download 0,96 Mb.
bet74/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти

Назорат топшириқлари:
1.ИТТ моҳиятини тушунтиринг.
2.Мажмуали тадқиқотлар моҳиятини изоҳланг.
3.Фан ва техника қўмитаси дастурлари моҳиятини изоҳланг.
2-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-ИТТ тараққиёти ишланмаларини тушунтириш.
-Тадқиқотларни амалга ошириш натижаларини изоҳлаб бериш.
2-савол баёнига оид муаммолар.
-ИТТ тараққиёти ва ҳозирги давр.
-Ҳозирги кунда тадқиқотларни амалга ошириш ва унинг асослари.
Идентив ўқув мақсадлари:
-ИТТ тараққиёти ишланмаларини изоҳлайди.
-Тадқиқотларни амалга ошириш натижаларини ёритади.
2-асосий савол баёни.
Қуйидаги ишланмаларни яратиш ижрочиларнинг асосий мақсадлари сифатида белгиланган:
1.Атроф муҳитнинг потенциал хавфли омилларини экологик-гигиеник меъёрлаштириш асосида Ўзбекистон республикасининг экологик районлаштириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
2.Заҳарли химикатлар, радионуклидлар ва оғир металлар ионлари билан заҳарланишни олдини олиш, табиий муҳитдан оқилона фойдаланиш тадбирларини ва илмий –техник асосларини ишлаб чиқиш;
3.Атроф-муҳитни умумдавлат мажмуали мониторингни концепцияси элементларини ишлаб чиқиш, флора ва фаунани сақлаш ва тиклаш.
Тадқиқотларни амалга ошириш натижасида:
1.Ичимлик сувининг сифати билан Оролбўйи аҳолисининг саломатлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланди;
2.Атроф-муҳитнинг потенциал хавфли омилларининг экологик-гигиеник меъёрлари ишлаб чиқилди;
3.Геологик, гидрологик, қишлоқ хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича тематик экологик карталар тузилди;
4.Сувларни радионуклидлардан, оғир металлардан, пестицидлар ва феноллардан тозалайдиган мини тизимнинг намунаси яратилди, синаб кўрилди ва АҚШда сертификацияланди;
5.Ягона Осиё сув хўжалиги тизимини яратиш концепцияси ишлаб чиқилди;
6.Ўзбекистон республикаси ер усти сувларининг сифатига, улардан фойдаланиш имкониятларига қараб районлаштирилди, сувни муҳофаза қилиш тадбирларини оптималлаштиришнинг мезонлари ва чекловлари белгиланди;
7.«Ўзбекистон республикасида табиатни муҳофаза қилиш» илмий-маълумотнома атласи чоп этилди;
8.Сувларни тозалашнинг янги мажмуали усули (биомасса усули ва электр билан ишлов бериш усули) ишлаб чиқилди;
9.Иқтисодий-математик моделлаштириш асосида Ўзбекистон республикасида деҳқончиликни ривожлантиришнинг оптимал вариантларини танлаш тавсиялари ишлаб чиқилди;
10.Жанубий Оролбўйининг суғориладиган ҳудудларида ҳайвонот дунёсининг ов қилинадиган турларидан оқилона фойдаланишнинг илмий асослари ишлаб чиқилди;
11.Оролбўйининг сақлаш ва муҳофаза қилишнинг экологик талабларига мос равишда хавзани истиқболда ривожлантиришнинг оптимал вариантлари ишлаб чиқилди;
12.Марказий Осиё тоғлари устидаги азон қатламининг таркиби тадқиқ этилди.
Илмий-техника тараққиёти ютуқларини ва бу борадаги илмийишланмаларни табиатни муҳофаза қилиш соҳасига жалб этиш катта самара беради. Тадқиқотлар натижасида олинган ижобий натижалар кўп объектларда синовдан ўтказилди.
Масалан, Асака автомобиль заводи (сувларни химиявий учсулда тозалаш), «Хоразм ипаги» (чиқинди сувларни тозалаш), «Олмос» заводи (заҳарли мишякни тутиб қолувчи фильтрловчи қурилма), Оролбўйи (чўллашувнинг олдини олиш), Бухоро нефтьни қайта ишлаш заводида, Чирчиқ ГЭС лар каскадида, «Навоий азот» ишлаб чиқариш бирлашмаларида, «Катекс» АЖ ва бошқаларга илмий тавсияларни ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ангрен ГРЕСида атмосферага зарарли чиқиндиларни чиқаришни қисқаришини таъминлайдиган янги усулнинг саноат –тажрибавий синови ўтказилди. Натижа самарали бўлди. Яъни олтингугурт диоксидини йилига 44,3 минг тоннадан 31 минг тоннагача ва азот оксидини 6,34 минг тоннадан 5,072 тоннагача қисқартириш имконини берди. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида чиқинди газларни ёқиш натижасида SO2, P2O2ни 10 мартта камайтиришга эришилди.
Хозирги кунда илмий ишланмалардан кутилаётган асосий мақсадлардан бири саноат чиқиндилари тўғрисида маълумотлар банкини яратиш хисобланади. Бундай маълумотлар саноат чиқиндиларини бир ерда тўплаш,сақлаш ва йўқ қилиш имконини беради.
Ўзбекистон республикаси флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. «Чинор ЭНК» нашриётида Ўзбекистон республикасининг «Қизил китоби» назр этилди. Чотқол биосфера ва «Жайрон» экомаркази ҳам қатор илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish