Халқаро хамкорлик қуйидаги шаклларда олиб борилади: 1.Парламентлараро хамкорлик-қонунчилик фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлатлараро экологик муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида олиб борилади.
2.Ижроия хокимиятлари ўртасидаги хамкорлик-БМТ доирасида экологик дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштиришга йўналтирилган фаолиятдир.
3.Конвенцион тибдаги хамкорлик-алоҳида худудлар ва объектларнинг аниқ экологик муаммоларни ечишнинг умумий ёндашувларини топишни назарда тутади.
4.Илмий-техник хамкорлик-илмий тавсифдаги информацияларни алмашиш,табиатни мухофаза қилиш тадбирларини бирга ишлаб чиқиш,жихозларда мажмуали фойдаланиш,илмий лойихалар ва экспертизаларни амалга оширишни назарда тутади.
Бу асосий шакллардан ташқари атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро хамкорлик ижтимоий ташкилотлар,ишбилармон доиралар,халқаро экологик форумлар ва бошқаларни олиб бориш билан ҳам амалга оширилади.
Атроф-муҳитни мухофаза қилиш борасидаги халқаро хамкорликнинг яна бир шаклларидан бири – шартномалар тузиш ва бошқа халқаро келишувларни амалга оширишдир. Икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар ва халқаро концепциялар турли мамлакатларнинг бу соҳадаги сайъи- харакатларини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилади. Бундай вазиятда шериклар сифатида табиатни мухофаза қилиш ва унинг ресурсларидан фойдаланиш борасидаги мафаатлари уйғун бўлган қўшни давлатлар иштирок этишади.
Табиатни мухофаза қилиш борасидаги халқаро хамкорлик тарихи хайвонот дунёси ресурсларидан фойдаланиш ва уни мухофаза қилишни тартиблаш билан бошланади. 1875 йилда Австро-Венгрия ва Италия қушларни мухофаза қилиш борасида декларация қабул қилинди. ХХ асрнинг охирида (1897-йил) Россия,Япония ва АҚШ тинч океанида денгиз мушукларидан фойдаланиш ва мухофаза қилиш борасида келишувни имзоладилар.
Биринчи халқаро конвенция 1882 йилда Парижда қишлоқ хўжалиги учун фойдали бўлган қушларни мухофаза қилиш мақсадида бир неча Европа мамлакатлари томонидан имзоланди.
Халқаро хамкорликнинг анъанавий соҳаларидан бири – балиқ,кит ва бошқа денгиз хайвонларини овлаш соҳаларидир. 1882 йилда шимолий денгизда балиқларни овлашни тартиблаш тўғрисида конвенция қабул қилинди. Хозир бу соҳага тегишли 70 дан ортиқ келишувлар имзоланган.
Жахон жамоатчилигининг эътиборини денгиз сувларини нефт билан ифлосланиши муаммолари доимо қизиқтириб келган. Шуни хисобга олиб, 1954 йилда Лондонда 20 мамлакат конвенция имзоладилар. Келишувга кўра,уни имзолаган давлатлар нефт ва нефт аралашмаларини денгизга (қирғоқдан 80-250 км гача бўлган худудларга) тўкмасликка келишиб олдилар. Бу соҳада яна кўп келишувлар имзоланди. Булар 1972 ва 1975 йиллардаги Лондон конвенцияси хисобланади. Мазкур хужжатга кўра чиқиндилар,қандай кўринишга эга бўлишдан (шу жумладан радиактив моддалар) қатъий назар,дунё океанига ташламасликка қатъий равишда келишиб олинди.
Давлатлараро келишувларнинг ичида атмосферада,космосда,сув ости ядро қуролини ишлатмаслик ва синамаслик тўғрисида 100 та давлат томонидан Москва шартномаси (1963 йил) имзоланди.
Собиқ СССР нинг ташаббуси билан табиий мухитга салбий таъсир кўрсатувчи хар қандай харбий харакатлардан воз кечиш тўғрисидаги доимий конвенция ҳам имзоланган.
Конвенцион типдаги тартиблашнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – атроф муҳитга салбий оқибатлар келтирувчи ҳар қандай фаолият турларини чеклаш ва тартибга солиш борасида келишувларни имзоланишидир. Буларга хавфли юкларни ташиш бўйича конвенция (Женева 1889 йил) авариялар натижасидаги ифлосланишлардан зарар кўрганларга компенсациялар бериш (Париж 1989 йил) атроф мухит учун хавфли бўлган фаолият натижасида етказилган зарар тўғрисидаги конвенция (Брюссель 1990 йил) ва бошқалар мисол бўлади.
1994 йилда иқлимнинг ва биологик турларнинг ўзгариши тўғрисидаги конвенсия шартномаси ва халқаро денгиз хуқуқи тўғрисидаги конвенсия кучга кирди (шартнома кўп мамлакатлар томонидан ратификация қилинган).
Яна бир муҳим хужжат- Монреаль протоколи хисобланади. У азон қатламини бузилишига олиб келувчи атмосфрага чиқарилаётган зарарли чиқиндилар-хлорланган ва фторланагн углеводородларни 2000 йилгача 50% га камайтириш (1987 йил) тўғрисидаги келишувларни ўз ичига олади.
Атмосферани мухофаза қилиш,биологик ранг-барангликни таъминлаш барча давлатларни бирдек қизиқтирадиган муаммо хисобланади. 1992 йилда биологик ранг-барангликни таъминлаш борасидаги конвенция қабул қилинган. Унинг энг катта ютуқларидан бири биологик ресурсларни давлатларнинг суверен мулки сифатида эътироф этади (давлатлар қайси табиий ресурслардан кўпроқ фойда кўрса,уларни мухофаза қилишга интиладилар). Бу конвенциянинг муҳим масалаларидан бири – давлатлар томонидан генетик ранг-барангликни сақлаш хисобланади. Конвенцияда катта генетик ранг-барангликка эга давлатлар бу ресурслардан тўлов асосида бошқа давлатларнинг фойдаланишга рухсат бериши масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Қабул қилинган келишувлар аниқ натижаларга ҳам олиб келади. Масалан,чегара худудларида атмосферанинг ифлосланишини олдини олиш тўғрисидаги конвенция (1979 йил) Европадаги атмосфера хавосининг ифлосланиш даражасининг камайишига олиб келди.
Умуман олганда давлатлар томонидан хозирги кунгача 178 келишувлар қабул қилинган. Уларнинг 23 қисми БМТнинг 1972 йилдаги инсон яшайдиган атроф муҳит тўғрисида ўтказган конференциясидан кейин қабул қилинган.