Назорат топшириқлари. -Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий тамойилларини изоҳланг.
-Тўлов яъни пуллилик тамойилини изоҳланг.
-Илмийлик ва иқтисодий жавобгарлик тамойилини тушунтиринг.
-Мажмуалилик тамойилини тушунтиринг.
2-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари. -Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмини тушунтириш.
-Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизм элементларини изоҳлаб бериш.
2-савол баёнига оид муаммолар. -Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизми ва ҳозирги давр.
-Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизм элементлари хусусияти.
Идентив ўқув мақсадлари: -Иқтисодий рағбатлантириш моҳиятини ёритади.
-Экологик солиқлар мазмунини ифодалайди.
-Мажмуали экологик дастурлар хусусиятини изоҳлайди.
-Экологик суғурталаш мазмунини тушунтиради.
2-асосий савол баёни. Табиий ресурслардан фойдаланиш ва бу жараёнда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ўзига хос иқтисодий механизми таркиб топган. У кўплаб турли элементлардан иборат, лекин ҳозирги юқори даражада такомиллашган деб бўлмайди, бозор ииқтисодиёти шароитида ушбу механизм борган сари яхшиланиб боради.
Табиий ресурсларни иқтисодиё баҳолаш ва баҳолар негизида табиатдан фойдаланишда пуллик йўлга ўтиш борган сари реаллашибборади. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодий механизмнинг айрим элементларини қўллаш табиатдан фойдаланишни такомиллаштириб боришда дастлабки қадам бўлади. Табиатдан фойдаланишда пуллик йўлга ўтиш экологик омилни иқтисодиётда янада кенгроқ қўллашга бойликлардан оқилона фойдаланишда кўмаклашади. Табиий ресурсларданфойдаланганлиги учун тўланадиган тўловлар икки турда бўлиши мумкин: 1. Табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи учун; 2. Такрор ишлаб чиқариш ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш учун.
Табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўланадиган ҳақ ушбу ресурслар эгасига олдиндан белгилаб қўйилади. Бу ҳол мутлақ рентанинг бекор қилиниши билан боғлиқ. Табиатдан фойдаланишда ҳақ тўлашни йўлга қўйилиши борасида жарималар ундириш жиддий самара беради, турли ресурслардан тўлиқ фойдаланмаслик, сув ва ҳавони ифлослантирганлиги учун санкциялар белгилаш кенг миқёсда амалга оширилиши керак. Суғорма ерларни шўрланиш эрозия ва дефляцияга берилишига имконият яратган ердан фойдаланувчиларга, айниқса, пестицидларни кўп ишлатгани, тупроқ сифатини пасайишига йўл қўйгани учун меъёрдан кўпроқ жарима солиш, ҳатто ҳаво ва сув ҳавзаларини ифлослантираётган корхона ва цехларни маълум муддатга ёпиб қўйиш ва катта ҳажмда жарима солиш амалий аҳамият касб этади. Атмосфера ҳавосини булғалайдиган автотранспортлардан фойдаланишни бутунлай тўхтатиш зарур. Жарима миқдори қанчалик катта бўлса, унинг таъсири ҳам шунчалик жиддий бўлади.