Назорат топшириқлари.
-Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмини тушунтиринг.
-Табиатдан фойдаланишнинг объектларини изоҳланг.
-Рекрацион ҳудуд моҳиятини тушунтиринг.
-Табиий мажмуа моҳиятини изоҳланг.
2-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-Табиатдан фойдаланишнинг субъектларини тушунтириш.
-Табиатдан фойдаланишнинг мажмуали ва соҳали йўналишларини изоҳлаб бериш.
2-савол баёнига оид муаммолар.
-Табиатдан фойдаланишнинг субъектлари ва улар фаолияти.
-Табиатдан фойдаланишнинг мажмуали ва соҳали йўналишларининг асосий жиҳатлари.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Табиатдан фойдаланишнинг бошқаришнинг субъектларини ёритади.
-Табиатдан фойдаланишнинг мажмуали йўналишини изоҳлайди
-Табиатдан фойдаланишнинг соҳали йўналишини тушунтиради.
2-асосий савол баёни.
Тфнинг бошқарув субъектлари бўлиб давлат муассасаларининг умумий доирасига кирувчи идоралар, табиатни муҳофаза қилиш бўйича махсус вакил қилинган ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идоралари ҳисобланади. БС сифатида корхона даражасидаги табиатдан фойдаланиш хизмати (цехлар, бўлимлар) фирмалари ёки айрим хизматчилар бўлиши мумкин. Бу идоралар турли хизматларни бажарсада табиатдан фойдаланишни у ёки бу даражада амалга оширади, бу жараёнда иқтисодий услубларни қўллайди, умуман олганда иқтисодий механизмнинг турли элементлари иштирок этади.
Умумий доирадаги давлат муассасаларида мамлакат Президенти Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, вилоятларнинг ҳокимлари табиатдан фойдаланиш масалалари бўйича назорат ва қонунлар ижросини амалга оширадилар. Махсус давлат муассасалари доирасига табиатни муҳофаза қилувчи республика миқёсидаги ташкилотлар киради. Улар ижро фаолиятларига кўра уч турга бўлинади: мажмуали, соҳали ва функционал. Мажмуали табиатни муҳофаза қилиш идоралари барча вазифаларни бажарадилар. Бу борада бош мажмуали ташкилот Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси махсус вакил сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Қўмитанинг ҳуқуқий ҳолати табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун (9 декабрь 1992) қўмита тўғрисидаги низомда асосланган. Қўмита мувофиқлаштиручи, тартибга солувчи, назорат-инспекция, экологик-маърифий вазифаларни бажаради.
Бошқа мажмуали махсус вакил қилинган муассаса санитария эпидемология назорат ташкилоти бўлиб, республика соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибида фаолият кўрсатади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги Бошгидрометеорология хизмати. Фавқулодда вазият ва табиий офат оқибатларини йўқотиш бўйича вазирлик ҳам табиатни муҳофаза қилишда фаол иштирок этади.
Айрим соҳали муассасалар диққат эътиборни баъзи табиат объектларига қаратадилар. Бу борада қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ўрмон хўжалиги қўмитаси, балиқчилик бошқармаси, муттасил назорат ишларини олиб борадилар. Айрим табиий ресурслар ва обектлар бўйича Геология қўмитаси (Радиацион хавфсизлик), Давлат божхона қўмитаси, ички ишлар вазирлиги, республика прокуратураси ва бошқалар назорат ишларини амалга оширадилар.
Кўрсатиб ўтилган муассасалар ва ташкилотлар табиат муҳофазаси, экологик вазиятни юмшатиш, табиатдан фойдаланишни меъёрлаштириш бўйича назорат ҳамда чора-тадбирларни қўллаш ишлари билан шуғулланадилар. Бу борада мунтазам экологик мониторинг, экспертиза, экологик-маърифий вазифаларни бажарадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |