XYIII.Мавзу.Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий тамойиллари
(2-соат).
Мавзу режаси (асосий саволлар)
1.Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий тамойиллари.
2.Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизм элементлари.
Мавзуга оид таянч иборалар ва тушунчалар. Табиатдан фойдаланиш таъмойиллари, пуллилик тамойили, ерни ишлаб чиқариш баҳоси, илмий жиҳатдан асосланиш тамойили, иқтисодий жавобгарлик тамойили, мажмуалилик тамойили, табиатдан фойдаланиш иқтисодий механизми, иқтисодий рағбатлантириш, экологик фондмажмуали экологик дастур .
Мавзуга оид асосий муаммолар.
1.Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий тамойиллари.
2.Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизм элементлари.
3.Мажмуали экологик дастуралар ва уларнинг мазмуни.
1-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари.
-Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий тамойилларини изоҳлаш.
-Тўлов яъни пуллилик тамойилини изоҳлаш.
-Илмийлик ва иқтисодий жавобгарлик тамойилини тушунтириш.
-Мажмуалилик тамойилини изоҳлаш.
1-савол баёнига оид муаммолар.
-Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий тамойиллари ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
-Бозор иқтисодиёти шароитида тўлов яъни пуллилик, илмийлик ва иқтисодий жавобгарлик тамойиллари.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий тамойилларини изоҳлайди.
-Тўлов яъни пуллилик тамойилини изоҳлайди.
-Илмийлик ва иқтисодий жавобгарлик тамойилини тушунтиради.
-Мажмуалилик тамойилини тушунтиради.
1-асосий савол баёни.
Табиий ресурслардан фойдаланишнинг иқтисодий механизми бир неча тамойилларга асосланади. Ушбу тамойиллар ижтимоий ишлаб чиқариш амалиётида кўп йиллар мобайнида юзага келган.
Табиатдан фойдаланишнинг асосий тамойилларидан бири пуллилик ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳар қандай табиий ресурслардан фойдаланиш маълум тўловлар натижасида амалга оширилади. Социализмда, ер, сув ва бошқа ресурслар корхона , хўжалик ва фуқаролар томонидан бепул фойдаланилган. Бу таъмойилнинг нотўғрилиги шундаки, улардан фойдаланувчилар катта ҳажмда исрофгарчиликка йўл қўяр эдилар, ер ва сувни сифатини сақлаб қолиш тўғрисида қайғурмас эдилар. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда 60-80 йилларда суғорма ерларнинг талай қисми шўрланиш, эрозия, дефляция, қашшоқланишга мубтало бўлди. Ернинг табиий маҳсулдорлиги 1,5-2 баробар камайиб кетди. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик оқибатида Орол денгизининг сатҳи 1961 йилдан эътиборан пасайиш йўналишга ўтди, сувнинг ифлосланиши туфайли қишлоқ аҳолиси турли касалликларга чалина бошлади, суғорма ерлар шўр сув билан суғорилиши натижасида тупроқ шўрланиши кучайди ва бошқалар. Бу салбий ҳодисалар учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмас эди. Ер ва сувдан экстенсив фойдаланиш оқибатлари экологик вазиятни жиддийлаштирди, ўз навбатида бу аҳвол иқтисодий самарадорликни пасайишига олиб келди.
Пуллилик тамойили негизида табиий ресурсларни иқтисодий (қиймат) баҳоси туради. Кўпгина хорижий мамлакатларда табиий ер фонди учун табақалашган тарзда ер эгаларидан солиқ ундирилади. Бизнинг мамлакатимизда ҳали бу даражага эришилганича йўқ, чунки ер маълум кўрсаткичлар асосида ўз баҳосига эга бўлиши керак, бошқача айтганда ер кадастри ишлаб чиқилган тақдирда солиқлар ўта табақалашган имконга эга бўлади, ҳозир бу йўналишда мамлакат миқёсида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Ерни хусусан суғорма ерни пул билан баҳолаш ишлаб чиқаришда уни бошқа ресурслар ёрдамида солиштиришга имкон беради, бу ҳол ернинг мелиоратив ҳолати бузилиши, уни турли қурилиш объектлари учун чегириб олиш, муомаладан чиқиб кетиши, экин экмай қолган йил зарари ва бошқа оқибатларни сар-ҳисоб қилишга имкон беради.
Ернинг ишлаб чиқариш баҳосини аниқланиши ва уни деҳқонлар, фермерларга, хуллас барча тоифадаги фойдаланувчиларга маълум муддатга берилиши аввало ундан самарали фойдаланиш тамойилига тўлиқ амал қилинишига имкон беради. Фойдаланувчи ернинг мелиоратив ҳолатини мунтазам аъло даражада бўлишини таъминлашга ҳаракат қилади, ерни турли табиий ҳодисалар таъсирида муомаладан чиқиб кетишининг олдини олинади, ундан иложи борича максимал фойдаланишга ҳаракат қилинади. Бошқача айтганда ер ҳақиқий ўз эгасини топади.
Табиий ресурслардан пуллилик йўлига ўтилиши бир қанча экологик ва иқтисодий вазифаларни ечишга имкон беради: 1. Улардан самарали фойдаланишга қизиқиш кучаяди; 2. Ресурсларни қайта такрор ишлаб чиқариш учун қўшимча молиявий манбалар вужудга келади; 3. Қўшимча даромад миқдори ортиб боради.
Табиатдан фойдаланишни илмий жиҳатдан асослаш тамойили жамиятнинг экологик ва иқтисодий манфаатларини пухта ўйлаб иш тутишни, инсоннинг соғлом ва қулай ҳаёт тарзини вужудга келтиришнинг кафолатланишини таъминлайди. Табиатдан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланишни илмий жиҳатдан асослаш иқтисодий механизмнинг бир қатор дастакларини ишга солинишига йўл очиб беради. Бу борада табиий ресурсларни иқтисодий баҳолаш ва баҳони вужудга келиши иқтисодий зарарларни ҳисоб-китоб қилиш, экологик ва ижтимоий оқибатларни ҳисоблаб чиқиш муаммолари эндиликда кескин бўлиб турибди.
Табиатдан фойдаланишни илмий жиҳатдан асослаш тамойили серқиррали, кенг миқёсли кўплаб фанлар илмий натижаларини биргаликда қўллашни тақозо этади. Бу борада табиий фанлар қатори иқтисодиёт, ҳуқуқ, тиббиёт ва бошқалар ҳам ресурслардан фойдаланишни ҳар томонлама асослашда фаол қатнашиши зарур. Бу фанлар таркибида география, геология, биология ва иқтисодиётнинг эришган илмий натижалари негизидан фойдаланиш тамойилини асослаш юқори самара беради.
Иқтисодий жавобгарлик тамойили табиатдан фойдаланишда кенг қўлланилади, чунки ҳар бир корхона, цех, жамоа хўжалиги, оилавий пудрат аъзолари, ҳар бир инсон ресурслардан фойдаланиш жараёнида табиатга етказган зарари учун жавобгардир.
Мажмуалилик тамойили табиат ресурсларидан фойдаланишда муҳим аҳамият касб этади. Бу таъмойил қазилма бойликлардан самарали ва тўлиқ ҳамда бошқа мураккаб хомашёларни хўжалик муомаласига киритишда, км чиқиндили ва чиқиндисиз технологияни тадбиқ этишда асқотади. Иккиламчи ресурсларни қайта ишлаш жараёнида мажмуалилик тамойилини қўлланиши катта иқтисодий самара беради. Лекин бу тамойилни мамлакат миқёсида ҳалигача тўлиқ қўллашга ўтилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |