Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари



Download 0,96 Mb.
bet51/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти

Назорат топшириқлари.
-Табиат ўта мураккаб тузилма эканлигини тушунтиринг?
-Табиатдан нотўғри фойдаланиш деганда нимани тушунасиз?
-Экологик зарарни иқтисодий баҳолаш деганда нимани тушунасиз?
2-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-Ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш йўналишларини тушунтириш.
-Орол муаммоси туфайли келиб чиққан сарф-харажатларни изоҳлаб бериш.
2-савол баёнига оид муаммолар.
-Ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш йўналишлари.
-Орол муаммоси туфайли келиб чиққан сарф-харажатлар.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш йўналишларини ёритади.
-Орол муаммоси туфайли келиб чиққан сарф-харажатларни изоҳлаб беради.
2-асосий савол баёни.
Ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш икки йўналишда амалга оширилади. Биринчи йўналишда оқибатларни ҳисоб-китоб қилиш мавжуд бозор нархларига асосланади. Бу йўналишда ресурсларнинг унумдорлигининг ўзгариши, маҳсулотларнинг ҳосилдорлиги камайиши (тупроқларнинг шўрланиши туфайли маҳсулдорлигининг кескин ўзгариши, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини камайиши, балиқчиликда балиқ овлаш ҳажмининг қисқариши, яйловларда биомассанинг ўсиши кескин тушиб кетиши, ўрмонларни деградацияси ва бошқалар), аҳолининг турмуш шароитининг жиддийлашуви (ёки даромаднинг йўқолиш услуби) (турли касалликларнинг кўпайиши, ўлим, ўртача умр кўришнинг қисқариши, рекрация ресурсларини қашшоқланиши ва бошқалар) тегишли ҳисоб-китоб қилиш йўли билан иқтисодий зарарлар баҳоланади.
Иккинчи йўналиш баҳолашда бевосита сарф-харажат билан боғлиқ. Бу йўналишдаги баҳолаш услублари олдинги бўлимларда (2.2)таҳлил қилинди. Бунда табиий бойликларни сарф-харажат йўли билан баҳолаш сарф-харажатлар таҳлили каби услублардан мазкур йўналиш баён этилган.
Ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш юқорида айтиб ўтилгандек осон иш эмас. Бунда мавжуд бозор нархларига асосланган ҳолда ҳар бир зарар турини аниқ ҳисоблаб чиқиш тақозо этилади. Қуйида мазкур мавзуни Орол денгизи ва Оролбўйи мисолида мутахассислар ишлаб чиққан ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш тамойиллари ва услубиёти билан танишасиз.
Орол денгизи сатҳининг тушиб кетиши ва Оролбўйи сув режимини тартибга келтирилиши натижасида вужудга келган салбий ижтимоий-иқтисодий зарари мутахасссислар томонидан 70 йилларда йилига 30-60 млн рубль деб баҳоланган. Буни ҳисобга олган баъзи иқтисодчилар ва сув хўжалиги мутахассислари дарёлар сувини Оролга юбормай суғорма деҳқончиликни ривожлантириб, йилига бир неча миллиард рубльга тенг бўлган маҳсулотлар етиштирилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаб, денгиз сатҳининг тушиб боришига жиддий муносабатда бўлмадилар. Улар ижтимоий-иқтисодий оқибатнинг бошқа соҳаларини, хусусан ижтимоий оқибатини чуқурроқ ўйлаб кўрмадилар. М.Х.Байдал ва А.К.Кияткин (1972)нинг фикрича Орол денгизи тақдирини иқтисодий жиҳатдан ҳисоблаш билан ҳал қилиб бўлмайди, деб жуда тўғри фикрда бўлишган.
70-йилларни охири ва 80-йилларнинг бошларида Орол денгизи қуриб боришини иқтисодий ва ижтимоий оқибатларининг барча соҳалари бўйича иқтисодчилар ва сув хўжалиги мутахассислари муаммони туб жиҳатларини ҳисобга олиб етказилаётган ва келажакда содир бўладиган барча халқ хўжалиги зарарларини сарҳисоб қила бошладилар.
Денгиз акваториясида бевосита иқтисодий зарар Оролнинг кемачиликдаги мавқеини йўқолиши билан боғлиқ. 60-йилларгача денгизда Мўйноқ-Аральск, Учсой-Қозоқдарё каби портлар оралиғида мунтазам кемалар қатнови мавжуд бўлиб, кўплаб йўловчилар ва халқ хўжалик юклари ташилар эди.
70-йилларга қадар Мўйноқ ярим оролининг шимоли-шарқий қирғоғи ажойиб денгиз курорт зонаси ҳисобланган, бу гўшада ҳар йили минглаб кишилар ҳордиқ чиқаришган. 1978 йилда курорт ва болалар оромгоҳлари бутунлай ёпилди, курорт зонаси ҳувуллаб қолди, денгиз қирғоқдан анча (2-5 км) узоқлашиб қолган ва унда чўмилишнинг иложи қолмаган эди. Бу ҳам иқтисодиёт учун жиддий зарар келтирди.
Орол денгизи чучук сувда ҳаёт кечирувчи қимматбаҳо балиқ зотларига бой ноёб ҳавза ҳисобланган, унда йилига ўртача 500 минг ц балиқ овланар эди, шундан 20 минг ц жуда қимматли орол усачи(сўзан балиқ)ига тўғри келган. 1984 йилдан эътиборан денгизда балиқ овлаш амалда тўхтатилди. 70-йилларнинг бошларида балиқчиликка етказилган умумий зарар миқдори С.Н.Крицкий (1973) бўйича йилига 6 млн рубль деб баҳоланди.
Мўйноқ шаҳри йирик порт, унда балиқни қайта ишловчи комбинат бўлган, у йилига 20 млн донадан ортиқ балиқ консерваси тайёрлаб чиқарарди, ҳозирда комбинат 20-25% қувватда фаолият кўрсатмоқда. Балиқ маҳаллий кичик кўлларда сув ҳавзаларида тутилиб, комбинатга етказиб берилади. Урга, Учсой, Қозоқдарё ва бошқа жойлардаги балиқ цехлари 70-йилларда ёпилган. К.И.Лапкиннинг ҳисоб-китобича Амударё дельтасида балиқ хўжалигига етказилган жами зарар 1980 йил нархлари бўйича йилига 18,9 млн рубльга тенг бўлган.
Амударё ва Сирдарё дельталарида қамишзорларни деградациясига учраши ва кўл-ботқоқликларни қуриши натижасида қимматбаҳо мўйна берувчи ондатрачиликка катта зарар етказилди, ҳар йили дельталарда 3 млн дан ортиқ ондатра териси тайёрланар эди, ҳисоб-китобларнинг натижасига кўра фақат Амударё дельтасида йилига 4,7 млн рубль зарар етказилган.
Оролбўйида маҳсулдор яйловлар ва пичанзорлар катта майдонларни эгаллаган эди. Лекин чўллашиш жараёнининг кучайиши туфайли уларнинг маҳсулдорлигини кескин камайиб борди, чунки қамиш ва турли ўтлар ўрнига шўрга чидамли галофитлар ва ксерофитлар тарқала бошлади. 1963-1978 йиллар мобайнида қўйларнинг 300 минг бошга қисқариши, 10 минг қоракўл ва 5,5 минг йирик шохли қора мол камайиши қайд этилган. Буларнинг жами иқтисодий зарари 20 млн рубль ташкил қилган. К.И.Лапкиннинг ҳисоб-китобича 1980 йилдаги нарх бўйича Амударё делтасида яйлов ва гўшт-сут чорвачилигидан келган зарар ҳажми 9,0 млн рубль тенг бўлган.
Аҳолининг меҳнат қилиш ва яшаш шароитларининг ёмонлашуви натижасида Оролбўйида аввал балиқчи, овчи, кема ҳайдовчи ва уларнинг таъмирловчи, Мўйноқ балиқ комбинатининг турли шаҳарлардаги цехларида ишчиларни ёппасига иш жойларини ёпилиши муносабати билан бўшатилиши 70-80 йилларда катта қийинчиликлар туғдирди. Аҳоли янги иш жойларини топгунча анча қийналди. Бу соҳада Қорақалпоғистондаги умумий иқтисодий зарар 1980 йил пул қийматига кўра мутахассисларнинг ҳисоб-китобига биноан йилига 6,0 млн рубль ни ташкил қилган.
Э.Д.Раҳимов (1990)нинг ҳисоб-китобларига қараганда Жанубий Оролбўйида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг табиий потенциалини камайиши эвазига келажакда тахминан 14-15% га агросаноат комплексининг жами маҳсулоти ва даромади камайиши башорат қилинади.
Демак, табиатдан нотўғри фойдаланишнинг экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари инсон учун катта зарар келтиради, энг муҳими табиий салоҳият ишдан чиқоди, ресурсларнинг қашшоқланиши иқтисодиётни ривожлантириш имкониятларини бузади, аҳолининг саломатлигига путур етказади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish