Назорат топшириқлари.
-Иқтисодий самарадорлик моҳиятини тушунтиринг.
-Иқтисодий самарадорликка олиб борувчи йўлларни изоҳланг.
-Иқтисодий самарадорлик омилларини тушунтиринг.
4-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-Сарф-харажат ва самара моҳиятини тушунтириш.
-Лойиҳалар-сарф-харажатлар ва самара асосларини изоҳлаб бериш.
4-савол баёнига оид муаммолар.
-Сарф-харажат ва самаранинг асосий жиҳатлари.
-Лойиҳалар-сарф-харажатлар ва самара алоқадорлиги.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Сарф-харажат ва самара моҳиятини тушунтириб беради.
-Лойиҳалар-сарф-харажатлар ва самара асосларини изоҳлаб беради.
4-асосий савол баёни.
Афсуски, капитал маблағларни катта миқдорда сарфлаш ҳар доим ҳам иқтисодий самарадорликка олиб келмайди, бунда узоқ келажакни ҳисобга олиб, ҳар бир сўмга келадиган даромад тўғри ҳисоб китоб қилинмаслиги натижасида жиддий хатоликларга йўл қўйилади. Бунинг ёрқин мисоли сифатида 60-80 йилларда Собиқ СССРда ерларни мелиорация қилишнинг гигант дастурини кўрсатиб ўтиш ўринли. Бу дастурни амалга ошириш ҳажмини улканлигини шундан ҳам билиш мумкинки, барча сарф-харажатлар миқдорини мамлакатнинг озиқ-овқат ва енгил саноатга сарфланган маблағ миқдорига солиштириш мумкин эди. Аммо иқтисодий самарани нотўғри ҳисоб-китоб қилиниши натижасида глобал мелиорациянинг самарадорлигига эришилмади. Умуман олганда олинган самара камлиги билан тавсифланади ва катта миқдордаги пул маблағлари самарасиз бўлди (Гирусов ва бош 1998).
Буни қуйидаги мисоллар асосида тасдиқлаш мумкин: 1960-1986 йиллар мобайнида Орол денгизи ҳавзасида жами суғориладиган ерлар майдони 5 млн га дан 7 млн га ортди, яъни ҳаммаси бўлиб 2 млн га ер ўзлаштирилди. Лекин дарёлардан олинаётган сув миқдори жами 40,4 км кубдан 85 км кубга ортди, яъни икки баробардан кўп. Сувнинг минераллашув даражаси0.3-0,7 г дан 1,0-2,5 г гача кўпайди., ҳар бир га майдонга олинаётган суғориш суви ҳар га ўртача 8,2 минг м кубдан 12,4 минг метр кубгача, коллектор-зовур сувлари ҳажми 5-6 км кубдан 32-34 км кубгача ортди. Суғориладиган ерларда шўрланган майдонлар 50% га кўпайди. Суғорма ерларда тезкор усулда деҳқончилик қилиш оқибатида тупроқ ҳосилдорлигининг камайиши кучайди. Бу 60-80 йилларда амалга оширилган улкан мелиорация дастурининг натижаси, унинг оқибатлари ҳозиргача тугатилганича йўқ. Масалан, Амударё ва Сирдарё сувидан нотўғри фойдаланиш туфайли Орол денгиз қуриб бормоқда. Демак,табиат муҳофазаси ва экологик вазиятни барқарорлаштиришга сарф қилинадиган капитал маблағларнинг самарадорлигини олдиндан аниқ ҳисоб-китоб қилиб, маълум босқичлар асосида лойиҳаларни амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |