Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари


-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари



Download 0,96 Mb.
bet45/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти

1-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари.
-Табиий ва иқтисодий самарадорлик алоқадорлигини тушунтириб бериш;
-Экологик самарадорлик омилларини ёритиб бериш;
-Табиий мажмуаларнинг барқарор хусусиятини изоҳлаб бериш.
1-савол баёнига оид муаммолар.
-Табиий ва иқтисодий самарадорлик алоқадорлиги ва унинг жиҳатлари;
-Экологик самарадорликка элтувчи омиллар.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Табиий ва иқтисодий самарадорлик алоқадорлигини тушунтириб беради;
-Экологик самарадорлик омилларини ёритиб беради;

-Табиий мажмуаларнинг барқарор хусусиятини изоҳлаб беради.


1-асосий савол баёни.
Табиатдан фойдаланишнинг экологик (табиий) ва иқтисодий самарадорлиги ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо этиши билан тавсифланади. Табиатда компонентлар орасида ўзаро барқарор мувозанат мавжуд бўлса, нохуш табиий ва антропоген жараёнлар ривожланиши мунтазам бошқарилса, ресурслардан фойдаланиш оқилона амлга оширилса, тикланадиган бойликларни уларни фойдаланиш даражасига қараб сунъий равишда тиклаш ишлари фойдаланиш даражасига қараб сунъий равишда тиклаш ишлари маромида бажарилса, умуман олганда табиатни муҳофаза қилиш ва бойликлардан фойдаланиш илмий асосда бошқариладиган табиат комплексларида амалга оширилса, экологик самарадорликка эришилади.
Экологик самарадорлик-у табиатдан фойдаланиш жараёнида бир қатор табиий ва антропоген омилларнинг фаолиятига боғлиқ. Бу омиллар табиий муҳитни оптимал вазиятда ривожланишига таъсир эътиши билан боғлиқ ёки табиий мажмуалар қанчалик илмий асосланган тарзда барқарор бошқарилса, улар шунчалик юқори даражада экологик самарадорликка эга бўлади ва аксинча.
Экологик самарадорликни таъминловчи табиий омиллардан бири табиий мувозанатдир. Экологик мувозанат мавжуд бўлган табиий мажмуа (ландшафт, геотизм), унинг тузилмали динамик ҳолатининг меъёридалиги компонентлар орасида ўзаро боғлиқлик ва таъсир табиий мувозанат ҳолдаги, ресурсларнинг маҳсулдорлигининг юқорилиги, табиий муҳит ифлосланмаганлигидан дарак беради. Дарвоқе, мазкур табиий мажмуа юқори даражада самарадорликда табиат ва жамият тизимида фаолият кўрсатмоқда, деб баҳолаш мумкин.
Экологик мувозанат барқарор бўлган ҳудудда атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбалар (саноат корхоналари, транспорт, қишлоқ хўжалик корхоналари ва бошқалар) таъсири сезилмаслиги мумкин, агар узоқда жойлашган бўлса, ёки улардан техноген чиқинди чиқариш ҳажми меъёрдан ортилса, бинобарин, маълум тадбирлар мажмуаси мунтазам қўлланиб боилса, бу атроф-муҳитни салбий ўзгаришлардан муҳофаза қилади.
Табиий мажмуаларнинг барқарор хусусиятга эга бўлиши уларнинг ўз-ўзини тозалаш ва қайта тиклаш қобилиятларини юқори даражада таъминланганлигидан дарак беради. Уларда атмосфера ҳавоси ёки сув ҳавзалари орқали келиб қолган турли чиқиндилар маълум муддатда табиий ювилиш жараёнида четга чиқиб кетади, ландшафт комплексларида инсон хўжалик фаолияти таъсирида ўзгариш бўлиши (яйлов, ўрмон, тупроқ ва бошқалардаги деградация ҳодисаси) мумкин, лекин маълум вақтдан сўнг яна қайтадан табиий ҳолига ўзгаради. Бу хусусият табий комплекснинг қайта тиклаш қобилиятини ниҳоятда кучлилиги билан боғлиқ.
Мазкур табиий хусусиятлар ландшафтлар ресурсларини экологик жиҳатдан тозалигини таъминлайди, бу борада айниқса, атмосфера ҳавоси ва сув ҳавзаларининг мусоффолиги жуда ҳам муҳим, тупроқнинг техноген чиқиндилардан ҳоли бўлиши етиштириладиган экин маҳсулотларини экологик жиҳатдан тозалигини таъминлайди, бу эса ўз навбатида инсон ва чорва молларининг саломатлигини кафолатлайди. Барқарор табиий мажмуалар яйлов, тупроқ, пичанзорларнинг сермаҳсулдорлиги, сувнинг тозалиги, ер ости сувларининг ифлосланмаганлиги, ўрмонларнинг мавжудлиги билан тафсифланади.
Тоғ олди ва тоғ мажмуаларида табиатнинг инсонга хизмат қилувчи имкониятлари бисёр ва катта салоҳитга эгалиги билан ажралиб туради. Бундай ва энг қулай рекрация ресурслари минглаб, аҳолини мусаффо, ҳаво, тоза сув, бетакрор тоғ манзараларига бой бўлган гўшаларда ҳордиқ чиқариши, соғлигини тиклашни таъминлайди. Демак, оптимал маромда ривожланаётган табиий мажмуалар маълум экологик хусусиятларга эгаки, улар қулай табиий шароит ва ресурслар мажмуаси билан маълум даражада самарадорликка эга. Экологик самарадорлик ландшафтнинг ресурслари асосида инсон хўжалик фаолиятини юритиш, рекрация бойликларидан баҳраманд бўлиш, табиатдан эстетик завқ олиш ва бошқа жиҳатларда ифодаланади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish