Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: 2022 йил 25 феврал куни Ғиждувон ЭИЗ (эркин иқтисодий зонаси)га борадиган шаҳобча темир йўлининг 25 км.да йўл ётқизиш жараёнида релс-шпал панжарасини ётқизиш поездидаги УСО (универсальное съемное оборудование) платформасига ортилган релс шпал панжараси занжир билан маҳкамланган звенони тортиш жараёнида А.Тойиров УСО платформа устига чиқиб 7-пакет ўрта порталдаги занжирни ечаётган пайтида таҳминан соат 16:30 лар атрофида УСО платформасига УК-25/9- 18 завод рақами 712 крани релс шпал панжараси ётқизиш поезди келиб уланган ва енгил силкиниш содир бўлган. Натижада 7- пакет релс шпал панжараси жойидан кўзғалган. Йўл таъмирловчи А.Тойировнинг боши релс шпал панжарасининг темир бетон шпали ва УСО платформасининг портали орасида қисилиши натижасида бошининг чап томонидан тан жароҳати олган (ҳимоя бўлмаганлиги сабабли). А.Тойировга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб Навоий вилояти Бўстон тумани тез тиббий ёрдам бирлашмасига олиб борилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
10. 10.03.2022й ўлим
2022 йил 10 март куни соат 6-30 лар атрофида “Тошкент МТУ” УКга қарашли Сергели станциясининг юк поездлари бош кондуктори Орифов Лазиз Толибжон ўғли (Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида 1999 йил 25 декабрда туғилган, уйланмаган, маълумоти ўрта махсус, Самарқанд темир йўл транспорт касб-хунар коллежи, темир йўлдаги иш стажи 2018 йил 25 июлдан, Сергели станцияси юк поездлари бош кондуктори лавозимида 2019 йил 2 октябрдан) билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: Сергели станциясининг 2-чи йўлида турган 57-та бўш вагондан ташкил топган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига поездини ўз йиғмасини соат 04-00 га тайёрлаб қўйган. Соат 04-45 ларда 2476-сонли электровоз келгандан сўнг уни 2-чи йўлдаги 2051-сонли юк поездига улаб тормоз тизимини текширгандан сўнг соат 06-10 ларда 2-чи йўлдан жўнатишга тайёр бўлган. Ягона диспетчер марказининг диспетчери (ДНЦ-1) Х.Убайдуллаевнинг кўрсатмасига биноан Сергели станциясининг навбатчиси У.Сидиков 77078657-сонли юкланган цистерна вагонини Тошкент станциясигача жўнатиш мақсадида 6-йўлдан ажратиб олиб, 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига юбориладиган поездга қўшиш учун станция бош кондуктори Л.Орифовга топшириқ берган.
Ушбу топшириқдан кейин 6-йўлда турган 77078657-сонли юкланган цистернани машинистлар Р.Ходжаев ва С.Мирахмадовлар бошқарувидаги 6374-сонли ТЭМ-2 русумли манёвр тепловози билан 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли поезднинг охирги бўш вагонига уламоқчи бўлганда, бош кондуктор Л.Орифов томонидан автоулагичларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келмаганлиги (несоостность автосцепок) сабабли манёвр тепловози машинистига рация орқали орқага юриш топшириғини берган ва ушбу топшириқдан кейин орқага тахминан 1-1,5 метр юриб тўхтаган.
Бош кондуктор Л.Орифов ва поезд кўрувчиси М.Байзаков 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли поезднинг охирги бўш вагонини автоулагичларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келтириш мақсадида автоулагичи тагига темир қозиқ (костыль) қўйишган вақтда тайёр турган поезднинг тормоз тизимини бушатиш жараёнида бўш вагонлар орқага ҳаракатга келган ва шунинг оқибатида автоулагични тўғрилаётган вагон кўрувчиси М.Байзаков қочиб қолишга улгурган, станция бош кондуктор Орифов Лазиз Толибжон ўғли эса автоулагич улаш мосламаси орасида қисилиб қолиши натижасида жойида вафот этган.