Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. 2021 йилнинг 12 ойи давомида узел корхона ва станциялари учун НХ томонидан ҳимоя кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
оқибати ўғир бўлган бахтсиз ҳодиса бўйича МАЪЛУМОТ
2022 йил 20 март куни тахминан соат 22-30 лар атрофида “Тошкент МТУ” УКга қарашли Тошкент станциясининг поезд тузувчиси Кузембаев Мухтор Тухтабоевич (Бўстонлиқ тумани товоқсой қишлоғида 1969 йил туғилган, уч нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта махсус, темир йўлдаги иш стажи 2019 йилдан) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: ИП “Терминал” темир йўл шаҳобчасидан 2712 сонли маневр тепловози машинисти К.Медетов бошчилигида 14 вагон олиб Тошкент станциясининг 20 темир йўлига вагонларни тақсимлаш учун ташлаётган вақтида (20 йўлда )тСергели станциясининг 2-чи йўлида турган 57-та бўш вагондан ташкил топган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига поездини ўз йиғмасини соат 04-00 га тайёрлаб қўйган. Соат 04-45 ларда 2476-сонли электровоз келгандан сўнг уни 2-чи йўлдаги 2051-сонли юк поездига улаб тормоз тизимини текширгандан сўнг соат 06-10 ларда 2-чи йўлдан жўнатишга тайёр бўлган. Ягона диспетчер марказининг диспетчери (ДНЦ-1) Х.Убайдуллаевнинг кўрсатмасига биноан Сергели станциясининг навбатчиси У.Сидиков 77078657-сонли юкланган цистерна вагонини Тошкент станциясигача жўнатиш мақсадида 6-йўлдан ажратиб олиб, 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига юбориладиган поездга қўшиш учун станция бош кондуктори Л.Орифовга топшириқ берган. Ушбу топшириқдан кейин 6-йўлда турган 77078657-сонли юкланган цистернани машинистлар Р.Ходжаев ва С.Мирахмадовлар бошқарувидаги 6374-сонли ТЭМ-2 русумли манёвр тепловози билан 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли поезднинг охирги бўш вагонига уламоқчи бўлганда, бош кондуктор Л.Орифов томонидан автоулагичларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келмаганлиги (несоостность автосцепок) сабабли манёвр тепловози машинистига рация орқали орқага юриш топшириғини берган ва ушбу топшириқдан кейин орқага тахминан 1-1,5 метр юриб тўхтаган. Бош кондуктор Л.Орифов ва поезд кўрувчиси М.Байзаков 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли поезднинг охирги бўш вагонини автоулагичларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келтириш мақсадида автоулагичи тагига темир қозиқ (костыль) қўйишган вақтда тайёр турган поезднинг тормоз тизимини бушатиш жараёнида бўш вагонлар орқага ҳаракатга келган ва шунинг оқибатида автоулагични тўғрилаётган вагон кўрувчиси М.Байзаков қочиб қолишга улгурган, станция бош кондуктор Орифов Лазиз Толибжон ўғли эса автоулагич улаш мосламаси орасида қисилиб қолиши натижасида жойида вафот этган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.