2022 йил 24 феврал куни тахминан соат 11-25 ларда “Бухоро МТУ” УК га қарашли Бухоро электр таъминоти масофасининг (ЭЧ-4) ЭЧК-38 бўлими электр хавфсизлиги бўйича IV малакали гуруҳга эга бўлган электр устаси Назаров Нодиржон Шобиддинович (1989 йил 26 ноябр Навоий вилояти, Қизил-тепа туманида туғилган, оилали, 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, ЭЧ-4 Бухоро ЭЧК-38 бўлимида иш стажи 2017 йил 11 январдан) билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: 2022 йил 24 феврал куни ЭЧ-4 ЭЧК-38 электромеханиги А.Митанов томонидан иш бошлаш учун 73- сонли нарядни “1-сонли электромонтаж поезди” УК ишчиларига хавфсиз иш шароитини таъминлаб бериш мақсадида шу кунидаги 811-сонли буйруқга асосан берган. Ишга масъул қилиб электр хавфсизлиги бўйича IV малакали гуруҳ электр устаси Б.Сатторов ва бригада аъзолари электр хавфсизлиги бўйича IV малакали гуруҳ электр устаси Н.Назаров ва электр хавфсизлиги бўйича III малакали гуруҳ электр уста Ф.Орзиевлар белгиланган. Берилган 73-сонли наряд тафтиш қилинганда электромеханик
А.Митанов томонидан ишчиларни хавфсизлигини таъминлаш учун мавжуд 2 та ерлатгични бир-бирига улаб кейин фойдаланиш кераклигини кўрсатилмаган.
ЭЧ-4 ЭЧК-38 бошлиғи в.б. Н.Сафаров томонидан ишларни ташкиллаштиришда иш қуролларини созлиги ҳимоя воситалари билан етарли даражада таъминланганлигини текширмаган ва ходимларни эҳтимолий келиб чиқиши мумкин бўлган хавфлардан огоҳлантирмаган.
Бу ишларни бажаришга камида 7 дона ерлатгич ва камида 2 жуфт диэлектрик қўлкоп билан чиқиши керак эди. Аммо 6 дона ерлатгич ва бир жуфт диэлектрик қўлқоп билан ишга чиқишган.
Қизил-тепа станциянинг тоқ томонида 2 чи электрлаштирилаётган йўлдан ДПР нинг пастидаги ерлатгични ечаётганида электр устаси Н.Ш.Назаров жуфтсиз бир дона диэлектрик қўлқоп билан ерлатгични ушлаб тортган ва ДПР линиясида электромагнит майдон таъсирида ҳосил бўлган кучланиш (наведённое напряжение) таъсирига тушиш натижасида ерда турган ҳолда осилиб қолган, уни қутқариб олиш учун тортишганида ерлатчгич узилиб кетган.
Элект устаси Н.Ш. Назаровга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг Навоий вилояти Қизил-тепа тумани тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.