Бахсиз ходиса тафсилоти: 2022 йил 05 фаврал куни тахминан соат 08-00ларда Қоровулбозор станцияси вагонларни бухлаб ювиш цехи смена устаси А.Эсонов ( уста булиб тайинланганлигига 4 ой бўлган) томонидан смена ишчи ходимлари мехнат мухофвазаси буйича жорий йўл –йўриқдан ўтказилган ва уларга кунлик топшириқ берилган. Вагонларни ювишга Т.Рахматов билан биргаликда А.Анарметов бириктирилган ва улар вагонларни бухлаб ювиш ишларига жалб қилинган. Уста А.Эсонов вагонларни ювиш жараёнида ишчилар технологик жараён талаблари асосида ишларни туғри бажарилишини, мехнат мухофазаси қоидалари талабларига риоя қилган холда шахсий химоя воситаларидан фойдаланишини назорат қилмаган . 73720062 сонли вагон цистернани ичига бухлб ювиш учун тушган ишчи Т.Рахматов химоя воситаларидан фойдаланмаган холда ишни бошлаган. 73720062 сонли цестернанинг устига турган И.Анорметов цестерна ичидан тақиллаган овоз эшитган ва пастга қараганда цистерна ичида Т.Рахматовни йиқилиб ётганини кўрди. Ишчи Т.Рахматовни цистерна ичидан олиб чиқиб биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб,Қоровулбозор тиббиёт касалхонасига юборилган.Тез ёрдам касалхонаси шифокорларининг хулосаси айтишича Т.Рахматов вафот этгаганлиги маълум бўлган,
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
6. 09.02.2022й оғир
2022 йил 09 февраль куни “Қўнғирот МТУ”УКга қарашлиҚўнғирот темир йўл масофаси (ПЧ-25)Раушан разъезди 16 –сонли околотка йўл созловчиси Тлеуов Айбек Чимбаевич (20.09.1983 йилда туғилган,оилали, тўрт нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2002 йилдан,лавозими 07.07.2010 йилдан ) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ғодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: 2022 йил 09 феврал куни тахминан соат 09-10 лар атрофида Қўнғирот-Раушан темир йўл оралиғи 633 км, пикет 8 да жойлашган пикет устунини алмаштириш мақсадида йўл биргадири С.Худияров бошчилигидаги 4 та йўл созловчидан иборат ьригада аъзолари ишга чиқиб, пикет розеткасини (пикет устунини маҳкам ушлаб турувчи бетон) қўлда силжитиш вақтида А.Тлеуов ўзининг эҳтиётсизлиги натижасида розетка билан ер оралиғида чап қўлининг 4-бармоқ учи қисилиб қолган.
Натижада А.Тлеуовнинг чап қўлининг 4-бармоқ (1-бўғини) тирноғи эзтлган.
А.Тлеуовга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб,Қўнғирот темир йўл шифохонасига олиб борилган.Шифохонада А.Тлеуовнинг чап қўли 4-бармоқ учидвн тирноқ ости (1-бўғин) суяги яримқисми жарроҳлик йўли билан олиб ташланган.
Воқеа тавфсилотлари ўрганилмоқда.