Юкон дарёсининг йиллик оқими (М. И. Львовичдан).
Маккензининг узунлиги Атабасканинг бошидан ҳисоблаганда 4600 км, Катта Эрксизлар кўлидан ҳисоблаганда эса 1600 км. дир. Катта Айиқ кўли ҳам Маккензи ҳавзасига киради, бу кўлнв Катта Айиқ дарёси Маккензи дарёсига туташтириб туради. Маккензи катта дальта ҳосил қилиб Бофорт денгизиға қуйилади. Маккензининг юқори оқимлари ва ирмоқлари жуда серостона, унинг катта гидроэнергия запасларидан кенг фойдаланилади. Кема қатнови Эрксизлар дарёсидаги Форт-Смирт портидан бошланади. Қишда қисқа вақт кбма қатнови тўхтайди; дарё октябрдан апрелгача музлайди, унинг қуйи томонларида эса майнинг бошидагина муз эрийди. Дарё юқори қисмидаи бошлаб муздан очилиши сабабли баҳорда бошдан-оёқ муз тиқилишлари бўлади; бунинг натижасида қирғоқлар емирилади, қирғоқдаги иншоотларга зарар етади, дарё ўзани сув таг-туги билан суғуриб келган дарахтлар ва харсанг тошлар билан тўсилиб қолади.
Макензи Канада шимолининг чекка районларини мамлакатнинг жанубий қисмлари билан боғловчи муҳим сув йўлидир. Бу дарё орқали фойдали қазилмалар Айиқ кўл. қирғоқларидан Жанубий Канадагагина эмас, балки АҚШ га ҳам олиб-кетилади.
Аляска учун катта аҳамиятга эга бўлган дарёлардан бири Юкондир. У ҳам Маккензи каби Қояли тоғлардан бошланиб, сўнгра Маккензи яссн тоғлигидан оқиб ўтади. Юконнинг узунлиги 3180 км, ҳавзасининг майдони 855 минг км2. Дарё асосан қор сузларидан тўйинади. Сув сарфи максимуми июнга тўғри келади, сўнгра сув сатҳи анча насая боради; бунга сабаб шуки, ҳавзага ёғадиган ёмғир миқдори унча кўп эмас. Маккензи дарёси каби Юкон дарёси ҳам деярли ярим йил муз билан қопланади. Дарёнинг ўрта оқимидаги остона тошлар кема қатновига халал беради. Маҳаллий аҳоли учун Юконнинг балиқ бойликлари катта аҳамиятга эгадир.
Шимолий Американинг жанубий қисмида катта дарёлар кам. АҚШ нинг жануби-ғарбидан оқиб ўтиб, Мексика территориясида Калифорния қўлтиғига қуйиладиган Колорадо дарёсигина бундан мустаснодир. Колорадо дарёси Қояли тоғлардан бошланади, бироқ дарёнинг кўп қисми чалачўл ва чўл районлардан оқиб ўтади. Шундай қилиб, Колорадо сувининг бош манбаи Қояли тоғлар тепасига ёғадиган ёмғир ва қорлардир. Дарё сув сарфининг максимуми июнга тўғри келади. Ўртача сув сарфи ўрта оқимида 508 м3/сек га тенг. Бош дарё ва унинг ирмоқлари жуда кўп миқдорда увоқ жинслар келтиради, натижада дарё суви сарғиш-лойқа тусга киради. «Колорадо» (яъни «бўялган») деган номни дарёга, бу дарёнинг қуяр жойини дастлаб кўрган ва сувнинг қизғиш тусини кўриб ҳайрон қолган испанлар берганлар. Колорадонинг кичикроқ ирмоқларида қаттиқ оқизиқлар (қумоқ, қум, тош) шу қадар кўп бўладики, бу ирмоқлар ҳақиқий сел оқимига айланиб кетади. Дарё келтирган оқизиқлар дельтанинг ўсишига сабаб бўлади. Афтидан, Колорадо илгари қўлтиққа бироз шимолроқда қуйилган Калифорния қўлтиғидан шимолда жойлашган барча пасттекислик дарё оқизиқларидан таркиб топган. Колорадо қуйи оқимида кўпинча ўзани йўналишини ўзгартириб, денгиз сатҳидан паст бўлган ва дарё этагидан табиий дамбалар билан ажратилган ерларни сув остида- қолдиради. Дарё ўрта оқимида Колорадо платосини кесиб ўтар экан, каньонлар системасини ҳосил қилади; булар орасида дунёдаги энг буюккатта Каньон бор.
Ўрта ва қуйи оқимида катта-катта гидроузеллар қурилгэн (Хувер, Гленканьондам ва бошқалар). Колорадо ва унинг ирмоқлари сувидан ерларни суғориш ва катта шаҳарлар (Лос-Анжелес ҳам шу жумлага киради) сув таъминотида интенсив фойдаланиш бош дарёнинг қуяр жойида сув сарфининг 5 м3/сек гача камайишига сабаб бўлади. Колорадонинг транспортдаги аҳамияти унча катта эмас.
ТУПРОҚЛАРИ ВА ЎСИМЛИКЛАРИ
Шимолий Американинг катта, шимолий қисми Голарктикага, бутун Мексикани ва АҚШ нинг чекка жанубини ҳам ўз ичига олувчи кичик, жанубий қисми эса Неотропик ўсимликлари дунёсига киради. Материк шимолий қисмининг ривожланиш тарихи ва флораси таркибида шак-шубҳасиз Евросиёга ўхшаш бўлса, Жанубий қисми Жанубий Америкага ўхшашдир.
Бўр даврининг охиридан то палеогеннинг охиригача материкда Осиёнинг шимоли-шарқидаги флорага ўхшаш мўътадил минтақа флораси ва субтропик флора устун турган.
Бу вақтда материкнинг марказий қисми денгиз билан қопланган бўлган, шарқий ва ғарбий чеккалари эса шимолда бир-бирига қўшилган.
Шимолий Америка флорасидаги ички тафовутлар иқлимнинг кайнозой эрасидаги ўзгаришлари таъсирида вужудга кела бошлаган: шимол совуқлашиб ғарбда ёғинлар миқдори камая борган. Буларнинг барчаси Шимолий Американинг шарқий ва ғарбий қисмларида ўзига хос флора областларининг вужудга келишига имкон берган; ғарбда асосанўрмон флораси вужудга келган. Материкнинг марказий қисми денгиз чекингач ўт ўсимликлари шаклланувчи областга айланган.
Ш имолий Американинг чекка жанубида палеоген бошида Европанинг тропик флорасига ўхшаш тропик флора кенг тарқалган. Неогенда текисликлар қуруқлаша бориши муносабати билан бу флоранинг ксерофит элементлари шимолга кириб бора бошлаган ва ҳозирги чалачўл ҳамда дашт флораси учун асос бўлган.
Иқлимнинг неоген охирида тобора совиши субтропик ўсимлик турларпнинг йўқ бўлиб кетиши ҳамда жанубга чекинишига ва уларнинг ўртача кенгликлар флораси билан алмашинишига сабаб бўлган; ўртача кенгликлар флораси, афтидан, Евросиёдан кириб келган; чунки шимолда материклар қуруқлик орқали ўзаро туташ бўлган.
Шимолий Американинг ботаник-географик районлашгирилиши (А. Л, Тахтаджяндан).
Музланишларнинг бошланиши материкнинг катта қисмида ўсимлик қатламининг йўқ бўлиб кетншига олиб келган. Бироқ иқлими у қадар кескин ўзгармаган жанубда ўрмон флораси қирилиб кетмай, музликлар чекингач, шимолга кириб. борган ва яна бутун материк бўйлаб тарқалган. Иккинчи томонда», музлик олди даврида ва музликлар орасидаги даврларда шимолдан жанубга Арктика ҳамда баланд тоғ элементлари кириб келган; улар бу ерларда музлик давридан қолган реликтлар тариқасида то ҳозирги вақтга қадар сақланиб қолган.
Иқлимнинг музлик давридан кейинги ўзгаришлари ва ҳозирги шароитнинг қарор топиши ҳозирги замон тупроқ-ўсимлик қопламининг шаклланишига олиб келган.
Шимолий Америкада тупроқ-ўсимлик қоплами типларининг тақсимланиши ўзига хос бир қакча хусусиятларга эгаки, бу хусусиятлар материкнинг шакли, орографияси ва иқлими билан боғлиқдир.
Тундра, ўрмон-тундра ва тайга ўрмонлари материкнинг шимолий ярмида географик кенглик бўйлаб ўтган полосалар тарзида чўзилиб кетган. Сўнгра жанубга томон зоналлик характери ўзгаради. Атлантика океани соҳилларига ёғинлар энг кўп ва бир текис ёғади; материк ичкарисига томон ёғинлар миқдори тобора камая боради, шу сабабли мўътадил ва субтропик минтақаларнинг ўрмон-дашт, дашт ва чўл зоналари Шимолий Америкада ҳеч қаерда Атлантика океанига етиб бормайди, аксинча материк ичкарисида меридионалга яқин йўналишда чўзилиб кетади.
Океан соҳили бўйлаб кенглик зоналари сақланади, бироқ бу зоналлик мезофил ўрмонларнинг турли типларидангина иборат: тайга аралаш ўрмонлар билан, сўнгра эса мўътадил минтақанинг кенг баргли ўрмонлари билан алмашинади; улар эса ўз навбатида жануби-шарқда субтропик доимий яшил ўрмонларга айланадй.
Ўсимлик қоплами зонал типларининг бундай тақсимланиши Осиёнинг шарқига ҳам хосдир, чунки ҳар иккала материкнинг шарқий чекка қисмлари иқлимининг шаклланишида бир қанча умумий қонуниятлар кузатилади. Бироқ Евросиё билан шимолий Американинг орографияси ва ўлчамидаги катта тафсвутлар, шунингдек, улар тупроқ-ўсимлик қопламининг тақсимланишида ҳам бирмунча тафовутларга олиб келади.
Шимолий Америка тропик ва субэкваториал минтақаларда камбар эканлиги ва парчаланганлиги сабабли тропик минтақа чўллари, тропик ўрмонлар ва саванналар бу ерларда кенг. полоса ҳосил қилмай, аксинча, Марказий Американинг унча катта бўлмаган қисмларида бўлиниб-бўлиниб жойлашган.
Гренландиянинг катта қисми, Элсмир оролининг марказий қисми ва Баффин оролининг айрим районлари материк музлари билан қопланган, шунинг учун уларнинг тупроқ ва ўсимликлари ҳам йўқ.
Арктика архипелагининг катта қисми, Гренландиянинг Муз билан қопланмаган чекка қисмлари ва материкнинг шимолини (унга Шимолий Аляска, Гудзон қўлтиғининг соҳили, Лабрадор билан Ньюфаундленднинг шимолий қисми киради) тундра эгаллаган. Шарқда тундра 55-54° ш. к. гача ёйилган. Бу Лабрадор оқимининг таъсири ва материк шимоли-шарқий қисми иқлимининг қаҳратон совуқлиги ҳамда сернамлиги билан боғлиқдир.
Шимолий Америка тундралари тупроқ ва ўсимликлар турига кўра Евросиё тундраларидан кам фарқ қилади. Шимолий қисмида мох-лишайник ўсимликлари ва полигонал тупроқлар билан қопланган арктик тундра устун туради. Материкнинг жанубий қисми учун қиёқ ва бошоқли ўсимликлардан иборат ўт қоплами-ҳамда тундра-глейли тупроқларига хос паст бўйли дарахтлар: қайин: (Betula gtandulosa), тол, зирк, чирмашиб ўсувчи эрика характерлидир. Шунингдек, торфли ботқоқликлар ҳам кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: |