Т. В. Власова материклар табиий географияси


Шимолий Американинг фойдали қазилмалари



Download 6,85 Mb.
bet4/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Шимолий Американинг фойдали қазилмалари.
Палеозой бурмали зонаси билан фойдали қазилмаларнинг катта-катта запаслари боғлиқ, булардан энг муҳими-тоғ олди букилмасида жойлашган кўмир запасидир (Пенсильвания ҳавзаси, Уачит ҳавзаси). Аппалачи структураларида, Ньюфаундленд ва Гренландияда полиметалл конлари бор. Жанубий Аппалачи тоғларининг силур ётқизиқларида энг муҳим темир рудаларидан бўлмиш гематитларнинг катта запаслари бор. Шимолий Аппалачи тоғларида асбестнинг энг катта конлари жойлашган.
Голф-Костнинг мезокайназой чўкинди қатламларида нефть, газ ва туз бор.
Материкнинг Аляскадан то Панама бўйнигача бўлган бутун ғарбий қисми, шунингдек Антиль ороллари Кордильера бурмали минтақасига киради. Унинг ҳозирги рельефи узоқ вақт давомида. яъни юра давридан то неоген даврининг иккинчи ярмигача ўтган вақт давомида шаклланган; шуниси ҳам борки, рельеф ҳосил бўлишида вертикал ҳаракатлар, ер пўсти ёриқлари ва вулканизм, шунингдек, тўртламчи давр музликлари катта роль ўйнаган.
Кенглиги 800-1600 км ва узунлиги 9000 км га етадиган ҳозирги Кордильера тоғлари Кордильера геосинклинал зонасидан кенгдир, чунки унинг таркибига платформанинг ёндош қисмлари ҳам киради.
Кордильера тоғларида тоғ ҳосил қилувчи асосий ҳаракатлар юра даври охиридан то палеоген бошигача рўй берган (илгари ҳисоблаб келинганидек, мезозой эрасининг невадий ва ларамий босқичлари ўртасида кескин узилиш бўлмаган), уларнинг тузилиши ва рельефнинг узил-кесил шаклланиши неоген-антропогенга тўғри келади. Тоғ системаси таркибида палеозой структуралари катта роль ўйнайди; бу нарса нисбатан яқингинада маълум бўлди.
Жуда мураккаб орографик системадан иборат Кордильера тоғлари бир қанча бўйлама зона ва сегментларга бўлинади. Агар биз Кордильера тоғларини платформадан бошлаб кўндаланг кесимда олиб кўрадиган бўлсак, у вақтда бу тоғлар таркибида (В. Е. Хаин маълумотлари бўйича) қуйидаги зоналарни ажратиш мумкин: олд букилмаларнинг узун-узун тор зонаси: эпиплатформа массивлари зонаси (Аляскадаги Брукс тизмаси, Маккензи тоғлари, АҚШ нинг Жануби-шарқий Қояли тоғлари, Марказий Американинг шимолий Сьерралари); ўрта массивлар (Юкон массиви, Колорада платоси, Мексика Шимолий месаси), Ларамий босқичида (бўрпалеоген) бурмаланган Кордильера тоғларининг ўзи (уларга Канададаги ва АҚШнинг шимолидаги Қояли тоғлар, Жанубий Қояли тоғларнинг ғарбий қисми, Катта Ҳавзанинг шарқий қисми, Шарқий Сьерра-мадре қисми); Невадий босқичида (юра-бўр даврларида) бурмаланган зона (Аляска тизмаси, Канаданинг Қирғоқ тизмаси, Катта Ҳавзанинг ғарбий қисми ва Сьерра-невада, Ғарбий Сьерра-мадре; кўтарилмалардан Калифорниянинг қирғоқ тизмалари ва б.) ва букилмалардан (Калифорния водийси, Калифорния қўлтиғи) иборат ғарбий Тинч океан бўйи зонаси. Бу бўйлама зонани асосан Невадий бурмаланиши билан боғлиқ бўлган ёш вулканик тоғлар мураккаблаштириб юборган; буларкаскад тоғлари, Колумбия платоси, Жанубий Мексика ва Никарагуа тоғларидир. Кордильера тоғлари минтақаси бу бўйлама бўлинишдан ташқари, сегментларга ажралади; бу сегментлар ривожланиш тарихи ва структураси планига кўра бир-биридан фарқ қилувчи ёш, чуқур ер ёриқлари билан ажралиб туради. Сегментлар асосан Кордильера тоғларининг табиий географик районларига тўғри келади ваулар районларни обзор қилишда кўриб ўтилади. Кордильера тоғларининг асосий морфоструктура типлари палахса ва бурмали-палахса тоғ тизмалари, вулканик тоғлар, денудацион, лаввли, қатламли (Колорадо) платолар, ёш букилма ва рифий зоналарининг аккумулятив текисликларидир.
Кордильера тоғлари системасида хилма-хил фойдали қаэилмалар комплекси мавжуд. Рудаларнинг айниқса катта запаслари Канада ва АҚШ доирасидаги невадий гранит интрузиялари билан боғлиқ. Булар мис, қўрғошин, руҳ вольфрам рудаларидир. Бироз жанубий районларнинг молибден, титан, уран рудалари ларамий интрузиялари билан боғлиқ. Руда бўлмаган фойдали қазилмалардан аввало нефтни айтиб ўтиш лозим; нефть тоғлар орасидаги ва тоғ олдидаги ёш букилмаларда жойлашган. Калифорния билан Жанубий Алясканинг илгаридан фойдаланиб келинаётган конларидан ташқари яқинда Шимолий Аляскада ҳам янги нефть конлари очилди ва очилмоқда; бу ерда катта газ запаслари борлиги ҳам тахмин қилинмоқда. Қояли тоғлардаги ички сойликларнинг палеоген ва неоген ётқизиқларида қўнғир кўмир запаслари бор.
ИҚЛИМИ
Шимолий Америка унга қарашли ороллар билан биргаликда 87° ш. к. билан 7° ш. к. орасида жойлашган, яъни шимолдан жанубга томон шимолий ярим шарнинг экваториал минтақадан бошқа барча минтақаларини кесиб ўтади. Шу билан бирга материкнинг энг кенг ва яхлит қисми субарктика ва мўътадил минтақаларда, бироз кичикроқ қисми субтроик минтақаларда жойлашган. Шимолий Американинг энг тор жанубий қисми тропик ва субэкваториал минтақалардадир; Арктика минтақасига асосан ороллар киради. Материкнинг кенглик бўйича бундай жойлашганлиги унинг шимолий ва жанубий қисмларининг исиигадаги ва катта шимолий қисми ёзги ва қишки радиация шароитидаги катта тафовутларга олиб келади. Йиллик ялпи қуёш радиацияси миқдори жануби-ғарбда 180 ккал/см2 дан Канаданинг шимолий қисмида 80 ккал/см2 гача ўзгаради. Бунда материк юзасининг қишки радиация баланси 40° ш. к. дан жанубдагица мусбат бўлиб, Шимолий Американинг катта қисмида эса манфийдир. Деярли бутун Гренландияда радиация баланси йил бўйи манфийдир.
Шимолий Американинг орографияси, яъни ер юзасидаги асосий орографик элементларнинг субмеридионал йўналишда эканлиги шарқдан, унда катта орографик тўсиқлар бўлмаган Атлантика океани томонидан ҳаво массаларининг кириб келишига қулайлик туғдиради, ва, аксинча, Кордильера тоғлари ҳаво массаларининг Тинч океан томондан материк ичкарисига кириб келишига тўс-қинлик қилади. Материкнинг ўрта қисмида Шимолий Муз океани билан Мексика қўлтиғи орасида текисликлар полосасининг мав-жудлиги ва узунасига чизилиб кетган орографик тўсқинларнинг йўқлиги йилнинг барча фаслида Арктика ҳамда тропик кенгликлар ўртасида меридионал ҳаво алмашинувига имкон беради.
Атлантика океанида унинг шимоли билан жанубий қисмининг исишидаги тафовутларни бир-бири билан Ньюфаундленд районида учрашувчи Гольфстрим ва совуқ Лабрадор оқимлари янада кучайтиради. Илиқ сувлар билан совуқ сувлар ўзаро учрашадигаг-жойда циклонларнинг пайдо бўлиши ва ҳаракати учун қулай шароит вужудга келади. Тинч океанда 40- параллелдан шимолга томон йўналган илиқ оқим юқори кенгликларга илиқ сувларни келтиради ва қишки мусбат температура аномалиясини ҳосил қилади. Лекин бу аномалия Шимолий Америка оқими Европа қирғоқларида ҳосил қиладиган температура аномалиясичалик катта эмас. 40- параллелдан жанубга томон йўналган Калифорния оқими жанубга нисбатан совуқ сувларни олиб кетади. Бунинг нати-жасида океан 20° ш. к. билан 40° ш. к. орасида ҳар 1 см2 да 60 ккал гача иссиқлик-ялпи радиациянинг тахминан ярмига тенг бўлган иссиқлик йўқотади.
Ш)имолий Америка устидаги атмосфера циркуляциясининг умумий схемаси Евросиёдагига ўхшаш; бироқ бу икки материкнинг катталиги ва умумий орографик планидаги фарқлар уларнинг циркуляция шароитида ҳам катта тафовутлар бўлишига олиб келади.
Шимолий Американинг катта қисми тепасидаги асосий циркуляция типи ҳаво массаларининг ғарбдан шарққа томон эсишидан иборатдир; бироқ материк орографиясининг ўзига хос хусусиятлари туфайли океан ҳавосининг таъсири асосан Тинч океан соҳиллари ва Кордильера тоғларининг ғарбий ён бағирларидагина акс этади. Тинч океан ҳавоси материкнинг ички қисмларига тоғларнинг паст қисми ва кўндаланг водийлардан кириб келади ва бунда кучли трансформацияланиб Кордильера тоғларидан бевосита шарққа томон ўз хоссаларини анча йўқотади. Шимолий Американинг ички районлари континентал ҳаво шаклланадиган жойлардир. Бироқ бу материк Евросиёдан анча кичиклиги сабабли Осиё антициклонидек жуда катта қишки максимум шароитини вужудга-келтирмайди. Шу сабабли Шимолий Америка мўътадил минтақасининг Атлантика бўйи учун йил бўйи циклонлар таъсирида бўлиши характерлидир. Марказий Америка билан қисман Мексика Шимолий Атлантика максимумининг ғарбий чеккаси ва у билан боғлиқ бўлган пассат циркуляцияси таъсиридадир. Тинч океан соҳили 40° ш. к. дан жануброқда Тинч океан максимумининг шарқий чеккаси таъсирида бўлади. Ёзда Марказий Американинг чекка жанубига экваториал муссонлар кириб келади.
4. Шимолий Америкада ер юзаси сатҳидаги ҳавонинг ўртача температураси. Январь.
Шимолий Америка орографиясининг ўзига хос хусусиятлари, Арктика ва тропик сув ҳавзаларининг нисбатан яқинлиги, ер юзасининг ниҳоятда нотекис исиши ва атмосфера фронтларинияг активлиги тропосферада кескин метеорологик ҳодисалардовуллар ва торнадо бўлиб туриши учун шароит яратади. Довуллар (Шарқий Осиёдаги тайфунларга ўхшаш) материкнинг Атлантика бўйи қисмлари ва Марказий Америка ороллари учун энг характерлидир. Торнадо тўсатдан кўтариладиган энг кучли штормлар (довуллар) бўлиб, асосан АҚШ нинг континентал штатлари учун характерлидир.
Циркуляция шароити ва иқлим асосий кўрсаткичларининг тақсимланиши бутун материк бўйича мавсумдан-мавсумга кескин ўзгариб туради.
Йилнинг совуқ ярмида материкнинг турли қисмлари турлича-исийди. Қутб доирасидан шимолда асосан қутб кечаси бўлиб, қу-ёш радиацияси амалда 0°С га тенг, материкнинг ўрта қисми ҳам жуда совиб кетиб, радиация баланси манфий қийматга эга бўлади. 30° ш. к. дан жанубда материк исийди, чунки ҳар бир см2 юза суткасига тахминан 190 кал. иссиқлик олади.
Материкнинг катта шимолий қисмида атмосферанинг ер бетига яқин пастки қатламлари совиб кетиши натижасида босим юқори бўлади; бу юқори босим областининг марказлари Канаданинг шимоли-ғарбида ва жанубда, тахминан 40° ш. к. яқинида жойлашади. Океанлар устида ўртача кенгликларда паст босим области мавжуд. Шуниси ҳам борки, Исландия минимуми жуда яққол намоён бўлади ва унинг таъсири Девис бўғози ва Баффин денгизи бўйлаб кетган паст босим тармоғи сифатида шимоли-ғарбга узоқ кириб боради. Шу сабабли циклонлар ҳаракати Шимолий Американинг Атлантика бўйидаги чекка қисмларини эгаллайди, айрим йиллари эса материк ичкарисига, то Кордильера тоғлари этакларигача кириб боради.
Тинч океандаги илиқ оқимлар таъсири Гольфстримга қараганда кам таъсир этиши сабабли Тинч океан (Алеут) минимуми унча яққол намоён бўлмаган. Океан ҳавоси ва циклонлар фаолияти нисбатан камбар ҳосил полосасидагина айниқса кучли акс этади. Океан ҳавоси Кордильера тоғларини ошиб ўтгач, тез трансформацияланади ва бу тоғлардан шарқда континентал ҳаво массасига айланади.
Қишда субтропик максимумлар энг жанубий чеккага сурилади ва ёздагига қараганда суст бўлади. Шу сабабли Атлантика океани устидаги босим материкдагига қараганда паст бўлади ва континентал ҳаво массалари асосан Атлантика океани томонга эсади. Бироқ қишки Америка максимуми унча барқарор эмаслиги сабабли ҳаво массасининг бундай йўналиши бироз сусаяди ва бунинг натижасида вужудга келадиган муссон циркуляцияси Шимолий Американинг шарқий чеккасида қишда суст акс этада.
Қишда нисбатан совуқ арктика ҳавоси массалари Баффин қўлтиғи босим депрессиясининг ғарбий чеккаси бўйлаб материкнинг жанубий қисмларига томон эсиб, баъзан то Флоридагача етиб боради ва у ердаги температурани кескин равишда пасайтириб юборади. Иккинчи томондан, Қариб денгизи билан Мексика қўлтиғи устида вужудга келадиган илиқ ҳаво массалари Атлантика босим максимумининг ғарбий чеккаси бўйлаб шимолга анча узоқ кириб оориши мумкин. Совуқ ҳаво массалари билан илиқ ҳаво массалари учрашганда рўй берадиган актив Циклонлар ҳаракати АҚШ да ва Канаданинг жанубида ҳавонинг тез-тез ва бирданига узгариб туришига сабаб бўлади. Марказий Америка қишда пассат циркуляцияси таъсирида бўлади. Бунда нисбатан илиқ ва нам Атлантика тропик ҳавоси билан йисбатан совуқ Тинч океан ҳавоси ўртасидаги фронт шарққа марказий Америкадан ўтади; бу фронт унча яхши шаклланмаган. шундаи қилиб, қишда материк устида температуранинг тақсимланиши океанлар таъсирига қараганда қуёш радиациясига кўпроқ боғлиқдир; шу сабабли изотермалар деярли географик кенглик йуналишидадир. Фақат Тинч океан соҳилида ва қисман Баффин қўлтиғи қирғоқлари яқинида изотермалар шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон чўзилган. Бунда 0° ли январь изотермаси Алясканинг жанубий соҳили билан Канада ва АҚШ нинг ғарбий соҳилидан айланиб ўтиб, материкни 40° ш. к. дан анча жанубдан кесиб ўтади. Американинг шимолий қисмида январнинг ўртача температураси жуда паст: Канада ва Алясканинг катта қисмида -20°С дан -24°С гача, Канада Арктика архипелагидаги оролларда -36°С дан Гренландия марказида -44°С гачадир.
Айни вақтда АҚШ нинг жанубида январь температураси мусбат бўлиб, Марказий Американинг жанубий қисмида +20°С га, ҳатто + 24°С га етади.
40° ш. к. дан шимолда (Тинч океан соҳиллари бундан мустас-но) қишки ёғинлар қор тарзида тушади.
Қишда энг кўп ёғин Тинч океан соҳилининг ўртача ва субтропик кенгликларига ёғади. Атлантика соҳилининг 40° ш. к. дан шимолдаги қисмига ҳам циклонлар билан боғлиқ бўлган анча миқдорда ёғин тушади. Материкнинг шимолий, ички ва жанубий районларида қиш нисбатан қурғоқчил фаслдир. Фақат материкнинг шимоли-шарқий қирғоқлари ва Марказий Америка тоғлари ёнбағирларига шимоли-шарқий пассатлар туфайли мўл-кўл ёмғир ёғади.
5. Шимолий Америкада ер юзаси сатҳидаги ҳавонинг ўртача температураси.
Йилнинг иссиқ ярмида Шимолий Американинг катта қисми жуда исиб кетади. Бу маркази материкнинг жануби-ғарбида жойлашган босим депрессиясини (минимумини) вужудга келтиради. Океанлар устидаги босим максимумлари кучайиб, шимолга сурилади. Тинч океан максимуми айниқса қалинлашиб кетади. Шимолий Американинг ғарбий соҳили 40° ш. к. гача мана шу максимум таъсири остида бўлади.
Атлантика максимуми океанда жуда катта маидонни эгаллайди ва материкнинг жануби-шарқий чеккасига ёйилади; у билан боғлиқ бўлган циркуляциянинг таъсири Кордильера тоғларининг шарқий қирғоқларигача бўлган майдонида сезилади. Бу максимумнинг ғарбий ва жануби-ғарбий чеккасида жануби-шарқий шамоллар муттасил нам ҳаво массаларини келтиради, натижада АҚШ нинг жануби-шарқи ва мамлакатнинг ички районларида мўл-кўл ёғин тушади. Мексика билан Марказий Американинг катта қисми ҳам Атлантика максимуми таъсирида бўлади. Бу ерларда шимоли-шарқий пассат эсиб, тоғларнинг шамолга рўпара ёнбағирларида кўплаб ёғин келтиради.
Бу даврда ўртача кенгликлар ғарбий ҳаво массаларининг кириб келиши ва циклонлар фаолияти сусаяди; шу муносабат билан Арктика ҳаво массаларининг жанубга кириб келиши ҳам камаяди.
Энг катта температура контрастлари материкнинг кучли қизио кетган ички районлари билан (ички ботиқларда ўртача температура +30°С дан ортади) совуқ оқимлар таъсирида иқлими салқинлашадиган ғарбий ва шимоли-шарқий соҳиллар орасида вужудга келади. Шунингдек, температура жанубдан шимолга томон ҳам пасая боради. Шимолий Муз океани соҳилларида +4°С ли яюль изотермаси ўтади. Гренландия билан Элсмир оролининг

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish