Т. В. Власова материклар табиий географияси


Шимолий Америка тупроқлари



Download 6,85 Mb.
bet8/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Шимолий Америка тупроқлари
Гудзон қўлтиғидан ғарбда ўрмон-тундра полосасининг энг кенг жойи кузатилади. Унда материк ўрмонларининг шимолий чегарасини ҳосил қилувчи дарахтлардан қора ва оқ ель (Picea marlana ва Р. glauca) ҳамда тилоғоч (Larix laricina) ўсади.
Аляскада текислик тундраси Скандинавия ярим оролидаги каби тоғлар ён бағрида бевосита голецлар (тоғ ялангликлари ўсимликлари) ва тоғ тундраси билан алмашинади.
Шимолий Американинг жуда катта майдонлари подзол тупроқларда ривожланувчи мўътадил минтақа нина баргли ўрмонлар билан қопланган. Улар Тинч океан соҳилларини тахминан 61° ш. к. дан то 42° ш. к. гача эгаллаб, сўнгра Кордильера тоғлари ён бағирларининг пастки қисмларида давом этади ва улардан шарқда текисликка чиқади.
Кордильера тоғларидан шарқда нинабаргли ўрмонларнинг жанубий чегараси шимолга томон 54-55° ш. к. гача кўтарилади, сўнгра эса жанубда Буюк кўллар ва Авлиё Лаврентий дарёсининг этакларигача тушиб келади.
Лабрадор соҳилларидаи шарқда то Аляска тоғларининг шарқий ён бағирларигача бўлган жуда катта территорияда тайга ўрмонлари дарахт турларининг анча бир ҳиллиги билан характерланади.
Тинч океан соҳилларидаги ўрмонлар ташқи қиёфасига кўра ҳам, ўрмонлари таркибига кўра ҳам материкнинг шарқидаги ўрмонлардан фарқ қилади. Шарқда Евросиёдагига ўхшаш дарахт ўсимлик туркумлари кўп; ғарбда Осиёнинг шарқидагига ўхшаш нинабаргли дарахтларнинг турлари ва туркумлари устун туради.
Шарқий ёки «Гудзон» тайгаси учун Америкага хос эндемик турлардан таркиб топган баланд, нинабаргли азим дарахтлар характерли. Булар Канада ели (Picea canadeusis), Америка тилоғочи ва Банкс қарағайи (Pinus Banksiana) дан иборат. Банкс қарағайини тош пихта, қора пихта ёки бальзамли пихта (Abies balsamea) деб ҳам атайдилар. Чунки ундан техникада ишлатиладиган смоласимон қимматбахр Канада бальзами олинади.
Нинабаргли ўрмонлардаги энг характерли баргли дарахттурлари пўстлоғи оппоқ, текис қоғоз қайини (Betula papirifera) (унинг пўстлоғидан индеецлар ўзларининг енгил қайиқларини ясайдилар), бальзам тераги (Populus batsamitera), тоғтерак (Popilus tramuloides) дан иборатдир.
Ўрмон дарахтлари тагида турли-туман резавор мевали буталар: қйзил ва қора смородина, малина ва черника ўсади. Тупроқ юзасини мох ва лишайниклар қоплаб ётади. Бу ўрмонлар тагида типик подзол тупроқлар ҳосил бўлган; улар шимолда музлоқ-тайга тупроқлари, жанубда эса чимли-подзол тупроқлар билан алмашинади.
Ғарбий соҳилнинг сернам ва юмшоқ иқлими ўрмонларнинг ривожланиши учун алоҳида шароит яратади. Тинч океан соҳилларидаги нинабаргли ўрмонларнинг қиёфаси ў.зига хосднр. Улар дарахтлар, буталар, шунингдек ўт ўсимликлари турларига ниҳоятда бойдир. Ҳар доим намга тўйинган ҳаво баланд-йаланд дарахтларнинг ўсишига қулай шароит яратади, бу дарахтларнинг баландлиги баъзан 80, ҳатто 100 м га етади. Тайга ўрмонларидаги типик дарахт турлари ситха ели (Picea sithensis), дуглас пихтаси (Pseudotsuga mucronata), ғарб хемлоги ёки тсугаси (Tsuga Reterophylla), нутка сарви (Chamaecyparis nootkatensis), улкан туя (Thuja plicata) ёки қизил кедрдан иборат. Қизил кедр ниҳоятда сермаҳсуллиги билан ажралиб турувчи қалин ўрмон ҳосил қилади. Улкан нинабаргли дарахтлар тагида майда дарахтлар ўсмайди, аммо хилма-хил, кўпинча тиканли буталар ниҳоятда кўп. Тупроқ юзасипи қирққулоқ ва мохлар қалин қоплаб етади.
Қирғоқлардан узоқлашилган сари иқлимнинг намлиги камая боради; Кордильера тоғларидаги ички водийлар ва платолар учун бирмунча қурғоқчил ўрмонлар характерли бўлиб, бу ўрмонларда дуглас пихтаси ва сариқ қарағай (Pinus panderosa) ҳамда баъзи бир нина баргли дарахтлар аралаш ўсади.
Тинч океан соҳилларидаги намсевар нина баргли ўрмонлар жанубда деярли 40° ш. к. гача тарқалган. Улар қирғоқчил жойларда энг кўп ўсувчи қарағай, шуяингдек, дуглас пихтаси, оқ пихта (Abies concolor), шакар қарағай (Pinus lambertiana) ва ладан кедри (Libocedrus decurrens) дан иборат. Тахминан 40° ш. к. дан бошлаб доимий яшил секвойя дарахти (Sequoia-sem-pervirens) учрайди, 1500 м га яқин баландликда Сьерра-Невада ён бағирларида эса улкан секвойя (Sequoia gigan-tea ёки Sequoiadendron giganteutn) ўрмонлари сақланиб қолган.
Материкнинг шарқий қисмида нинабаргли ўрмонлар аста-секин Буюк кўллар области-ва Авлиё Лаврентий дарёси ҳавзасида тарқалган аралаш ўрмонлар билан алмашина боради. Материкнинг ўрта қисмида тайга ўрмонлари ўрмондашт ва даштлар билан алмашинади.
Шимолий Американинг аралаш ўрмонларида нинабаргли дарахтлар билан бирга кенг баргли дарахтлар ҳам кўплаб ўсади. Нинабаргли дарахтлардан баландлиги .50 м га етадиган оқ қара-ғай ёки веймут қарағайи (Pinus strobus), қизил қарағай (Pinus resinosd) ва шарқий хемлок (Tsuga capadensis) энг характерлидир. Баргли дарахтлардан сарғиш, қаттиқ ёғочли сариқ қайин (Betula lutea), шакар заранги (Acer saccharum), америка шунги (Praxinus nigra), америка қайрағочи (Vlmus americana) бук (қарақайин), липа (жўка) (Tilia americana) кенг тарқалган. Бу ўрмонлар тайга тупроқларига нисбатан унумдор оур ўрмон тупроқлари Sa чимли-подзол тупроқларда ўсади. Аралаш ўрмонлар қадимдан кўплаб кесиб .келинганлиги сабабли ҳозирги вақтда асосан Аппалачи тоғларининг юқори қисмларида сақланиб қолган. Уларга дарахтларнинг кесилиши ҳамда ёнғинлар бирдай зарар келтиради.
Аралаш ўрмонлар зонасидан жанубда материакнинг шарқий қисмида кенг баргли ўрмонлар зонаси бор. Аппалачи ўрмонлари деб аталувчи бу кенг баргли ўрмонлар Шимолий Америкадапг ажойиб ўсимлик турларидан биридир. Кенг баргли ўрмонлар Аппалачи тоғлари системасининг ҳамма қисмида ва текисликларнинг бу тоғлардан шарқдаги ҳамда Буюк кўллардан жанубдаги қисмида тарқалган. Улар юмшоқ ва сернам иқлим шароитида темир чала оксидларига бой ўрмон қўнғир тупроқларида ўсади.
Аппалачи ўрмонларида Европадаги ёки Шарқий Осиёдаги ўсимлик турларига ўхшаш кенг баргли дарахт турлари устун туради, шунингдек, кўпдан-кўп қадимги реликт эндем (яъни шу жойдагина учрайдиган) турлар ҳам учрайди.



Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish