Т. В. Власова материклар табиий географияси


Ўрта Чили соҳилида тегшература, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши



Download 6,85 Mb.
bet41/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Ўрта Чили соҳилида тегшература, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши.
дан жанубга ва шарқдан ғарбга томон ортиб боради. Сантья-года 350 мм га яқин, Вальди-вияда 750 мм ёғин тушади. Бу районларда деҳқончилик суғоришни талаб қилади. Жанубда борган сари йиллик ёғин миқдори тез ортади ва ёз билан қишнинг ёғин миқдори орасидаги фарқ деярли йўқолади. Бош Кордильера тоғларининг .ғарбий ёнбағирларида ёғин кўпаяди, лекин шарқий ёнбағирларида эса ёғин жуда камайиб қолади.
Тупроқ қоплами жуда хилма-хил. Қуруқ субтропик районлар учун хос бўлган типик жигар ранг тупроқлар энг кўп тарқалган. Марказий водийда қора тупроқларга ўхшаган тўқ рангли тупроқлар ривожланган.
Табиий ўсимликлари кўплаб йўқ қилинган, чунки Чилининғ ўрта қисмида мамлакатнинг асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган деярли бутун аҳолиси жойлашган. Шу сабабли ҳайдаш учун қулай бўлган ерларнинг катта қисми турли экин майдонлари билан банд. Табиий ўсимликлари орасида Жанубий Европадаги маквис ёки Шимолий Америкадаги чаппаралга ўхшаш доимий яшил бутазорлар кўпчиликни ташкил этади.
Илгариги вақтларда Анд тоғлари ёнбағирларини 2000-2500 метргача ўрмонлар қоплаб ётган. Шарқий қурғоқчил ёнбағирларда ўрмонларнинг юқориги чегараси ғарбий намроқ ёнбағирлардагига қараганда 200 м пастроқдан ўтади. Ҳозирги вақтда ўрмонлар қирқиб юборилган ва Анд ҳамда Қирғоқбўйи Кордильера тоғларининг ёнбағирлари яланғочланиб қолган. Дарахт ўсикликлар асосан аҳоли пунктларидаги ва далалар чеккаларидаги қўл билан экилган дарахтлардан иборат-Сантьягода водий тагидан кўтарилиб турадиган конуссимон вулкан тоғларида эвкалипт, қарағай, араукария, чинор, букдан иборат дарахтзорларни ва дарахтлар тагида ранг-баранг гулловчи герань ва дрок чакалакзорларини кўриш мумкин. Бу дарахтзорларда маҳаллий ўсимликлар Европадан келтирилган ўсимликлар билан аралаш ҳолда ўсади.
Анд тоғларида 2500 м дан юқорида тоғ ўтлоқлари минтақаси жойлашган, бу минтақага паст бўйли ўрмон ва бутазорлар дарё водийлари орқали кириб келади. Тоғ ўтлоқлари ўсимлик қопламида эски дунё альп ўтлоқларида ҳам учрайдиган уч авлодга мансуб ўсимлик турлари-айиқтовон, тошёрар, равоч, наврўзгул мавжуд. Шунингдек баъзи бир буталар, масалан, қорақат ва зиркнинг ана шу хусусиятларига боғлиқ равишда тоғлардаги қор чегараси жуда паст жойлашган: Патагония Анд тоғлари шимолида тахминан 1500 м баландликда, жанубда яна пастроқдан-1000 м да жойлашган. Ҳозирги замон муз босиши, айниқса 48° жанубий кенглик яқинида жуда катта майдонни эгаллаган. Бу ерда 20 минг км2 майдонни қалин муз қоплаган. Бу музлик Патагония музлик қалқони деб аталади. Ундан ғарб ва шарқ томонларга катта водий музликлари тушиб келади, уларнинг кучлари қор чегарасидан анча пастга тушади, баъзан эса океан бўйигача етибкелади. Шарқий ёнбағирдаги баъзи бир музлик тиллари йирик кўлларда тугайди.
ҳам тарқалган. Типик ботқоқ ўсимликлари ўсадиган торф боткоқликлари учрайди. Тоғ ўтлоқларидан ёзги яйловлар сифатида фойдаланилади.
Маданий ўсимликлари Европа ва Шимолий Американинг шундай иқлимли ўлкалари маданий ўсимликлари билан бир хил. Жанубий Америкага субтропик ўсимликларнинг катта қисми Европанинг ўрта денгизбўйи ўлкаларидан келтирилган. Булар-узум, зайтун дарахти, цитруслар ва бошқа мевали дарахтлар. Ҳайдаладиган ерларнинг энг катта қисмини буғдой, анча қисмини макка жўхори эгаллаган. Деҳқонлар тоғ ёнбағирларидаги кичик-кичик ерларида картошка, дуккакли ўсимликлар, нўхат, чечевица (ёсмиқ), пиёз ва гаримдори етиштирилади. Ўрмонлар кесиб юборилган энг қулай ерларда экилган дарахтзорлар бор.
ЖАНУБИЙ (ПАТАГОНИЯ) АНД ТОҒЛАРИ
Тинч ва қисман Атлантика океанига қуйиладиган кўп дарёлар музлик ҳамда кўллардан сув олади. Дарё водийлари ер юзасини чуқур ўйиб кирган. Баъзи ҳолларда водийлар Анд тоғларини кесиб ўтган ва шарқий ёнбағирдан бошланадиган дарёлар Тинч океанга бориб қуйилади. Дарёлар серсув ва жўшқин бўлиб, бурилиб-бурнлиб оқади, уларнинг водийлари баъзан кенгаяди, баъзан торайиб, серостона тор даралар ҳосил қилади. Шу сабабли дарёлардан кема қатнови учун фойдаланилмайди.
Патагония Анд тоғлари ёнбағирларини намсевар субарктика ўрмонлари қоплаган. Бу ўрмонлар баланд бўйли дарахт ва буталардан иборат бўлиб, улар орасида доимий яшил турлар кўпчиликни ташкил этади: 42° жанубий кенглик яқинида араукария ўрмонлари бор. Анд тоғлари чекка жанубда, мўътадил минтақада пасаяди ва парчаланиб кетади. Қирғоқбўйи Кордильераси тоғлари 42° жанубий кенгликдан жанубда Чили архипелагига кирувчи минглаб тоғли оролларга бўлиниб кетган. Ўрта Чили бўйлама водийси жанубда пасайиб бориб, сўнгра океан суви остига тушиб кетади, Чили архипелагини материкдан ажратиб турадиган қўлтиқ ва бўғозлар ўша водийнинг давомидир. Бош Кордильера ҳам жуда пасая-ди. Унинг баландлиги Жанубий Чилида камдан-кам 3000 м дан ошади, чекка жанубда эса 2000 м га ҳам етмайди. Кўпдан-кўп фьордлар қирғоқни ўйиб кириб, тоғларнинг ғарбий ёнбағрини алоҳида-алоҳида ярим оролларга бўлиб юборган. Фьордларнинг давомида кўпинча йирик музлик кўллари бор, бу кўлларнинг ботиқлари паст тизма тоғларни кесиб, шарқий, Аргентина ён бағрига ўтади ва тоғлардан ўтишни енгиллаштиради. Чили соҳилидаги фьордлар Норвегия соҳилидаги каби катта бўлмаса ҳам, лекие Тинч океан бўйидаги ҳамма жой Скандинавия ярим оролининг Норвегия соҳилларига жуда ўхшаб кетади.
Жанубий Анд тоғларида музлик рельефи шакллари кенг тарқалган. Бу ерда фьорд ва музлик кўлларидан ташқари катта циркларни, типик коритосимон профилли (таги ясси) водийларни, морена грядаларини ва бошқаларни учратиш мумкин. Морена грядалари кўпинча тўсиқ кўлларга тўғон возифасини бажаради. Қадимги муз босиши шакллари ҳозирги замоннинг қудратли муз босишлари ва музлик жараёнларининг ривожланиши билан бирга учрайди.
Жанубий Чили иқлими сернам, ёз ва қиш температурасидаги фарқкам,одам ҳаёти учун жуда ноқулай. Ўлка Анд тоғлари ёнбағрига жуда кўп ёғин келтирадиган кучли ғарбий шамолларнинг доимий таъсирида бўлади. ёғиннинг ўртача миқдори 2000-3000 мм гача бўлгани ҳолда ғарбий соҳилнинг айрим районларига йилига 6000 мм гача ёғин тушади. Ғарбий ҳаво оқимларидан тўсилган шарқий ёнбағирда ёғин миқдори кескин камаяди. Доимий кучли шамоллар ва йилига 200 кундан ортиқ ёғиб турадиган ёмғирлар, паст сузувчи булутлар ҳамда туманлар, бутун йил бўйи ҳароратнинг мўътадил салқин бўлиши ўлка иқлимининг ўзига хос хусусиятларидир. Қирғоқ бўйида ҳамда оролларда доим довуллар бўлиб туради, улар қирғоққа катта тўлқинлар келтиради.
Қишки ўртача температура +4; +7° бўлгани ҳолда ёз температураси + 15°С дан ошмайди, чекка жанубда эса +10°С га тушиб қолади. Фақат Анд тоғларининг шарқий ёнбағрида ёзги ва қишки ўртача температуралар фарқи бир оз ортади. Тоғларда катта баландликларда бутун йил бўйи температура манфий бўлади, шарқий ёнбағирдаги энг баланд тоғларда -30°С гача бўлган совуқлар узоқ вақт туради.
Иқлимнинг ана шу хусусиятларига боғлиқ равишда тоғлардаги қор чегараси жуда паст жойлашган: Патагония Анд тоғлари шимолида тахминан 1500 м баландликда, жанубда яна пастроқдан-1000 м да жойлашган. Ҳозирги замон муз босиши, айниқса 48° жанубий кенглик яқинида жудакатта майдонни эгаллаган. Бу ерда 20 минг км2 майдонни қалин муз қоплаган. Бу музлик Патагония музлик қалқони деб аталади. Ундан ғарб ва шарқ томонларга катта водий музликлари тушиб келади, уларнинг кучлари қор чегарасидан анча пастга тушади, баъзан эса океан бўйигача етиб келади. Шарқий ёнбағирдаги баъзи бир музлик тиллари йирик кўлларда тугайди.
Тинч ва қисман Атлантика океанига қуйиладиган кўп дарёлар музлик ҳамда кўллардан сув олади. Дарё водийлари ер юзасини чуқур ўйиб кирган. Баъзи ҳолларда водийлар Анд тоғларини кесиб ўтган ва шарқий ёнбағирдан бошланадиган дарёлар Тинч океанга бориб қуйилади. Дарёлар серсув ва жўшқин бўлиб, бурилиб-бурилиб, оқади, уларнинг водийлари баъзан кенгаяди, баъзан торайиб, серостона тор даралар ҳосил қилади. Шу сабабли дарёлардан кема қатнови учун фойдаланилмайди.
Патагония Анд тоғлари ёнбағирларини намсевар субарктика ўрмонлари қоплаган. Бу ўрмонлар баланд бўйли дарахт ва буталардан иборат бўлиб, улар орасида доимий яшил турлар кўпчиликни ташкил этади: 42° жанубий кенглик яқинида араукария ўрмонлари бор, жануброқда аралаш ўрмонлар тарқалган. Бу ўрмонлар қалинлиги, турларнинг кўплиги, кўп яруслилиги, лиана, мох ва лишайникларнинг хилма-хиллиги туфайли қуйи географик кенгликлар ўрмонларига ўхшайди. Ўрмонлар тагидаги тупроқлар қўнғир тупроқлар типига киради, жанубда подзол тупроқлар тарқалган, ясси текис ерларда ботқоқликлар кўп.
Жанубий Анд тоғлари ўрмонлари флорасининг асосий вакиллари доимий яшил ва баргини тўкадиган жанубий бук (Nothofa-gus) турлари, магнолиялар, жуда катта игна баргли алерце (Fitzroya cupressoides) ва либоцедруслар (Libocedus), бамбуклар ва дарахтсимон қирққулоқлардир. Кўп ўсимликлар гуллари чиройли ва хушбўй бўлиб, ўрмонларга айниқса баҳор ҳамда ёз ойларида чирой бахш этади. Дарахтлар танаси ва шохларига лианалар чирмашиб, уларни қалин мох ва лишайниклар қоплаб олган. Мох ва лишайниклар хазон билан бирга тупроқ юзасини қоплаб ётади.
Тоғларга кўтарилган сари ўрмонлар сийраклашади, ўсимлик турлари камаяди. Чекка жанубда ўрмонлар аста-секин тундра ўсимликлари билан алмашинади.
Тоғларнинг Патагония платоси томонга қараган шарқий ёнбағирда ғарбдагига қараганда ёғин анча кам тушади.
Бу ёнбағирларда Тинч океан соҳилидагига қараганда сийрак ва турларга камбағал ўрмонлар ўсади. Уларда ўрмон ҳосил қилувчи асосий ўсимликлар буклар, уларга баъзи бир игнабарглилар аралашади. Тоғлар этаги яқинида ўрмонлар қуруқ даштлар ва Патагония платосининг бутазорлари билан алмашинади.
Жанубий Анд тоғларининг ўрмонлари юқори навли ёғочнинг жуда катта запасига эга. Бироқ ҳозирги вақтга қадар улардан нотекис фойдаланилади. Араукария ўрмонлари энг кўп кесилган. Жанубий, бориш қийин бўлган районларда ҳозирга қадар деярли теша тегмаган ўрмон массивлари мавжуд.
ОЛОВЛИ ЕР
Оловли Ер деб Жанубий Американинг жанубий соҳили яқинида 53 ва 55° жанубий кенглийлар оралиғида жойлашган ўнлаб катта-кичик ороллардан иборат архипелагга айтилади. У Чили билан Аргентинага қарайди. Ороллар материкдан ва бир-бирларидан тор ва қинғир-қийшиқ бўғозлар орқали ажралган. Энг шарқий ва энг йирик орол Оловли Ер ёки Катта орол деб аталади. Архипелаг геологик ва геоморфологик жиҳатдан Анд тоғлари ва Патагония платосининг давомидир. Ғарбий оролларнинг қирғоқлари қояли ҳамда фьордлар чуқур ўйиб юборган, шарқий оролларники эса текис ва кам ўйилган.
А рхипелагнинг бутун ғарбий қисми баландлиги 2400 м гача бўлган тоғлар билан банд. Рельефда қадимги ва ҳозирги замон музликлари ҳосил қилган шакллар катта роль ўйнайди. Булар ғўлатошлар (валунлар) уюми, трог водийлари, қўй пешаналар ва морена тўғон кўлларидан иборат. Музликлар бўлиб юборган тоғ тизмалари океандан тик кўтарилиб туради, уларнинг ёнбағир ларини эгри-бугри фьордлар ўйиб кирган. Энг катта оролнинг шарқий қисмида кенг текислик жойлашган.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish