Австралия ва унга яқин оролларнинг фойдали қазилмалари
Шарқий Австралия тоғлари рельефининг асосини Катта Сувайирғич тизма ташкил этади, У 28° жанубий кенгликдан шимолроқда энг кенгаяди, жануброқда яна тораяди. Энг баланд тепалар оҳактошли ҳаво ранг тоғларда ва Австралия Альп тоғларидадир (2000 м дан ошади). Австралия Альп тоғлари тепаларида тоғ музлиги рельефи шакллари мавжуд.
Т оғларнинг денгиз томондаги этаклари яқинида ва йирик ёриқлар тагида ёш аккумулятив текисликлар жойлашган.
Материкнинг кўп районлари учун турли ёшдаги вулкан рельефининг мавжудлиги хосдир. Материкнинг шимоли-ғарбида палеозой вулканизми натижасида Антрим платоси ҳосил бўлган.
Кайнозой эраси вулканлари ҳосил қилган рельеф шакллари (платолар вулкан тоғлари) асосан шарқдаги тоғларда жойлашгaн
Янги Гвинея-Янги Зеландия ороллари ўлкаси учун ёш бурмали ва палахсали-бурмали тоғларнинг, улар билан бирга вулкан платолари ҳамда тоғларнинг (айниқса, Янги Зеландияда) ва ёш аккумулятив текисликларнинг мавжудлиги хосдир.
ИҚЛИМИ
Австралиянинг ва қўшни оролларнинг иқлим шароити уларнинг катта қисми экватор ҳамда тропикка яқин жойлашганига ва нисбатан илиқ сув ҳавзалари билан ўралганлигига боғлиқ бўлиб, жами қуёш радиациясининг катта эканлиги билан характерланади. Жами қуёш радиацияси йилига 140 ккал см2 дан 180 ккал см2 гача етади. 35° жанубий кенгликдан жанубда жойлашган Тасмания ва Янги Зеландия оролларигина 120 ккал см2 дан кам радиация олади. Австралия иқлим шароитининг таркиб топишида Тинч океаннинг ва унинг устида мавжуд бўлган шимолий ва жанубий ярим шарларнинг пассат ҳаво оқимларининг, шунингдек, қишда сезиларли даражада совиб, ёзда қаттиқ қизиб кетадиган Австралия қуруқлигининг ҳамда Осиёнинг роли катта.
Австралия ўзининг географик ўрни ва орографиясининг асосий хусусиятларига кўра Африканинг 10° жанубий кенгликдан жанубдаги қисмига тахминан ўхшаган шароитда жойлашган ва иқлимнинг таркиб топишининг Африканинг шу қисмидагига ўхшаган қонуниятлари хосдир.
Тинч океаннинг шарқий қисмида экватор яқинида атмосфера циркуляцияси шароити январь билан июлда ҳар ҳолда бир хил бўлади. Лекин ғарбда материклар атмосфера циркуляцияси ҳолатинн сезиларли даражада ўзгартиради ва йил фасллари орасида катта фарқларни вужудга келтиради.
Июлда экваториал паст босим области ва бутун пассат циркуляцияси системаси шимолга сурилади. Бу ҳол жанубий ярим шардан шимолий ярим шарга, Осиё қуруқлиги томонга ҳаво оқимларини вужудга келтиради. Шимолий ярим шар пассат шамоллари сиёга яқинлашганда материк устидаги паст босим области тояонга бурилади ва жануби-шарқий ёзги муссонга айланади. Жанубий ярим шар пассат шамоллари юқоридаги сабабларга кўра жануби-ғарбий экваториал муссон шамоллари кўринишида шимолий ярнм шарга кириб келади. Бу даврда намнинг асосий массасини шимолий ярим шар олади, жанубий ярим шарда эса жануби-шарқий пассат ўз йўлида тоғларга дуч келган ерлардагина ёғин ёғади. Австралиянинг кўпчилик районларида ва оролларида бу вақтда қуруқ бўлади.
Австралиянинг чекка жануби, Тасмания ва Янги Зеландия июль ойида бу районларга анча миқдорда ёғин олиб келадиган ўрта кенгликлар ҳаво циркуляцияси таъсирида бўлади.
Я нварда, яъни Австралия энг исиган ва Осиё совиган вақтда ҳаво оқимлари манзараси ўзгаради. Австралия устидаги паст босим областига фақат жанубий ярим шар ҳавосигина эмас, балки шимолий ярим шардан ҳам ҳаво оқиб кела бошлайди. Шимолий ярим шарнинг пассат шамоллари Ернинг айланиши таъсирида йўналишини ўзгартириб, экватор яқинида меридиан йўналишига яқин йўналишда эсади, экватордан ўтгандан кейин эса шимоли-ғарбий йўналишга эга бўлади ва Австралиянинг шимолий қисми Ҳамда жанубий ярим шар оролларига сернам экваториал муссон
Do'stlaringiz bilan baham: |