Т. В. Власова материклар табиий географияси


Австралия ва Океанияда вулканизм ҳамда ер қимирлашлар



Download 6,85 Mb.
bet43/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Австралия ва Океанияда вулканизм ҳамда ер қимирлашлар.
Австралияни шимол томондан эпиконтинентал (материк ёни) Тимор ва Арафур денгизлари, шунингдек Карпентария қўлтиғи ўраб туради. Материкнинг Ҳинд океани суви ювиб турадиган ғарбий ва шимолий соҳиллари бўйлаб денгиз саёзлиги полосаси чўзилган. Австралияни шарқ томондан Маржон, Тасман денгизлари ўраган, улар океан типига ёки оралиқ типга кирувчи чуқур ботиқ ҳавзалардан иборат бўлиб, катта (5000 м дан ортиқ) чуқурликларга эга.
Сув ости кўтарилмалари билан бўлинган Фиджи, Янги Каледония ботиқлари ва бошқалар ҳам жуда чуқур. Сув ости кўтарилмалари ва тизмалари устида материк ҳамда маржон ороллари жойлашган. Ороллар ёйи бўйлаб ташқи томонда, қисман денгиз томонда ҳам сув ости чўкмалари (Меланезия, Витязь, Тонг, Кермадек ва бошқалар) чўзилган, уларнинг энг чуқур жойлари 9 минг ва ҳатто 10 минг метрдан ҳам ошади.
Австралияни шимол ва шимоли-шарқдан ўраб турган денгизларнинг сув температураси бутун йил бўйи +27, +28°С га тенг. Маржон денгизи жанубида қишда +19°С гача, Тасман денгизида эса +16 +17°С га тушиб қолади. Маржон денгизидан материк қирғоғи бўйлаб жануб томонга илиқ Шарқий Австралия оқими келади. Сувнинг шўрлиги ҳамма жойда 34,5-35,5% га тенг.
Сув ҳароратининг доим юқори бўлиши маржон қурилмаларининг ривожланиши учун қулайлик туғдиради. Маржон қурилм,алари Маржон денгизида айниқса кенг тарқалган. Маржон денгизида материк саёзлиги бўйлаб Катта Тўсиқ рифи 2300 км га чўзилган. Унинг кенглиги жанубда 150 км га етади. Рифнинг нотекис, эрозия натижасида парчаланган юзасини қалқиш вақтида сув босади. Рифни кесиб ўтадиган тор каналлар очиқ денгизни Катта лагуна билан боғлаб туради, лагунанинг чуқурлиги 50 м дан ошмайди. Унда кемалар қатнаши мумкин ва қирғоғида Австралиянинг йирик портлари жойлашган. Кейинги йилларда маржон қурилмаларига бениҳоя кўпайиб кётган денгиз юлдузлари қаттиқ зарар етказмоқда, улар ҳозироқ Катта Тўсиқ рифининг бир қисмини бузиб юборди ва табиатнинг бу ажойиб ҳосиласини бутунлай барбод этиш хавфини солмоқда.
Ҳинд океанида сув температураси жанубга томон пасайиб боради. Материкнинг ғарбий қирғоқлари яқинидан Ғарбий Австралия салқин оқими ўтади, лекин у фақат қишда пайдо бўлади ва сув ҳамда ҳаво температурасини кўп пасайтириб юбормайди

АВСТРАЛИЯ ВА НЕОАВСТРАЛИЯ ОРОЛЛАРИ ТАБИАТИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ


Австралия Гондванадан мустақил материк сифатида юра даври охирида ажралиб чиққан. У вақтдаги Австралия қуруқлигининг қиёфаси ҳозиргига тўлиқ ўхшамас эди: у шимоли-шарқ томонда Янги Гвинеянинг жанубий қисмигача чўзилган бўлган, шимоли-ғарбий қисмини эса Ҳинд океани суви босиб ётар эди. Қадимги Австралия платформасига шарқ ва жануби-шарқ томондан Шарқий Австралия (Тасмания) ўлкасининг текисланган бурмали структуралари (ҳосилалари) туташиб турарди Улар жануби-шарқда байкал бурмаланиши ҳосилаларидан чекка шарқ ва шимоли шарқда Герцин бурмаланиши ҳосилаларигача бўлган турли ёшдаги ҳосилалардир. Жанубда бу ўлка ўша вақтда материк билан туташиб турган Тасманияда давом этган эди.
Мезозой бошидан бошлаб бу бурмаланган ўлка платформа хусусиятига эга бўлган ва қадимги Австралия платформасн билан бирикиб кетган. Материкни шарқ томондан Тинч океан геосинклинал минтақасининг Янги Гвинея-Янги Зеландия ўлкаси ўраб ва материкни Тинч океан платформасидан ажратиб турган.
Платформанинг архей фундаменти ер юзасига чиқиб турган энг қадимги қисми ғарбда, 120-меридианнинг ҳар иккала томонида жойлашган бўлган.
Шимол ва ғарбда букилмалар жойлашган бўлиб, улар протерозой ёки қуйи палеозойда ривожлана бошлаган; бу букилмаларда чўкинди жинслар жуда тез тўплана борган. Материкнинг марказий қисмида бундан кейинги даврда Амадиес букилмаси вужудга келган.
Бўр ва палеоген даврлари давомида қадимги ва ёш платформалар туташган чегарада Карпентария қўлтиғи, Катта Артезиан ҳавза (Марказий текислик) ва Муррей (Марри) дарёси ҳавзасининг кенг синеклизалари вужудга келди. Бу синеклизаларни денгиз босиб, материкнинг шарқий қисмини ғарбий қисмидан ажратиб қўйган.
Уша вақтдаги иқлимий шароит материкнинг катта қисмида кам ўрганилган. Фақат материк ғарбий ярмининг ички районлари қурғоқчил бўлган деб тахмин қилинади.
Австралиянинг бошқа материклардан алоҳидалиги, ғарбий ва шарқий районларининг бир-биридан ажралганлиги ҳамда қурғоқчил (арид) шароитнинг ҳукмронлиги унинг органик дунёсининг ривожланишига таъсир кўрсатган, эндемикларнинг кўплигига ва қадимийлигига сабаб бўлган. Афтидан, Австралияда бўр даври охири ва кайнозой бошида халтали ва тухум қўювчи сут эмизувчиларнинг дастлабки кейинчалик қирилиб кетган вакиллари пайдо бўлган. Ҳозиргига яқин бўлган флора ҳам ўша вақтда таркиб топа бошлаган.
Мезозой охири ва кайнозой эраси давомида Тинч океан ҳалқаси минтақасида тоғ ҳосил бўлиш жараёнлари рўй берган. Булар Янги Гвинеядан Янги Зеландиягача бўлган оролларда тоғлар пайдо бўлишига олиб келган ва Австралиянинг ёш ҳамда қадимги платформа қисмларида ҳам муайян оқибатларга сабаб бўлган.
Кайнозой эраси давомида қадимги платформанинг катта қисмида рельеф илгаридан мавжуд бўлган кембрийдан олдинги рельеф асосида ривожландиАвстралиянинг ғарбида кўтарилиш рўй берди ва денудация кучАнди. Платформанинг марказий қисми айниқса кучли кўтарилди, шу билан бирга платформанинг ички қисмида палахсали тоғлар пайдо бўлди, бу ерда юзага чиқиб қолган архей фундаменти ўрнида чуқур Амадиес ботиғи (авлакоген) орқали . бир-бирндан ажралган Макдонелл ва Масгрейв тоғлари кўтарилди.
Палеогенда жанубда, Катта Австралия қўлтиғидал шимолда Юкла ботиғи пайдо бўлиб, уни денгиз босди-Неогенда у денгиздан озод бўлди ва унинг ўрнида Налларбор текислиги вужудга келди.
Ёш платформанинг текисланган палеозой ҳосилалари ўрнида энг янги ҳаракатлар натлжасида Катта Сувайирғич тизма, Флиндерс ва Маунтлофти тоғлари кўтарилди. Кўтарилиш билан бирга Тасмания денгизи соҳиллари чўкди, ёриқлар вужудга келди ва базальт вулканизми рўй берди. Базальт вулканизми жануби-шарқда айниқса кучли бўлган. Жанубдаги чўкиш Басс бўғозининг ҳосил бўлишига ва Тасманиянинг материкдан ажралишига олиб келди
Неоген давомида ва Антропоген бошида иқлим шароити бир неча бор ўзгарди. Қурғоқчил даврлар намгарчил даврлар билан алмашиниб турди. Австралиянинг қурғоқчил районларида плювиал даврлардан қизил рангли гидроморф қобиқлар, қуриб қолган дарёлар ўзанлари, шўр сув билан қисман тўлган ёки бутунлай шўрхокларга айланган кўл ҳавзалари сақланиб қолган. ёш, денгиздан бўшаган текисликларда Австралиянинг энг йирик дарё системалари вужудга келгай.
Тинч океан минтақасида тоғлар пайдо бўлишига боғлиқ равишда Жануби-шарқий Осиё билан Австралия оралиғида қуруқлик анча кенгайди. Зонд архипелагининг йирик ороллари, Янги Гвинея ҳамда Австралия оралиғида кўпдан-кўп саёзликлар, ороллар ва қум кокиллар пайдо бўлди.
Қуруқликнинг бундай кенгайиши Австралияга Осиё ҳайвонларининг кириб келиши учун етарли эмас эди, лекин материкка одамларнинг келиб ўрнашишини тўлиқ таъминлади-Қадимги одамлар қисман қуруқлик орқалн ўтиб, Қичик Зонд оролларига, -сўнгра эса Янги Гвинея ва Австралияга кириб келганлар. Афтидан улар билан бирга баъзи бир ўсимликлар, шунингдек, Австралиянинг ёввойи фаунаси таркибидаги ягона плацентар (йўлдошли) сут эмизувчи ҳайвон динго ити ҳам кириб келган

ТЕКТОНИК ТУЗИЛИШИ ВА РЕЛЬЕФИ


Австралияда платформа ҳосилаларнинг кўпчиликни ташкилэтганлиги кўпроқ текислик рельефининг мавжудлигига сабаб булган. Рельефда қуйи палеозойдан неогенгача ҳосил булган ҳар хил текисланган юзалар бор.
М атерикнинг ярмидан ортиғини ва унга туташиб турган Арафур денгизи, Катта Австралия қўлтиғи ва бошқаларнинг эпиконтинентал ҳавзаларини эгаллаган қадимги Австралия платформаси архей ва қуйи протерозой фундаментига эга. Унда олтин, уран ва полиметалл рудалари, боксит конлари бор Фундамент материкнинг ғарбида, марказий қисмида ҳамда шимолида ер юзасига чиқади Бошқа жойларда фундаментни протерозой ва палеозой эраларининг чўкинди жинслари қоплаб ётади. Бу қоплама жинслар материкнинг шимол ва ғарбидаги қадимги синеклизаларда (Каннинг Кимберли, Перт ва бошқаларда) энг катта қалинликка эга. Жанубда, ёш Юкла синеклизасида ва шарқда ёш платформа чегарасидаги Катта Артезиан ҳавза букилмасида мезозой-кайнозой денгиз ётқизиқлари қатламлари бор. Протерозой етқизиқлари катламларида темир рудалари запаси (Хамерсли тизмасида), ёш чўкинди жинсларда кўмир ва нисбатан яқинда топилган нефть ва газ конлари мавжуд. Австралиянинг бу қисми рельефининг энг кўп учрайдиган типлари баландлиги 400-600 м бўлган цоколь текисликлардир, улар денудация ёшига қараб қават-қават булиб жойлашган, устки қисмини қадимги нураш пўсти қопламлари текис қоплаган; юқори протерозой ва палеозой қатламлари тарқалган ўлкаларда бу текисликлар орасида қатламли текисликлар бор Материкнинг ғарбий чеккаси бўйлаб ва марказий қисмида, яъни энг янги тектоник актив районларда палахсали эпиплатформа тоғлар-шимоли-ғарбда Хамерсли, жануби-ғарбда Стирлинг ва Дарлинг, материк марказида Макдонелл ва Масгреив тоғлари кўтарилган-Қадимги ва эпипалеозой платформаларнинг ёш букилмалар системасига ёш қатламли баланд ва паст ҳамда аккумулятив текисликлар (Налларбор, Марказий текислик, Муррей-Дарлинг текислиги, Карпентария қўлтиғи бўйи текислиги, янги Гвинея-жанубидаги текислик) тўғри келади.
Материкнинг шарқий ва жануби-шарқий чеккалари ҳамда Тасмания, шунингдек, Муррей текислигидан ғарб ва шимоли-ғарбий томондаги районларни ёш платформанинг Байкал, ўрта палеозой ва юқори палеозой текисланган структураларининг неоген ва антропогендаги кўтарилишлари натижасида ҳосил булган ўртача баландликдаги ва паст бурмали палахсали тоғлари эгаллаган.
Шарқий ва Жанубйшарқий Австралия тоғларининг бошдан-оёқ ҳамма қисмида полиметаллар, мис, қалайи, олтин конлари бор Палеозой бурмали структураларнинг тоғ олди букилмаларида тошкўмир ва қўнғир кўмирнинг, шунингдек, нефть ҳамда газнинг катта запаслари тўпланган.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish