Т. В. Власова материклар табиий географияси


Австралия ва Океаниянинг зоогеографик районлаштирилиши



Download 6,85 Mb.
bet51/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Австралия ва Океаниянинг зоогеографик районлаштирилиши.
Австралиянинг ва Океаниядаги материк оролларнинг, хусусан, Янги Зеландиянинг фаунаси жуда қадимгилиги ҳамда эндемиклиги билан ажралиб туради ва аниқ ифодаланган реликт хусусиятга эга. Материк ва ороллардаги ёввойи ҳайвонлар таркибида бошқа қитъаларда тарқалган ҳайвонларнинг кўп группалари йўқ. Хусусан плацентар сутэмизувчиларнинг деярли ҳамма отряди, қушлар, бўғма илонлар ва бошқаларнинг баъзи бир авлодлари ва бутун-бутун оилалари йўқ.
Австралия ва Океания фаунасида тафовутлар ҳам борки, улар кичик областларни ажратишга имкон беради. Булар материк ва Тасманияни ўз ичига олувчи Австралия, Янги Гвинея, Янги Зеландия, Полинезия.
Австралия фаунасининг энг характерли хусусияти тубан сут-эмизувчиларбир тешиклилар ва қопчиқлиларнинг кенг тарқалганлигидир. Бир тешиклиларнинг иккита оиласи-ўрдакбурунлар билан ехидналар оиласи мавжуд, улар фақат материк ва баъзи бир оролларда сақланган. Қопчиқлилар Австралияга нисбатан яқинда-антропоген бошларида кириб келган.
Австралия областида қопчиқлиларнинг 130 тагача тури бор булар олий сутэмизувчиларнинг турли биологик типларига мос бўлган турли группалардан иборат: қопчиқли ит, йиртқичлар, кемирувчилар, дарахтларда яшовчилар, ҳашаротхўрлар. Қенгурулар оиласи вакиллари айниқса кўп сонлн ва ҳаёт тарзига кўра хилма-хилдир.
Шунингдек орнитофауна, судралиб юрувчилар ва ҳашаротлар ҳам жуда ўзига хосдир. Масалан, Австралиядаги 666 тур қушлардан 450 тури эндемик.
Австралиянинг турли қисмлари фаунаси ҳозирги замондаги табиий шароитга боғлиқ равишда ўзига хос хусусиятларга эга. Бу ички ҳар хиллик яна тарихий тараққиёт шароитига ҳам боғлиқ. Масалан, Австралиянинг узоқ вақт мобайнида денгиз орқали ажралиб турган ғарбий ва шарқий қисмлари ўртасида катта тур тафовутлари мавжуд.
Австралиянинг шимол ва шарқидаги, шунингдек, Янги Гвинея ва баъзи бир бошқа ороллардаги сернам тропик ҳамда субтропик ўрмонлар учун дарахтларда яшовчи турли хил ҳайвонлар характерлпдир. Хйниқса халталй айиқ, яъни коала айиғи (Phascolarctos-cinereus) диққатга сазовор, буни яна халтали ялқов (ленивец) деб ҳам аталади. У тунда ҳаёт кечирувчи ҳайвон бўлиб, кўп вақтини
.дарахт устида ўтказади, дарахт барги билан озиқланади. Бундан ташқари, кўпинча дарахт устида юрувчи кузу (Irichosurus), шакар олмахон ва дарахтда яшовчи кенгуру ҳам тарқалган. Янги Гвинеяда Осиё фаунасининг айрим вакиллари, масалан, ёввойи тўнғиз бор.
Тропик ўрмонларнинг қушларжжуда хилма-хил ва бой. Бу ерда лирадум (Menula superba) Австралия фаунасининг эндемик вакили бўлган ҳақиқий казу.ар (Casuarius casuarius), ранг-баранг ва чиройли жаннат қушлари, турли тўтилар, асалхўр қушлар бор. Асалхўр қушлар Америка колибриларининг авлодидан бўлиб, ташқи қиёфаси, озиқланишига кўра келибриларга ўхшайди. Австралия области учун эндемик бўлган ахлат товуқлари ёки катта оёқ товуқлар (Megapadidae) характерли парранда, улар тухумини босиб ётиб очмай, чириётган ахлатга кўмиб кетади. Сув ҳавзаларида Австралия тимсоҳлари ва тошбақалар яшайди. Сувда-қуруқда яшовчилар вакилларидан дарахт қурбақаси бор.
Материкнинг шимол ва шарқидаги сернам ўрмонларда бўғимоёқлилар-турли хил эндемик чумолилар, капалаклар ва қўнғизлар кўп. Шимолда узунлигибир неча метрга етадиган Австралия ёмғир чувалчанги (Megascolicidae) яшайди.
Австралиянинг дарё ва кўлларида сувда сузувчи кўп қушлар яшайди. Маҳаллий қуш турларидан ташқари шимолий яримшар қишида Сибирдан учиб келадиган қушларни ҳам учратиш мумкин.
Дарёлар бўйида Австралия эндемик ўрдакбуруни (Ornitorliyn-chus anatinus) яшайди, у бармоқлари ораси пардали ва япалоқ тумшуқли бўлиб, озуқани сувдан топиб ейди. Ўрдакбурун тутқунликда яшай олмайди ва шу туфайли ҳайвонот боғларида учрамайди.
Австралиянинг ички сув ҳавзалари балиқларга бой. Улар орасида эндемик ва жуда қадимги балиқлар кўп. Триас давридан бери ўзгармай сақланиб қолган икки хил нафас олувчи шохтишли балиқ (Neoceratodus forsteri) жуда ажойиб. У балиқ материкнинг шарқий қисмидаги баъзи дарёлардагина учрайди.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish