Т. В. Власова материклар табиий географияси


Австралиянинг шимолии сохилида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг ўзгариши



Download 6,85 Mb.
bet54/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Австралиянинг шимолии сохилида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг ўзгариши.
Шимолий Австралия ер бағри қора, рангдор ва нодир металл рудаларига бой: Кимберли ғарбида темир рудаси; Карпентария қўлтиғидаги Грут-Айленд оролида марганец; Арнемлендда ва Селуин тизмасида мис, уран, полиметаллар; Карпентария қўлтиғи соҳилида алюминий қазиб чиқарилади.
Ўлка иқлимининг асосий хусусияти ёғинларнипг фасллар бўйича тақсимланишидир. Жанубий ярим шарнинг ёзида шимоли-ғарбий муссон шамоллари таъсирида ёмғир жуда кўп (йиллик миқдорининг 45 қисми) ёғади. Қишда жануби-шарқий пассат шамоллари эсади ва ёғин деярли бутунлай ёғмайди. Жанубга томон ёғин миқдори сезиларли даражада камая боради ва шу йўналишда намгарчилик дав-ри ҳам қисқаради.
Шимолий Австралияда ҳарорат юқори бўлади, энг юқори температура одатда ноябрда, намгарчилик давр бошланиши олдида кузатилади. Бу ойда баъзи районларда ўртача температура + 30°С дан ошади. йилнинг ҳеч бир ойида ўртача температура +20°С дан пасай-майди, айрим жойларда эса ҳатто июль ойида ҳам +24°С бўлади.
Шимолий Австралияни шимолга ёки шимоли-ғарбга оқувчи кўп дарёлар кесиб ўтади. Булардан энг йириклари-Фицрой, Виктория, Флиндерс ва Митчелл дарёларининг узунлиги 600-800 км га етади ва улар доимий оқимга эга. Лекин улар саез, айниқса қурғоқчил даврда саёз бўлади, баъзилари айрим қисмларида қуриб ҳам қолади. Ёзги.оқим максимуми жуда аниқ ифодаланган бўлиб, улар баъзида қирғоқлардан тошиб кетади, бунда Карпентария қўлтиқбўйи пасттекислигидаги водийларни кўпинча сув босади. Дарёларнинг фақат қуйи қисмидагина кемалар қатнайди.
Ўлканинг тупроқ ва ўсимлик қоплами йиллик ёғйн миқдори ва смғирли даврнинг узун-қисқалигига боғлиқ. Соҳил бўйлаб мангра ча.гчоолари чўзилган, уларда денгиз суви қалқишининг доимий таъсирига мослашган нипа пальмаси, ризофор ва бошқа ўсимлпклар ўсади. Карпентария қўлтиғи қирғоқларидаги мангразорлар айииқса бўлиқ ўсган.
Соҳилдаги айрим районларда, айниқса шарқда сернам тропик ўрмонлар учраб туради. Улар дарахтларнинг бўлиқлиги ва хилма-хиллиги жиҳатидан Жануби-шарқий Осиё оролларпданг ўрмонлардан қолишмайди: Бу ўрмонларда баланд пальмалар; фикуслар ва лавр гуллилар билан бирга Австралия ўрмонлари учун хос бўлган эвкалиптлар аралаш ўсади; ўрмонларнинг куйи яруси учун ғаровлар, дарахтсимон қирққулоқлар типик ўспмликлардир, қирғоқлар яқинида ўзига хос шох-шаббали ва ҳар томонга таралган ҳаво илдизлари бўлган пандануслар кенг тарқалган. Лианалар ва эпифитлар хам кўп.
Сернам тропик ўрмонлар дарё водийлари орқали ўлка ичкарисига узоқ кириб боради. Қуруқроқ жойларда эса тропик ўрмонлар баланд бўйли игнабаргли дамара (Agalhis) ўрмонлари ёки ёруғ эвкалипт ўрмонлари бйлан алмашинади.
Шимолий Австралия ўсимлиқларининг асосинисаванналар ташкил қилади. Саванналарда сернам даврда ранг-баранг хуш-бўй гуллар билан қопланадиган баланд бўйли ўтлар орасидан эвкалиптлар ва Австралия учун типик бўлган акация ҳамда барғсиз шохли казуариналар кўтарилиб туради. Тропик ўрмонларнинг латерит тпроқлари саванналарда қизил-қўнғир тупроқлар, дарё водийларида аллювиал тупроқлар билан алмашинади.
Ўлка ҳайвонот дунёсида саванна ва ўрмонлар ҳайвонлари аралашиб кетган ва шу сабабли у айниқса бой. Саванна ландшафти учун эму туяқуши типик ҳайвон ҳисобланади, кенгуру ва вомбатлар учрайди. Энг қуруқ ерларда ехидна яшайди. Термитларнинг баланд, ажойиб қурилмалари жуда кўп, баъзи бир районларда улар ландшафтнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Ўрмонларда коала яшайди, лиродум ва тўтилар кўп, дарёларда тимсоҳлар бор.
Шимолий Австралиянинг табиий бойликлари жуда кўп. Унинг иқлим шароитини материкда тропик деҳқончилик учун энг қулай деб ҳисоблаш мумкин; ер бағрида фойдали қазилмаларнинг катта запаси бор. Бой ўт ўсимликлари битмастуганмас ем-хашак запасидир. Шу билан бир вақтда бу ўлка аҳолиси жуда сийрак бўлган ва энг кам ўзлаштирилган ўлкадир. Аҳолиси фойдали қазилмалар қазиб чиқариладиган жойларда ва Орд дарёси ҳавзасидаги пахтакор районларда тўпланган. Бу ўлка ҳозирги вақтда аборнгенлар яшайдиган асосий территориялардан биридир. Аборигенлар баъзи районларда ҳозирги вақтга қадар ҳам ибтидоий ҳаёт кечирадилар.

ШАРҚИЙ АВСТРАЛИЯ


Бу ўлкага Катта Сувайирғич тизма ва материкнинг шарқий соҳили киради. Унинг жанубий қисми тропик минтақадан ташқарига чиқиб, субтропик минтақага киради, лекин табиий шароит тоғ рельефи таъсирида жанубга томон унчалик кўп ўзгармайди.
Шарқий Австралия тоғлари палеозой системасидан иборат бўлиб, текисланган ва неоген-антропоген вақтида гумбазсимон кўтарилган. Тоғларнинг шарқий ёнбағирлари тик, ғарбий ёнбағирлари эса қияроқ бўлиб, аста-секин сертепа тоғ олдига қўшилиб кетади.
Тектоник ёриқлар ва эрозион водийлар тоғларни алоҳида массивларга бўлиб юборган. Тоғларнинг тузилишида палеозой ва мезозой чўкинди жинслари, шунингдек, турли ёшдаги вулкан жинслари, айниқса базальтлар катта роль ўйнайди. Базальтлар неоген-антропоген вақтидаги ҳаракатлар натижасида вужудга келгап ёриқлар бўйлаб оқиб чиққан. Шимолдаги тоғлар таркибида қалайи рудаси бўлган гранит, сланец ва базальтлардан ташкил топган. Бу тоғлар шарқий соҳил яқинида энг баланд (1600 м гача) кўтарилган ва соҳплга тақалиб туради. Тоғларнинг шарқий ёнбағри узилмалар натижасида бўлиниб кетган ва соҳил жуда парчаланган бўлишига қарамай, денгиз томондан чиқиш деярли мумкин эмас. Ўлканинг ички қисмида тоғлар пасайиб, у қия текис, паст тизмадан иборатдир. Бу райондаги дарёларнинг аллювиал ётқизиқларида олтин бор.
28° жанубий кенгликдан жанубда тоғлар анча тораяди; уларнинг юза қисми мезозойнинг горизонтал ётқизиқларидан ва қалин базальт қопламларидан тузилган, бу жинслар пасайган бурмали жинсларнинг асосини қоплаб ётади. Палахсали тоғлар баландлиги 1000-1600 м бўлган курсисимон тизмалар билан алмашинади, улардан ғарбга томон даунслар деб аталувчи сертепа қирларга ўтилади. Дарлинг ва Муррей дарёларининг юқори оқимлари ана шу қирлардан оқиб тушади. Тоғларнинг шарқий этаги яқинида кенглиги 50 км гача етадиган сертепа соҳил чўзилган.
Яна жануброқда тоғларни Хантер дарёсининг кўндаланг тектоник ботиғи кесиб ўтган, бу ботиқ пермь-тошкўмир давридаги ётқизиқлар билан тўлган бўлиб, унинг таркибида тошкўмирнинг катта запаси бор. Бу дарё водийсидан жанубда супасимон плато яна пайдо бўлади, бу ерда улар Кўк тоғлар деб аталади; унинг баландлиги 1200 м гача етади. Бу тоғларни чуқур даралар кесиб ўтган, у шарқда жуда тик кўтарилган, ғарбда зинапоя шаклида пасаяди. Тоғларнинг ғарбий қ-исмида силур даври оҳактошларида чуқур карст ғорлари бор. Кўк тоғларнинг қирғоқбўйи қисмини қулай қўлтиқлар ўйиб кирган. Ана шундай қўлтиқларнинг қирғоғида Австралиянинг шарқий соҳилидаги энг йирик порт Сидней шаҳри жойлашган.
Жануби-шарқда тоғларнинг энг баланд қисми-Австралия Алъп тоғлари (Қорли тоғлар) бор. Бу тоғлар ўртача баландлиги 1500 м бўлган горстдан иборат бўлиб, палеозой даврининг бурмаланган жинсларидан тузилган, уларни дарёларнинг чуқур водийлари кесиб ўтган. Фақат нурашга унча берилмайдиган айрим массивларгина горстнинг умумий юзаси устидан кўтарилиб туради. Бу массивлар юзасини қадимги муз боши излари бўлган кар чуқурликлари ўйиб юборган. Бу массивлар бутун материк бўйича энг баланд кўтарилган бўлиб, ҳақиқий тоғ қиёфасига эга. Улардан энг баланди Косцюшко тоғи 2230 м гача кўтарилган.
Ўлка бутун йил бўйи материкка нам тропик ҳаво олиб келадиган пассат шамоллари таъсирида бўлади. Ёзда пассат шамоллари айниқса кўп эсиб, кўп миқдорда ёғин келтиради; пассат шамоллари ўз хусусиятига кўра нам муссон шамолларга ўхшайди. Қишда пассат шамоллари заифлашиб, анча қуруқ ҳаво келтиради, ёғин миқдори соҳилда ва тоғларнинг денгизга қараган ёнбеғирларида 1500 мм га яқин, ички қисмларида 800 мм гача камаяди. Қишда баланд тоғларга қор тушади, Косцюшко тоғида эса қор ёзгача туради.
Ш арқий Австралиянинг температура шароити ўлканинг шимолдан жанубга узоқ чўзилганлигига ва тоғ рельефига боғлиқ. Шимолда ва соҳилнинг ўзида температура йил давомида унча кўп ўзгармайди; у ерда июлнинг ўртача температурася +18°С га яқин, инварнинг ўртача температураси эса +20°С дан салгина ортиқ.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish