Т. В. Власова материклар табиий географияси


Астралиянинг артезиан ҳавзалари



Download 6,85 Mb.
bet47/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Астралиянинг артезиан ҳавзалари.

Текисликда дарёлар ўзанлари илонизи шаклида ва кўп тармоқларга бўлиниб оқади. Муррей ва Дарлинг оралиғидаги бутунлай дарё келтирмаларидан тузилган ерларни тармоқлар турли томонга кесиб ўтган; ёзги тошқин вақтида бу ерларни сув босади.
Қишки қуруқ даврда Муррей ҳавзасидаги дарёлар жуда саёзланиб қолади.-Бош дарё сатҳи жуда пасаяди, бироқ одатда дарёда бошдан-оёқ сув оқими сақланади. Фақат жуда ҳам қурғоқчил келган йиллардагина Муррейнинг юқори оқимидаги айрим қисмлари бутунлай қуриб қолади.
Муррейдарлинг системасининг дарёлари катта хўжалик аҳамиятига эга. Уларнинг сувидан пасттекисликнинг серҳосил, лекин қурғоқчил ерларини суғоришда фойдаланилади. Шу мақсадда йирик сув омборлари қурилган. Дарёларнинг беқарор режими ва жуда кўп оқизиқ ётқизиши кема қатновини қийинлаштиради. Масалан, Муррей дарёсининг қуяр жойи оқизиқ жинслар билан шунчалик тўлиб кетганки, денгиз кемалари бу ерга бутунлай кела олмайди. Дарёнинг ўзида Олбери шаҳригача кемалар қатнай олади. Дарлингнинг қуйи қисмида кичик кемалар қатнай олиши мумкин.
Австралияда кўллар кўп, лекин кўп ҳолларда улар оқмас ва шўр кўллардир, уларнинг кўплари эса фақат ёмғирдан кейин сувга тўлади.
Материкнинг энг катта кўли-Эйр Марказий текисликда жойлашган. Унинг сув сатҳи океан сатҳидан 12 м пастда жойлашган. Кўл жойлашган ботиқ кенг ўлка учун оқим маркази бўлиб, вақтли оқимларкрикларнинг (Кўперс, Дайамантина, Эйр ва бошқалар) бутун бир системасини қабул қилади. Кўл камсув, жуда шўрланган, унинг майдони ҳамда қиёфаси доимий эмас ва ёмғирларга боғлиқ равишда ўзгариб туради. Ёмғиргарчилик даврида криклар кўлга тоғлардан кўп миқдорда сув келтиради ва кўл сувга тўлади. Энг сернам йилларда Эйр кўли майдони 15 минг км2 га етади. йилнинг катта қисмини ўз ичига оладиган қурғоқчил даврда криклар сув келтирмайди, кўлдаги сув буғланади ва у саёз сув ҳавзаларига бўлиниб кетадн, бу ҳавзаларни туз қоплаган ерлар бир-бири билан туташтириб туради.
Оқмас шўр кўлларнинг катта тўдаси материк жанубида жойлашган. Булар Торренс, Гэрднер, Фром ва бошқа кўллар бўлиб, улар йилнинг қуруқ даврида саёзланиб, айрим сув ҳавзаларига бўлиниб кетади ва қаттиқ ёмғирлардан кейин атрофга тошади. Бу кўлларнинг ҳаммасини кенг шўрхок ерлар ўраб олган.
Ғарбий Австралия ясситоғлигида оқмас кўллар кўп. Улар жала ёмғирлардан кейин сувга тўлади, йилнинг кўп, қисмида эса қуриб қолган шўрхоклардан иборат бўлади.
Австралиянинг ер усти сув ҳавзаларининг сув ресурслари аҳолйсининг сувга бўлган эҳтиёжини қондиришга етмайди, бунинг устига материкнинг кўп сув ҳавзалари шўрланган. Лекин Австралия ер ости артезиап сувларининг катта запаспга эга. Материкдаги фундаментнинг синеклизаларида жойлашган кўп артезиан ҳав-залари ўрганилган ва улардан фойдаланилади. Улардан саноатга ва яйловларга сув блинади. Кучли даражада минераллашганлиги туфайли бу сувлар ичишга ва далаларни суғоришга унча ярамайди. Дунёда энг йирик ҳисобланган Катта Артезиан ҳавза Карпентария қўлтиғидан Дарлинг ҳавзасигача чўзилган. Австралиядаги артезиан қудуқларининг умумий сони 6500 га яқин деб ҳисобланади.
ТУПРОҚ ВА ЎСИМЛИКЛАРИ
Австралия флораси қуруқликнинг бошқа қисмлари флорасидаи шу даражада катта фарқ қиладики, бу материкни Тасмания билан бирга махсус Австралия флористик ўлкасига киритилади. Океания палеотропик ўлканинг турли флористик областларига киради. Бироқ Австралия билан Океаниядаги кўпчилик йирик оролларнинг яқинлиги ва ҳозирги замон флораси таркиб топа бошлаганда булар ўртасида қуруқлик орқали алоқанинг мавжуд бўлганлиги Австралия ҳамда Океаниянинг баъзи бир ороллари ўсимлик қопламида кўпгина ўхшаш турларнинг бўлишига олиб келган.
Австралия тропик флорасининг шаклланиши бўр даврида бошланган ва кайнозой бошида, яъни Австралия бошқа ерлар билан қуруқлик орқалитуташ бўлган вақтда д авом этган. Мезозой охирига қадар Австралия Жанубий Америка, Жанубий Африка ва Антарктида билан туташ бўлган; шарқдаги ва шимолдаги ороллар билан, булар. орқали Оснё билан алоқа неоген охирида ҳам мавжуд бўлган. Австралия билан жанубий ярим шарнинг бошқа материклари, шунингдек, Осиё ва Океания ороллари ўртасида баъзи бир флористик умумийликнинг мавжудлигига ана шулар сабабдир. Лекин Австралия кайнозой ўрталаридан бошлаб бошқа материклардан алоҳида бўлиб қолганлиги туфайли унинг флораси таркибида бошқа қитъаларда учрамайдиган элементлар кўпчиликни ташкил этади. Иккинчи томондан, бошқа материкларда кенг тарқалгап кўпгина флористик оилалар Австралия флорасида йўқ. Яна шуниси қизиқки, Австралия флорасида ўстириш учун яроқли озуқа ўсимликлар бўлмаган ва материкнинг туб жой аҳолиси деҳқончиликни билмаган.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish