Т. В. Власова материклар табиий географияси



Download 6,85 Mb.
bet16/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

24. колумбия дарёсининг йиллик оқими (М. И. Львовичдан).
Иқлимнинг ўзгаришига қараб тупроқ ва ўсимликлар ҳам ғарбдан шарққа томон ўзгаради. Областнинг бутун ғарбий чеккаси ва тоғ ёнбағир ларининг 1200-1500 м гача бўлган қисми игна баргли ўрмонлар билан қопланган. Бу ўрмонларда ситха ели, дуглас пихтаси, туя, ҳозиргача яхши сақланиб қолган ғарбий хемлок ўсади. Сернам иқлим шароитида игна баргли ўрмонлар жуда бг ланд бўлади. Ўрмонларнинг пастки ярусида турли хил буталар, балиқ ўт ва мох қоплами ривожланган. Ўрмонлар ороллар, Қирғоқбўйи тизмасининг ёнбағирлари ва Уилламетт водийсини қоплаган. Ванкувер оролидаги ўрмон айниқса ажойибдир; бу ердаги айрим дарахтларнинг баландлиги 60-75 м га, диаметри 3 м га етади. Каскад тоғларининг ёнбағирларида бирламчи ўрмонлар қисман кесиб юборилиб, улар ўрнини дарахт турлари кам иккиламчи ўрмонлар эгаллаган; бу ўрмонларнинг энг қимматбаҳо дарахтзорларидуглас пихтаси билан сариқ қарағайдир.
Ички платолар шимолда ўрмонлар, ўрта қисмида ўрмондашт ўсимликлари билан қопланган, жанубда эса-ўрмонлар мутлақо йўқ. Колумбия платосининг энг қуруқ жойларида, ҳайдалмаган ерларда бутазорлар ва ғалладошлардан иборат ксерофит ўтзорлар (уларда турли хил шувоқлар, тўп-тўп ўтлар ва бошқалар ўсади) кенг тарқалган. Ички платолардаги катта майдонлар ҳайдалган бўлиб, обикор ерлардаги донли экинлар ва боғлар билан банд.
Қояли тоғлар ўрмонлари, чекка ғарбдаги ўрмонлардан фарқ қилиб, ксерофит (қурғоқчил) қиёфага эга. Бу ўрмонларда сариқ қарағай, дугласия ва бошқа хил буталар устун туради. Қояли тоғларга дарё водийлари бўйлаб атрофдаги қўшни текисликларнинг дашт ўсимликлари кириб келади.
Канада тоғларининг энг хушманзара ва биологик жиҳатдан қизиқарли ерлари муҳофаза қилинмоқда. Булар Жаспер, Банф миллий парклари ва бошқалардир.
АҚШНИНГ ЖАНУБИ ҒАРБИДАГИ КОРДИЛЬЕРА ТОҒЛАРИ
Бу область Кордильера тоғларининг Катта Ҳавзанинг шимолий чеккасидан то Калифорния қўлтиғи ваМексика тоғлигигача чўзилиб кетган қисмини ўз ичига олади. Унинг деярли ҳамма қисми АҚШ территориясида 45 ва 30° ш. к. орасида жойлашган.
Кордильера тоғлари бу қисмининг табиий. шароити субтропик кенгликларда жойлашганлиги, структураси билан орографиясининг хусусиятлари ва Тинч океан антициклони шарқий чекка қисмининғ таъсири билан белгиланади. Умуман область иқлими қуруқ бўлиб, ксеротермик ландшафтлар кенг тарқалган.
Кордильера тоғларининг бошқа қисмларидаги каби, тоғ тизмалари ва уларни ажратиб турувчи плато ва ботиқлар Тинч океан соҳилига параллел ҳолда чўзилган. Ғарбда ўртача баландликдаги Қирғоқбўйи тизмалари полосаси қад кўтарган; Қирғоқ бўйи тизмалари Тинч океанга тик жарлик билан тушиб келиб, кам парчаланган бўйламатектоник қирғоқлар ҳосил қилган. Фақат айрим жойлардагина қирғоқ бўйлаб соҳил бўйи пасттекисликларининг камбар полосаси ўтган. Бир жойда текис ва кемалар тўхташи учун ноқулай қирғоқ характери ўзгариб, қуруқликка Сан-Франциско кўрфази чуқур кириб борган. У Шимолий Америкадаги энг қулай табний гаванлардан биридир. Бу бухта океан билан кенглиги 2-3 км ли Олтин Дарвоза номли чуқур бўғоз орқали туташган; бу бўғозга дунёдаги энг узун кўприклардан бири қурилган.



Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish