Т. У. Усмонов, Н. К. Усманов



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana04.04.2022
Hajmi0,7 Mb.
#528593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2yzUSbUhPBBFzvUDXfFfcJcFnxApnCUJFUUIUuGl

 
 
 


250 
IV- БЎЛИМ. 
БУРҒИЛАШ ВА УСТУН КОЗИҚ ҚОҚИШ ЖИҲОЗЛАРИ 
 
4.1. БУРҒИЛАШ СТАНОКЛАРИ 
Тоғ жинсларида шурплар ва қудуқлар бурғилаш учун бурғилаш болтлари 
(перфораторлар) ва бурғилаш станоклари (зарбий-пўлат арқонли, айланма, 
зарбий-айланма ва термик бурғилаш станоклари) қўлланилади. 
Бурғилаш, болғалари тор жинсларини зарбий-бурма бурғилаш усули билан 
ишлайди. Иш асбобини қудуқ тубига кетма-кет зарб билан уриш натижасида 
жинслар емирилади. Дархол бир зарбдан сўнг асбоб бир оз бурилади шунинг 
учун асбоб худуди тик қилиб қолмайди ва қудуқ кесими цилиндрик шаклда 
бўлиб чиқади. 
Зарбий-пўлат арқонли бурғилаш станокларининг иш унумдорлиги кичик 
улар диаметри 250 мм гача, чуқурлиги 500 м гача бўлган ҳудудларни 
бурғилашда қўлланилади. Жинслар эркин тушувчи, 500—3000 кг ли 
бурғилаш снарядининг зарбий таъсирида бурғиланади. Майдаланган жинс 
қудуқдан гидравлик усулда чиқариб ташланади. Зарбий-пўлат арқонли 
бурғилаш станоги (4.1- расм, а) гусеницали ёки ғилдиракли; унда двигатель 3 
ва асосий механизмлари ўрнатилган рама 2 ҳамда иш органи осилган стрела 
4 бор. Станокни бурғилашга тайёрлашда чикарма домкратлар 5 ёрдамида у 
горизонтал вазиятга ўрнатилади. Узунлиги 10 дан 15 м гача бўлган йиғма 
стрела 4 дастаки чиғир билан иш вазиятига кўтарилади ва тираклар 6 билан 
маҳкамланади. 
4.1- расм. 
Зарбий-пўлат арқонли бурғилаш жихозлари

а- станок схемаси; б-бурғилаш снарядинанг схемаси; а- тормозлаш 
асбобининг схемаси. 


251 
Чиғирнинг иш барабани 7 га йўналтирувчи блок 9 ва балансир блок 10 ни 
қамраб ўтувчи пўлат арқон 8 маҳкамланган. Пўлат арқон балансир блокдан 
стреланинг бош блоки 11 га келади ва бурғилаш асбоби 12 нинг пўлат арқон 
қулфига маҳкамланади. Тозалаш асбобининг пўлат аркони 25 чиғирнинг 
иккинчи бара-бани 13 дан тушади. Бу пўлат арқон стреланинг иккинчи бош 
блоки орқали ўтказилган. Агар двигатель 3 дан кривошипли механизм 14 
нинг валига айланма ҳаракат узатилса, шатун 15 балансир 16 ни блок ўқи 9 га 
нисбатан тебранма ҳаракат қилишга мажбур қилади. Барабан 7 
тормозланганда иш пўлат арқони балансир блоки 10 билан тарангланади, 
бурғилаш асбоби эса кўтарилади. Балансир блокнинг ҳар бир кўтарилишида 
бурғилаш асбоби жинсга зарб билан уради. Қудук, бурғилана борган сари 
пўлат арқонни узайтириш учун иш барабанининг тормози бўшатилади. 
Бурғилаш асбоби (4.1-расм, б) таркибига пўлат арқон қулфи 17, ёрилган 
жинсларни ишлаш учун мўлжалланган бурғилаш қайчилари 18, зарбий 
штанга 19 ва искана (долото) 20 киради. Искананинг оғирлиги 50-300 кг, 
узунлиги 0,6-1,5 м. Иш сирти эса бир исканали, крестсимон ёки шаклдор 
(юлдузчасимон) қилиб ишланади. Массаси 500—2000 кг, узунлиги 5—10 м 
ли зарбий штанга бурғилаш снарядининг зарбий кучини ошириш учун 
хизмат қилади ва диаметри искана диаметридан анча кичик бўлади. Пўлат 
аркон қулфи кўинча ҳар бир зарбдан кейин бурғилаш асбобининг 
бурилишини таъминлайдиган схема бўйича ишлаб чиқарилади. Пўлат 
арқонда осилиб турадиган бурғилаш асбоби пўлат арқонни чўзади ва уни бир 
оз бурайди. Зарб охирида пўлат арқон бўшайди ва пўлат арқон 8 
маҳкамланган втулка 21 қулф корпуси 22 да тескари томонга бурилади. 
Қудукдан майдаланган жинсларни чиқариб ташлаш учун қудуққа сув 
қуйилади ва уни жинслар билан сувдан хосил бўлган аралашма (шлам) дан 
тозалаб турилади. Желонка 23 тозаловчи қурол (4.1-расм, в) ҳисобланади. 
Бурғилаш асбоби қудуқдан кўтариб олингандан сўнг желонка чиғирнинг 
иккинчи барабана билан туширилади. Желонка қудуқ, тубига тушгач, 
тагидан шламга тўлади. Желонка кўтарилганда пастки тешиги клапан 24 
билан беркилади. Қудуқ, ҳар 0,3-1 м қазилгандан кейин шламдан тозаланади. 
Қазиладиган 1 м қудуққа 25-60 л сув сарфланади. Бурғилаш снарядини бураб 
чиқаришда содир бўладиган аварияларга ёки пўлат арқон узилиб кетишига 
йўл қўймаслик учун қуйидаги мосламалар қўлланилади: кўнғироқлар, пўлат 
арқон қирқгичлар ва х,к. Зарбий-пўлат арқонли бурғилаш станокларининг 
ўртача катталикдаги жинсларни ишлашдаги (кудуқ диаметри тахминан 200 
мм бўлгандаги) иш унумдорлиги — смена да 10—20 м. 
Айланма бурғилаш станоклари диаметри 200 мм гача, чуқурлиги 50 м гача 
бўлган қудуқлар қазишда ишлатилади. Кудук, бурғлаш штангасининг 
айланувчи коронкаси билан бурғиланади. Бурғиланган жинслар айланувчи 
штанганинг спираль ариғи бўйлаб чиқиб кетади. Қудуқни сув билан ювиб 
ёки унга сиқилган ҳаво хайдаб, бурғилаш тезлаштирилади. 
Айланма бурғилаш станоги (4.2-расм) ғилдиракларга, одимловчи 
қурилмага ёки сирпанғичларга ўрнатилган рама, электр двигатель 3, редуктор 
8 ва бурғилаш штангаси 5 ўрнатилган салазка 7 ҳамда дастаки чиғир 2 дан 


252 
иборат. Редукторнинг чиқиш вали (шпиндели) ўтувчи муфта 9 билан 
тугайди. Ўтувчи муфтага кескич-коронка 4 билан тугайдиган спиралсимон 
бурғилаш штангаси маҳкамланади. 
Бурғилаш штангаси минутига 120—220 марта айланади. Жинсларни 
бурғилашда салазкаларнинг вазияти дастаки чиғир билан ростланади.
4.2- расм

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish