255
Штангали дизель-болғалар (4.5- расм) қуйидагича ишлайди. ёнилғи бериш
учун у бўйлаб тешиги бўлган поршень 4 га катта массага эга бўлган цилиндр
3
ташланади, натижада цилиндрдаги хаво сиқилади. Шу пайтда поршенга
ўрнатилган форсунка 2 орқали цилиндрга ёнилғи пуркалади ва у сиқилган
хавонинг харорати ҳисобига аланга олади. Ёнишда газнинг
кенгайиши
натижасида цилиндр юқорига қараб ирғитиб юборилади ва шундан кейин
цикл шу тарифа такрорлана беради. ёнилғи бериш,
цилиндрнинг тушишдан
харакат олувчи насос 5 ёрдамида бажарилади. Цилиндр тушганда поршенга
бериладиган босимдан устунқозиқ, коқиш учун фойдаланилади. Дизель болға
копёр қурилмасига канат ёрдамида осиб қўйилган, у иш пайтида эркин
осилиб туради. Тушадиган цилиндр иккита йўналтирувчи штанга бўйлаб
харакатланади. Дизель болғани ўт олдириш учун канат ва чиғир ёрдамида
цилиндр кўтарилиб, юкори траверсага маҳкамланган илгакка осиб қуйилади.
Дизель-болғалар зарб берадиган қисмларининг массаси ҳар хил, яъни 600,
1200, 1800, 3000 ва 5000 кг қилиб тайёрланади. Юкни кўтариб ташлашнинг
максимум баландлиги 2 м бўлади. Кўпинча бу миқдор оз бўлиб, у
устунқозиқни грунтга киритиш қаршилигига боғлиқ. Кичик қаршиликларда
цилиндрдаги сиқиш даражаси ҳам етарли бўлмайди, шунга яраша цилиндрни
кўтариб ташлайдиган қувват хам кам бўлади.
Дизель-болғаларда, тушадиган юк энергиясининг анчагина қисми
цилиндрдаги ҳавони сиқишга ва механик йуқотишларга сарф бўлади.
Шунинг учун фойдали иш қуйидагига тенг:
А
H
G
A
сик
бу ерда G — тушадиган юкнииг оғирлиги, Н; Н —тушиш баландлиги, м; η —
ФИК; А
сиқ
- сиқишга
сарфланадиган иш, Н•м.
Трубкали дизель-болғаларнинг ишлаши ҳам худди штангали дизель-
болғалардагидек ўтади, фақат уларда цилиндр қўзғалмас бўлади (4.6-расм).
Вақт бирлигидаги зарблар энергиясининг йиғиндиси
штангаликка нисбатан
анчагина кўп. Бу афзаллик исиқлик балансининг яхшилиги билан
изохланади. Улар зарб бериш қисмининг оғирлиги: 600, 1200, 1800, 3000 ва
5000 кг қилиб ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда дизель-болғаларнинг зарб
бериш қисми массасини 15 тоннагача қилиб ишлаб чиқиш
устида иш олиб
борилаяпти.
Устун қозиқларни титратиб ботиргичлар(4.7-расм) дастлаб Россияда
қўлланилган. Улар йўналтирилган ҳаракатга эга бўлган титратиш
қўзғатгичдан иборат, у тўғридан-тўғри устун қозиқ каллагига қотирилиб, у
билан гуё бир бутундек бўлади. Устун қозиқни ботириш самарасини ошириш
учун қўшимча юкланадиган плиталарга эга бўлган титратиш қўзғатгичлар
қўлланади.
Устунқозиқ ва шпунтларни қоқишда титратиш болғалари кенг
қўлланади. Улар ботирилаётган нарсага ҳам титратувчи, ҳам
зарбий кучлар
билан таъсир қилади.