МАВЗУ-13. ОЗИҚ-ОВҚАТ, ЗИРАВОР ВА ЭФИРМОЙЛИ
ЎСИМЛИКЛАР ИНТРОДУКЦИЯСИ
Тема 7. Интродукция пищевых, пряно – ароматических и эфирномасличных растений
Вопросы темы:
1. История интродукции пищевых растений.
1.История интродукции пряно-ароматических и эфиромасличных растений.
2.Группы пищевых растений. Характеристика пищевых растений, сорта, возделываемые в Бурятии.
3.Пряно-ароматические растения. Целебные свойства пищевых и пряно – ароматических растений.
4.Перспективные виды пищевых растений для интродукции.
1. Озиқ-овқат ўсимликларини интродукция қилиш тарихи
Озиқ-овқат ўсимликларини етиштириш тош асрида, асримиздан олдинги 10 минг йилликда бошланган. Ҳали ўсимликларни етиштириш ва кўпайтиришни ўрганмаган даврда уларни фақат тўплашган, яъни ёввойи ўсимликларнинг истеъмол қилиш мумкин бўлган қисмларини, меваларини, овқат ўрнида ишлатиш мумкин бўлган барча ўсимликлар йиғилган. Вақт ўтиши билан энг содда деҳқончилик юзага келган. Одамлар фойдали ўсимликлдар мева ва уруғларини атрофга сочишган (кейинчалик уларнинг устига тупроқ сепиш кераклини ўрганишган) ва ҳосил йиғиб олинган. Бронза асрига келиб кўпчилик цивилизация ўчоқларида деҳқончилик анча тараққий этган фаолият турига айланган. Орадан ўтган минг йилликлар даврида у доимий равишда такомиллашиб борган ва қишлоқ хўжалиги соҳаси учун асос бўлган.
Керакли ўсимликни ўстиришни ўрганиб олгач (дастлаб озиқ-овқат, кейинчалик – доривор, толали, бўёқбоп ва бошқ.), қадимги деҳқонлар стихияли равишда селекционерларга айланишган: улар экиш учун ўлчами катта, таъми ширинроқ ва шунга ўхшаш хусусиятга эга меваларни кўпроқ ҳосил берадиган ўсимликлардан йиғишган. Секин аста бу фаолият аниқ мақсадга йўналтирила бошланган. Қимматли хўжалик аҳамиятига эга ва фойдали хусусиятларга бой формалар кўп асрлар давомида худди шундай тўпланган ва бу маданий ўсимликларни яратишга асос бўлган. Тахмин қилиш мумкинки, инсонлар дастлаб экиш учун фойдали хусусиятига эга тупларни, шунингдек, табиий равишда ўзаро чатишишдан ҳосил бўлган ва қимматли хўжалик белгилари мавжуд дурагайларни ажратиб олишган. Бу билан инсонлар учун фойдали, лекин табиий танлаш даврида яшаб қолиши қийин бўлган жиҳатлари мавжуд дурагайларни ҳам асраб қолишган. Кейинчалик формалар хилма хиллигини кўпайтириш ва энг яхши формаларни танлаб олиш учун махсус усуллар: сунъий чатиштириш, қулайроқ экологик муҳитга кўчириб ўтқазиш ва бошқаларни қўллаган. Ҳози селекция ишлари биология фанларининг сўнгги ютуқларига таянади, шу сабабли натижадорлиги анча юқори. Мисол тариқасида И.В.Мичурин ва унинг издошларини келтириш мумкин.
Шундай қилиб, озиқ-овқат ўсимликларини интродукция қилиш узоқ ўтмиш тарихга эга ва бир неча минг йилликларни ўз ичига олади. Масалан. Буғдойни Мисопотамия ва Ўрта Осиёда, шолини Ҳиндистонда 6,5 минг йилдан кўпроқ давр мобайнида, сўли ва тариқ Ҳиндистонда 3-4 минг йилдан бери экиб ўстирилади. Лекин янги ўсимликларни амалиётга олиб кириш иши ҳалигача давом этмоқда. Хусусан, европанинг қизил себаргаси XIV-XV асрларда, хитойнинг тунг дарахти – XIX асрда, хина дарахти – XX асрда экиб ўстирила бошланган. Бизнинг кўз ўнгимизда янги ем-хашак, доривор, техник, асал берувчи ўсимликлар амалиётга жорий қилинмоқда. Уларнинг айримлари қисқа муддатда ўзларининг иқтисодий аҳамиятини йўқотиб, уларни етиштириш тўхтатиб қўйилмоқда (масалан, каучук олинадиган кўк-сағиз ва тоу-сағиз ўсимликлари). Бошқаларига эса аксинча талаб ошиб бораётганлиги эвазига уларни етиштириш майдонлари ошиб бормоқда.
Ҳозирги кунда Сибирда 95 та сабзавот, 12 та мева ва 12 ягода экиб ўстирилади. Ваҳоланки Сибирнинг табиий флорасида табиий ҳолда 300 турдан ортиқ озиқ-овқат ўсимликлари ўсади. Улардан 122 тури муҳим хўжалик аҳамиятига эга. Шундан 72 тур сабзавот, 25 ягода, 7 таси мевали ва 3 таси ёнғоқлар. (Горбунов, 1997). Уларнинг атиги 25% амалиётда қўлланилади 19 та сабзавот, 5 мойли, 3 ёнғоқ),
Do'stlaringiz bilan baham: |