Назорат саволлари:
1. “Ўсиш” тушунчасини таърифлаб беринг.
2. Ўсишнинг қандай мезонлари бор?
3. ўсимлик ўсишининг қандай этаплари мавжуд;
4. Ривожланиш нима?
5. Интродукция шароитида қайси омиллар ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига энг кўп таъсир қилади.
6. Ўсимликларга стимуляторлар қандай таъсир қилади?
7. Фотопериодизм нима?
МАВЗУ-10. БОТАНИКА БОҒЛАРИ. УЛАРНИНГ ЎСИМЛИКЛАР ИНТРОДУКЦИЯСИ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ РОЛИ
1.Определение понятий «ботанический сад», дендрологический парк. Функции ботанических садов.
2.Прообразы ботанических садов (аптекарские огороды) в России.
3.Типы ботанических садов по их функциональной и целевой организации (в России и за рубежом).
4.Совет ботанических садов – межведомственный орган для координации научной и практической деятельности садов на территории нашей страны и за рубежом. Задачи Совета ботанических садов, их роль в развитии ботанических садов.
5.Ботанические сады России, Сибири. Экспозиции ботанических садов. Их интродукционная деятельность.
6.Проблемы ботанических садов и дендропарков в настоящее время.
1. “Ботаника боғлари” ва дендрологик парклар тушунчаларини аниқлаш.
Ботаника боғлари бу Ер шарининг турли иқлим зоналарида ўсадиган ўсимликлар келтирилиб экиладиган, уларнинг устида тадқиқот ва изланишлар олиб бориладиган, ўсимликларнинг тирик ва қуруқ коллекциялари яратиладиган, таркибида оранжерия, музей ва лабораторияларга эга бўлган илмий ташкилотдир (Малый энциклопедический словарь Брогкауза и Эфрона, 1899 – 1909).
Ботаника боғи – бирламчи маънода тирик ўсимликлар коллекцияси бўлиб, ўсимликларнинг муҳитга муносабатини ўрганади. Замонавий талқинда аксарият ботаника боғлари кўпчилик ҳолларда манзарали ўсимликларнинг табиат билан уйғунлигини имкон қадар кенгроқ намойиш қилади. Бу билан иккита вазифа бажарилади: турларнинг таксонлар бўйича тартиби ва манзаралилик хусусиятлари (Encyclopedia Britannica, 2003).
Ботаника боғи – тирик ёки қуритилган ўсимликлар коллекциясини ҳужжатлар асосида тўплайдиган, уларнинг устида илмий тадқиқотлар олиб борадиган, уларни сақлайдиган, таълим ва тарбия мақсадида намойиш этадиган ташкилотдир (Common policy guidelines, 2000).
Ботаника боғлари – бу тадқиқотлар олиб бориладиган, ўқув ишлари ва маданий-маърифий тадбирлари ўтадиган ташкилот бўлиб, ўсимликларни ўстиради, уларни ўрганади ва ботаника илмини тарғиб қилади. Ботаника боғларининг асосини илмий тадқиқотлар олиб бориш ва экспозиция яратиш мақсадида очиқ жойда ва оранжерияларда ўсадиган тирик ўсимликлар коллекцияси ташкил қилади. Ўсимликлар коллекциясини яратишда географик ва систематик принциплар амал қилади. Кўпчилик ботаника боғларида дендрарий,тоғ ўсимликлари участкаси (альпинарий), фойдали ўсимликлар экспозицияси: доривор, озиқ-овқат, техник, манзарали ва бошқ. (Большая Советская энциклопедия, 2001). Ўсимликлар коллекцияси цивилизация тараққиётининг тарихини билишда муҳим роль ўйнайди, боғдаги гербарий ва кутубхона эса мазкур регионнинг маданий меросини кўрсатадиган маскан ҳисобланади. Ботаника боғларининг бошқа музейлардан фарқи шундаки, улардаги экспонатлар тирик бўлиб, бу ўз навбатида уларнинг ривожланиш босқичларидаги турли даврларини кўрсатиб бериш имконини беради.
Ҳар бир мамлакатда ботаника боғлари ва уларнинг функциялари тўғрисида ўзининг этник хусусияти ва иқтисодий жиҳатдан тараққиёти даражасидан келиб чиқадиган тушунчалар шаклланган. Ривожланган ммалакатларда ботаника боғи – бу асосан экологик жиҳатдан қулай яшиллик маскани ва ҳордиқ чиқарадиган парк зонаси бўлиб, бу ерга ташриф буюрувчи инсонлар ўсимликларни томоша қилиш орқали табиат билан мулоқотда бўладилар. Иқтисоди яхши ривожланмаган ва учинчи мамлакатлар дунёсида эса ботаника боғлари – биринчи навбатда региондаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳукумат ботаника боғлари фаолиятини моддий жиҳатини зиммасига олса, институт ва питомниклар маҳаллий аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари ўсимликлар генофондидан фойдаланган ҳолда қондиради. Мамлакатда питомник ишлари ва ўсимликлар кўчатларини кўплаб етиштириш ишлари етарлича йўлга қўйилмаган бўлса ботаника боғлари аҳолини эҳтиёжини қондириш мақсадида шахсий хўжаликлар ва ландшафт архитектураси учун сифатли кўчатлар етказиб берувчи, ўсимликларни ҳимоя қилишда консультация хизматлари кўрсатувчи ташкилот вазифасини бажаради. Шунингдек, бошқа пуллик хизматлар кўрсатиш учун топилган маблағлар боғнинг бюджетини тўлдиришга хизмат қилади.
Дендрологик парк – бу алоҳида муҳофаза қилинадиган ташкилот бўлиб, унда ўсимликлар дунёсидаги хилма-хилликни сақлаш ва бойитиш учун маҳаллий ва бошқа ҳудудларда ўсадиган дарахт ва буталар иборат махсус коллекция яратилади. Янги ўсимликларни интродукция қилиш, уларнинг биологияси ва экологиясини ўрганиш, ўқув ва маданий-маърифий фаолиятни амалга ошириш; кўкаламзорлаштириш, ландшафт архитектураси ва манзарали боғдорчиликнинг илмий асослари ишлаб чиқиш, ёввойи ўсимликларни маданийлаштириш, интродукция қилинган ўсимликларни касаллик ва ҳашаротлардан ҳимоя қилиш, ўсимликларни селекция қилиш ва агротехникаси орқали турғун ҳамда юқори манзали дарахтлар экспозициясини яратишдан иборат.
Ботаника боғларининг асосий вазифаси – коллекция яратиш. Боғлар янги ўсимликларни интродукция қилиш ва коллекциясини яратиш методлари билан ишлайди. Ҳозирги кунда дунёдаги 153 та мамлакатда 2200 та ботаника боғлари фаолият олиб боради. Улардаги ўсимлик коллекциялари сони бир-биридан катта фарқ қилади. Айримлари юздан ортиқ тур бўлгани ҳолда бошқаларида улар ўн минггдан ортади. Европада 400 дан ортиқ, Америкада 200 га яқин ботаника боғлари мавжуд. Собиқ иттифоқда 150 та ботаника боғи фаолият юритган. Россия ботаника боғлари Кенгаши маълумотларида 107 та ботаника боғи ва дендрологик парклар қайд қилинган. Шулардан 40 таси Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги ихтиёрида (Аналитический обзор, 2004).
Дендрологик парклар ва ботаника боғлари Республика ва вилоят аҳамиятидаги бўлиши мумкин. Ўзбекистонда Ўзбекистон Фанлар академияси таркибида Тошкент Ботаника боғи, Самарқанд давлат университети қошида Ботаника боғи, Қарақалпоғистоннинг Бўстон Шаҳрида Ботаника боғи мавжуд
Ботаника боғларининг асосий вазифаси янги фойдали ўсимликларни топиш ва уларни амалиётга олиб киришдан иборат (БСЭ, 2001). Ботаника боғларига ўсимликларни ўрганиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича анъанавий систематика ва қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ҳамда медицинадаги эҳтиёжлардан келиб чиқиб, улар ўртасидаги ўзига хос тарзда кўприк бўлиб хизмат қилади (Стратегия ботанических садов, 1994).
Ботаника боғларининг Халқаро дастури доирасида ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича ботаника боғлари фаолиятининг муҳим йўналишлар рўйхати белгилаб берилган (Global Strategy for Plant Consrevation, 2000). Бу рўйхат анча кенг бўлиб, илмий тадқиқот ишлари билан бир вақтда, ўсимлик заҳираларидан фойдаланишни ташкил қилишда турғун ривожланишнинг турли йўналишлари қамраб олган. Албатта биронта ҳам ботаника боғи юқорида келтирилган фаолият турларини тўлиқ амалга оширишга қодир эмас. Аммо рўйхатнинг ўзидан кўриниб турибдики, ботаника боғларининг биологик хилма-хилликни ўрганиш ва уларни муҳофаза қилиш, ўсимлик заҳираларидан фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, маънавият, таълим ва тарбия соҳасида ахборот манбаи бўлиб хизмат қилишда чексиз имкониятларга эга (3-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |