Т р. Мавзулар Соат



Download 229,92 Kb.
bet13/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Истиқ-боллик гуруҳи



Истиқболлик даражаси

Катта ёшли мева берувчи турлар

Кичик ёшли мева ҳосил қилмаган турлар

ҳаётчанлик даражаси

турлар сони

ҳаётчанлик даражаси

турлар сони

I

Энг истиқболли

91-100

55

68-80

1

II

Истиқболли

76-90

131

51-67

3

III

Кам истиқболли

61-75

28

37-50

-

IV

Истиқболи паст

41-60

6

27-36

-

V

Истиқболсиз

21-40

-

17-26

-

VI

Яроқсиз

5-20

-

3-16

-

Назорат саволлари:
1. Иқлимлаштириш ва натураллашиш деганда нима тушунасиз?
2. Поғонама-поғона илимлаштириш деганда нимани тушунасиз?
3. Иқлим аналоглари назариясининг моҳиятини, унинг ютуқ ва камчиликларини тушунтиринг?
4. Ўсимликлар толерантлиги назарияси, флорогенетик анализ методи, эколого-географик метод, флорани экологик-тарихий таҳлил қилиш методи, туркумлар мажмуаси методи ва геоботаник эдификаторлар методи, эколого-интродукцион методларнинг моҳиятини тушунтиринг.
5. Интродукция натижалари қандай баҳоланади?

МАВЗУ-8. МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ.

Мавзу юзасидан саволлар


1. А.Декандол бўйича маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши;
2. Ч.Дарвин бўйича маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши;


1. А.Декандоль бўйича ўсимликларнинг келиб чиқиши.
Альфонс Декандоль (1806-1893 йй) швецариялик ботаник олим. У 1841 йилда отасидан кейин Женева университетида кафедрани бошқарган. Отаси томонидан яратилган “Икки паллали ўсимликлар оламининг табиий системасига кириш” (1824-1839) асарини бойитиб унга бир паллалиларни ҳам қўшган. У ўсимликлар географияси ва маданий ўсимликлар келиб чиқиши тўғрисидаги таълимотнинг яратилишидаги дастлабки олимлардан бўлиб, шунингдек, Халқаро ботаник номенклатурани яратиш ташкилотчиси ҳисобланади.
А.Декандолнинг «Geographie botanique raisonnee» (1855) номли мумтоз асари ўсимликлар географияси ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг айрим жиҳатлари ҳалигач ўз қимматини йўқотгани йўқ. Унда ареал тўғрисидаги таълимотнинг асоси муфассал яратилган, яъни унинг ўлчами ва қирралари ташқи муҳит таъсирига боғлиқлиги (жумладан, иқлимга) ва турнинг экологик хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, флористик фитогеографиянинг кўпчилик асослари ишлаб чиқилган.
Замонавий нуқтаи-назардан қаралганида бу асарда айрим камчиликлар, хусусан, ўсимликларнинг географик тақсимланишида тарихий (генетик) ёндашувнинг йўқлиги кўзга ташланади. Бунинг сабаби шуки «Geographie botanique raisonnee» асари Ч.Дарвиннинг “Турларнинг келиб чиқиши” асари дунё юзини кўришидан 4 йил илгари яратилган эди. Ажабланарли жиҳати шуки, Декандоль ўзининг аксарият мушоҳадаларида турнинг доимийлиги тўғрисидаги фикрнинг тарафдори бўлиб, улар эволюцион таълимот ёрдамида ҳал қилиниш лозимлиги масаласига жуда яқинлашган.
Декандоль таълимотининг устунлиги:
Ареал тўғрисидаги таълимот асосларини яратиб унинг ўлчамлари ва қирралари ташқи муҳитга ва турнинг экологиясига боғлиқлиги баён қилган;
Флористик география асослари ишлаб чиқилган.
Декандоль таълимотининг камчилиги ва хатолари:
Ўсимликларнинг географиқ тарқалиши ҳодисасида тарихий (генетик) ёндашувнинг йўқлиги. Декандоль биринчи бўлиб кунлик ўсишнинг иссиқликка боғлиқлигини ҳисоблаб чиқишга уринган. Далада кўпчилик ўсимликлар ўсиши иссиқликка пропорционал боғлиқлиги, баъзи ўсимликлар ҳосилини йиғиб олиш муддатини ҳисоблашда фойдаланилган.
Кейинчалик Декандоль методи анча ўзгартиришларга учради. Албатта, бирорта ўсимликнинг уруғи ҳосилни йиғиб олиш муддатини чўзиш масадида турли муддатларда экилса, ҳосил йиғиш даврини олдиндан айтиш мумкин. Декандоль методидан фойдаланиб ўртача ҳарорат йиғиндисини топиш орқали ҳосилни тўплаш муддатини ҳисоблаш мумкинлиги кейинчалик тўлдирилди ва ўзгартирилди.
2. Ч.Дарвин бўйича маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши.
Чарлзь Дарвиннинг “Турларнинг табиий танлов орқали келиб чиқиши” (1859) асарида органик дунё эволюциясининг омиллари очиб берилди. Бу унинг энг асосий асари эди. Ч.Дарвин ҳайвонларнинг маданий шакллари ва ўсимликлар бўйича тўпланган жуда катта материални таҳлил қилиш асосида эволюцион таълимотни яратди. Уй ҳайвонлари ва ўсимликларда кузатиладиган жуда катта ўзгарувчанликдан келиб чиқиб, зот ва навларнинг келиб чиқиши унча кўп бўлмаган умумий аждодлар келиб чиққанлигини асослади ва Ч.Дарвин асосий шакл ҳосил қилувчи омил - танлов эканлигини кўрсатди.
Ч.Дарвин эволюцияга сабабчи бўлган омилларни асослаб, улар таъсирида организмларда муҳим ҳаётий морфофизиологик белгилар ҳам шаклланишини кўрсатган. Мослаша олган турлар яшаб қолиши, мослаша олмаганлари ҳалок бўлишини у табиий танлов, деб атайди.
Бу танлов табиий омил бўлиб, унда фойдали хусусиятлар ҳам сақланиб қолади. Ч.Дарвин табиий танловда қайсидир онгли танловнинг ўрни борлиги эмас, табиий ҳолда ҳаётий муҳим жиҳатлар таъсирида мослаша олмаган организмларнинг ҳалок бўлишини кўрсатиб ўтган.
Турлар табиий танлов натижасида, яъни организмга атроф муҳит таъсирида ҳосил бўлади.
Суньий танловда эса танланган организм эгаси учун фойдали бўлмаган хусусиятлар танланади (кўпчилик уй ҳайвонлари ва маданий ўсимликлар табиий шароитда чидамсизлиги оқибатида инсон томонидан доимий ғамхўрлик қилиб турилмаса яшай олмайди). Суньий танловда нав ва зотлар инсон томонидан яратилади.
Ч.Дарвин ”Уй ҳайвонлари ва маданий ўсимликларнинг ўзгариши” (1868) асарида ўзининг асосий асарига илгари сурилган ғояларни тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим қилган.
Шундай қилиб, Ч.Дарвин организмлар эволюцияси тўғрисидаги таълимотнинг асосий ғояларини яратиш билан бирга, турли географик жойларда ўсимлик ва ҳайвонларнинг тарқалишини ҳам эволюцион назария асосида кўрсатиб берган. У Марказий Европада текислик ва баланд тоғлар флораси ўртасида генетик алоқадорлик иавжудлигини очиб берган.
Вавилов Н.И. бўйича маданий ўсимликлар келиб чиқишининг 8 та маркази:
Ўсимликлар интродукцияси амалиётининг кейинги даврларида популяцион ёндашувга кўпроқ эътибор қаратилаётгани сабабли ўсимликлар генофондини тўлиқ қамраш зарурати туғилди.
Географик жиҳатдан ўзаро узоқ табиий популяциялар аъзоларининг оптимал сонини танлаш орқали интродукция шароитида п а м и к с и я (популяция ичида ўсимлик туплар ёки ҳайвон турлари гуруҳларининг ўзаро эркин чатишиши)нинг юксак даражасини таъминлаш, уларда гетерозигота авлодларнинг ҳосил бўлиши эса юқори маҳсулдорли ва чидамли интродукцион популяциялар ҳосил бўлиш йўли, деб қаралади.
Турнинг табиий шароитда ўрганиш учун Н.И.Вавилов (1931) томонидан ишлаб чиқилган қоидаларни эътиборга олиш зарур. Интродукция амалиётида аввал бошдан сермаҳсул ва чидамли популяцион материалларни танлаш аксарият ҳолларда кутилган натижаларни беради. Шу боис бирламчи материал танлаш асосий масалалардан бири, деб қаралади. Уни танлашнинг назарий асослари Н.И.Вавилов ишларида кўрсатилган.
Турни муҳим систематик бирлик, бутун бошли тизим сифатида таҳлил қилиб, Н.И.Вавилов маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказлари тўғрисидаги назарияни яратди. Бирламчи марказларда турлар ёввойи аждодларининг асосий генофонди тарқалган, улар маданий ўсимликларнинг энг қадимий шакллари бўлиб, селекция ишларида муҳим генетик белгиларни ташувчиларидир. Иккиламчи географик марказларда аксарият маданий ўсимликлар (мутация ва чатиштириш натижасида) кўпинча селекция ишларида муҳим бўлган янги белгилар (ҳосилдорлик, юқори сифатли маҳсулотлар, тез пишарлик ва ҳ.к.) ни ташувчиларидир.
Интродукциянинг асосини тур потенциалини аниқ белгиловчи ботаник-географик маълумотлар ташкил қилиши лозим.Турлар ичидаги хилма-хилликни Н.И.Вавилов (1965)нинг дифференцияланган систематик-географик методи ёрдамида аниқлаш мумкин. Унинг ёрдамида турнинг экологик ўзгарувчанлиги, ирсий шаклларнинг тақсимланиш характери ва шакллар ҳосил бўлиш марказларини топиш имконияти мавжуд.
Н.И.Вавилов томонидан шунингдек, доминант ва рецессив генлар тақсимланиши марказлари ҳам аниқланган. Биринчи ҳолатда бу зоналар – уларда белгилар узоқ эволюция жараёнини ўтаган ва табиий танлов натижасида кенг қамровли мослашув хусусиятлари мустаҳкамланган. Иккинчи ҳолатда бу районлар - унда мутацион шакл ҳосил бўлиш интенсивлиги мавжуд. Булар асосан тоғлар бўлиб, уларда экологик шароити турли хил, ҳарорат кескин ўзгарувчан, радиация кучли, ўзига хос муҳит мавжуд. Ана шу омиллар мутацияларнинг пайдо бўлиши ва турли экологик нишаларда танлов натижасида мустаҳкамланишига олиб келади. Худди шу сабабли тоғлар интенсив равишда тур ва шакллар ҳосил бўлиш жараёнининг ўчоғи ҳисобланади. Н.И.Вавилов қаерда биронта ўсимлик нави ва хилма-хил турлари кўпроқ учраса, демак ўша ерда шу ўсимлик келиб чиқиши ва хонакилашганлигининг тарихий маркази жойлашган, деб ҳисоблаган.
Н.И.Вавилов ва унинг ходимлари томонидан Ер шарининг Антарктидадан бошқа барча қитъаларига экспедициялар уюштирилиб уларда маданий ўсимликлар ва уларнинг ёввойи аждодларидан жуда катта коллекциялар тўпланган. Экспедициялар даврида олинган маълумотлар асосида Н.И.Вавилов қадимги деҳқончилик ёки маданий ўсимликларнинг 8 та маркази мавжудлиги ихтиро қилган. Булар:
1. Жанубий Осиё (Ҳиндистон, Ҳиндухитой, Индонезия – гуруч, бодринг, манго, баклажон, шакар қамиш, лимон, мандарин, апельсин.
2. Шарқий Осиё (марказий Хитой, Япония, Корея – просо, сорго, соя, гречиха, пиёз, нок, олма, қароли, чой, горчица, турп, корица.
3. Жанубий-ғарбий Осиё (Ўрта Осиё, Кавказорти – жавдар, дуккаклилар, горох, сабзи, шолғом, ғўза, каноп, грек ёнғоғи).
4. Ўртаер денгизи (Ўртаер денгизи соҳиллари) – зайтун, карам, лавлаги, сўли, укроп, тмин, петрушка).
5. Абиссин ёки Эфиопия – сорго, буғдой, арпа, бананлар, зиғир ва бошқалар – ҳамма марказлар орасида энг қадимийси.
6. Марказий Америка (Мексика ва Мексика бўғози) – маккажўхори, фасоль, какао, қовоқ, қалампир, помидор, кунгабоқар.
7. Анд ёки Жанубий Америка (Колумбия, Перу, Чилининг бир қисми) – картошка, хина, тамаки, ер ёнғоқ, ананас, каучук, земляника.

Шуни эътиборга олиш керакки арпа, буғдой, зайтун, пиёз, чеснок каби қатор турлар бир вақтда бир неча марказларда маданийлаштирилган. Инсон фаолияти натижасида улар бошқа жойларга олиб борилган. Шундай қилиб, инсон амалий эҳтиёжлари учун зарур бўлган у ёки бу ёввойи турлардан ҳозирги маданий ўсимликлар – буғдой, арпа, жавдар, сули, маккажўхори, соя, ғўза, кунгабоқар ва бошқалар келиб чиққан. Муҳим маданий ўсимликларнинг географияси ўзгарган, уларнинг ареаллари жуда кенгайган. Айрим ҳолларда бирламчи марказ билан алоқа узилиб кетган. Масалан, кофенинг ватани Эфиопия, ҳозирда эса у Лотин Америкаси мамлакатлари кенг миқёсда экиб ўстирилади. Ёр ёнғоқнинг ватани асли Шимолий Аргентина бўлгани ҳолда бугунги кунда у асосан Африканинг экватори атрофида етиштирилади.


Н.И.Вавиловга кўра ўсимликларнинг интродукцион манбалари қуйидагилар бўлиши мумкин. Булар:
1. Касаллик ва зараркунандаларга чидамли, юқори сифатли маҳсулот берадиган ва бошқа ижобий сифатларга эга бўлган доминант генлар мавжуд генмарказлар;
2. Деҳқончилик яхши ривожланган ареалларнинг атрофларида жамланган, селекция учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга бўлган рецессив ген ташувчилари.
Интродукция учун асосан бирламчи ва иккиламчи маданий ўсимликлар марказлари жойлашган мамлакатларга уюштирилган илмий экспедицияларда олиб келинган материаллар тақдим қилинади. Ёввойи турларни интродукция қилиш ва уларни иқлимлаштириш билан ботаника боғлари шуғулланадилар.


4. Полиморфизм ва унинг янги маданий ўсимликлар гуруҳлари ҳосил бўлишдаги аҳамияти.
Полиморфизм – бу турли ички структура ёки турли ташқи кўринишларга эга айрим организмларнинг мавжуд бўлиш имкониятидир.
У ўзига барча белгилар: цитологик, биохимик, физиологик, морфологик ва хатти-ҳаракатларни жамлайди.
Полиморфизм популяция ичидаги ирсий характердаги номақбул ўзгарувчанлик, эҳтимол ташқи муҳитга организмнинг реакцияси натижаси, шунингдек, баъзан унинг тебраниш доираси жуда кенг бўлиши мумкин.
Полиморфизм тўғрисидаги ҳозирги тасаввурларнинг асослари Четвериков ва Вавиловлар томонидан яратилган. Айни пайтда полиморфизм биохимиявий фарқлардан тортиб хулқ-атворгача ўрганилади.
Ўсимликларда полиморфизмга мисоллар: гетеростилия – бир турга мансуб бўлган гулли ўсимликларда (примула) устунчанинг турли узунликда бўлиши дастлаб Ч.Дарвин томонидан қайд қилинган эди. Популяциядаги полиморфизм даражасини қайси механизмлар томонидан белгиланади? Популяциядаги первоцветнинг айримларида мевачиси қисқа ва чангчилари эса узун, бошқаларида бунинг тескариси, яъни мевачиси узун ва чангчилари эса қисқа. Бу морфологик фарқлар, бир жуфт аллел генлар томонидан белгиланади ва ўсимлик учун зарарли бўлган ўз-ўзидан чангланишдан қочиш механик тарзда амалга ошади. Натижада табиий шароитда гулларнинг четдан чангланиши турли типдаги ўсимликлар ҳисобидан амалга ошади.
Шундай қилиб, гетеростилия - бу четдан чангланишни амалга оширувчи махсус механизм бўлиб, унинг ҳисобидан популяцияларнинг мазкур авлодида ҳар иккала типдаги ўсимлик тупларининг тенг миқдори таъминланади. Бошқа механизм - гетерозиготаларнинг селектив устунлиги популяцияларнинг полиморфлик даражаси таъминлашини белгилайди.
Ҳозиргача популяциялардаги полиморфизм ареалларнинг марказида кўп учрайдими ёки чеккасидами, деган муназарали масала аниқ ечимга эга эмас. Вавилов маданий ўсимликлар ёввойи авлодлари популяцияларини ўрганиб, улар келиб чиққан ареалнинг марказида полиморфлик кўп учрашини қайд қилади, айниқса маҳаллий шароит турлича бўлган тоғли ҳудудларда.
Э. Мейер ареал чегарасига томон полиморфлик хусусияти камайиб бориши, энг чеккада мономорфлик кузатилишини қайд қилади. Шунингдек, шароит хилма хил бўлган ареал маркази тур ўзининг ўзгарувчанлик қабилиятини кўпроқ намоён қилиши учун оптимал экологик шароитга эга, деб ҳисоблайди.
Ҳозирги пайтда популяциялар ўзидаги полиморфизм ҳисобидан ташқи муҳитнинг турли шароитига мослаша олади. Ареалнинг периферия қисмида абиотик ва биотик муҳит экстремал бўлиб, бу шу муҳитдаги популяцияларга ҳам танлов, ҳам тасодифий генетик жараёнларга ўзига хос таъсир ўтказади.
Полиморфизмнинг муҳим аҳамияти ва планетадаги мавжуд генофонднинг сақлаб қолишдаги ўрни жуда катталигини эсдан чиқармаслик керак. Одатда камёб турлар рўйхатини тузиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича адабиётлар чоп қилинаётганда ботаник ва зоологлар популяциядаги йўқолиб бораётган турлар диққат марказида бўлади. Чунки бу популяцияларда барча турлар учун муҳим бўлган генлар бўлиши мумкин. Кўпчилик популяцияларни сақлаб қолиш орқали эволюциянинг муҳим бирлиги бўлмиш турни ва унинг барча имконият заҳирасини асраб қолиш мумкин.
Билимимиз планета масштабида эволюцион жараённи бошқариш даражасига етгандагина биз бу имконият заҳирасидан тўлиқ фойдаланишимиз мумкин бўлади.



Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish