Т р. Мавзулар Соат


Озиқ-овқат ўсимликларнинг дарахт ва бута турлари



Download 229,92 Kb.
bet22/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Озиқ-овқат ўсимликларнинг дарахт ва бута турлари.
Ёввойи олма раъногулдошлар оиласига кирувчи, бўйи 10 м га етадиган, шох-шаббалари пирамидасимон, пўстлоғи оч кул ранг, тўқ жигар ранг ёки сариқ-қўнғирсимон рангли дарахтдир. Ёш новдалари яшил-жигар ранг, тукчали бўлади. Баргларининг чети арра тишли, баъзан тўмтоқ тишли, асоси понасимон торайган ва текис қирғоқли. Устки томони туксиз, марказий томирчалари бир оз тукли, пастки қисми тукли, кул ранг, узунлиги 5—7 см, эни 2—3,5 см га тенгдир. Тўпгули 3—5 та, гули йирик, диаметри 2,5—4 см, гулбанди чалкаш тукли. Косачабарги уч қиррали наштарсимон, узунлиги 0,5—0,6 см, эни 0,3 см, оқ чалкаш тук­чалар билан қопланган. Гултожи оч қизил рангли. Меваси думалоқ ёки думалоқроқ-ясси, айрим пайтларда конуссимсн, тур­ли рангда ва катталикда бўлади. Уруғи тухумсимон, жигар ранг, катталиги 0,7 см, эни 0,5 см келади. Ёввойи олма апрель ва май ойларининг бошларида гуллайди, меваси август-сентябрь ойларида пишади. Бу ўсимлик тоғ ён бағирларида кўплаб учрайди. Ёввойи олма мевасидан, пюре, повидло, мураббо, консерва, коқи тайёрланади. Компот ва лимонадлар ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилади. Бу мевалар ўзининг мазаси, таъми, таркибидаги моддаларнинг миқдори, ҳазм бўлиши билан маданий олма меваларидан қолишмайди. Ёввойи олма мевасининг таркибида 10—13% қанд, 3,18% пектин, 0,3—0,5% азотли моддалар, бўёқ, темир моддаси, оз миқдорда эфир мойи ҳамда Б1, Б2, ПП, C, Э витаминлари ва каротин моддаси бўлади.
Писта пистадошлар оиласига кирувчи, бўйи 10 м га етадиган бута, айрим ҳолларда дарахтдир. У Фарғона, Зарафшон, Ҳисор, Боботоғ тизмаларининг денгиз сатҳидан 700-1500 (2000) м баландликлардаги соз тупроқли жойларида тарқалган. Писта март-май ойларида гуллайди ва мева­си август-сентябрь ойларида пишади. Ўзбекистоннинг жанубий раёнларида табиий пистазорлар кўп. Бу майдонлардан йилига 40 т мева йиғиштириб олиш мумкин. Писта меваси озиқ-овқат сифатида ишлатилади. Ундан олинадиган мой кондитер ва парфюмерия саноатида кўлланилади. Медицинада писта мағзидан олинган ёғдан зайтун ёғи билан бир қаторда фойдаланилади. Ундан жигар, ошқозон касалликларини даволашда фойдаланилади. Пистадан олинган таннид моддаси тиббиётда ишлатиладиган таниннинг асосий манбаи ҳисобланади. Писта баргида 13— 14%, бужрунида 26—35 % ва пўстлоғида 4—5% танид модда­си бор. Шунингдек галол ва лимон кислоталари, буёқ модда-лаои, флавонлар, витаминлардан 0,158 мг% Б1, 0,1 мг% Б2, 0,188 мг % ПП, C ва каротин 10,48 мг % бўлади. Унинг мевасида 18—25% ёғ, оқсил, қанд моддалари бор. Пистанинг фойдали хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг уруғидан тоғ ён бағирларида кўпайтириш ва мавжуд пистазорларни муҳофаза қилиш учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Анжир_ тутдошлар оиласига кирадиган дарахтсимон бута бўлиб, бўйи 4—10 м га етади. Унинг шох-шабба­лари оч кул ранг, ёш новдалари тук билан қопланган. Куртаги қисқа, думалоқ. Барг бандининг узунлиги 3—5 см бўлиб, дағал тукчалари бор. Барги думалоқ тухумсимон ёки тухум­симон, асоси бир оз сиқиқ, учи ўтмас ёки ўткирроқ, панжасимон, беш бўлакли. Бўлаклари тухумсимон ёки узунчоқ, устки томони яшил, остки қисми эса оч яшил рангли, барглари қисқа дағал тукчалар билан қопланган. Баргининг узунлиги 8— 20 см, эни 6—15 см бўлади. Тўпмеваси пишганда сариқ ёки қизғиш-қора рангдадир. Анжир апрель ойида гуллаб, июль-август ойларида тўпмевалари пишади. Анжир маданий ҳолда куп ўстириладиган ўсимликлардан биридир. Лекин у ёввойи ҳолда Сурхондарё вилоятидаги Сангардак дарёсининг чап қирғорида ҳамда Қўштут дарёсининг ўнг соҳилида денгиз сатҳидан 900—1700 (1800) м баландликдаги жойларда учрайди. Анжирнинг сутсимон шираси кал, сўгал, темиратки ҳамда юздаги сўзлоқча (ҳуснбузар) ларни даволаш учун ишлатилади. У юқори калорияли, жуда сутли ва тўйимли мевали ўсимликлар қаторига киради. Унинг тўпмеваларининг таркибида кўп микдорда фруктоза ва глюкоза, минерал тузлар, фитсин моддаси, лимон, олма ҳамда сирка кислоталари, А, Б, Б2 ва C витаминлари бўлади. Анжир барги май ойида 59—183 мг%, июлда 333 мг% ва октябрь ойида 123 мг% C витамини сақлар экан.
Тоғолча раъногулдошлар оиласига кирувчи, дарахт ёки буталардан иборат бўлиб, бўйи 2—6 м келадиган, тиканли, ёш новдалари туксиз, жигар ранг-қизил рангдадир. Ўсувчи новдалардаги барглари кичик ёки йирик, катталиги 4,5—5 см, эни 1,8—2,1 см, энсиз эллипссимон, асоси понасимон, туксиз, ўткир тишли, баъзан тишлари барг қирғоғига қараб қайрилган бўлади. Гулларининг диаметри 2 см., меваларининг катталиги 1—2 см, турли шакл ва рангдадир. Данаги 0,9—1,0 см узунликда, тухумсимон, силлиқ ҳамда буришган бўлади. У март-апрель ойларида гуллайди, меваси июнь-июль ойларида пишади. Олча Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари тоғли раёнларининг дарё соҳилларида нам етарли жойларда, сойларда, шимолий ён бағирларида, баъзан тошли ерларда ҳам учрайди. Умуман бу ўсимлик денгиз сатҳидан 800—2000 м баландликдаги турли тупроқ ва иқлим шароитида тарқалгандир. Олча мевасидан турли мақсадларда фойдаланилади. Ундан мураббо, компот ва консервалар тайёрланади. Меваси ҳўллигича ва қуритилган ҳолда истеъмол қилинади ҳамда турли овқатларга ишлатилади. Олча мевасининг таркибида 5—10% қанд, пектин, танид моддалари, лимон ва олма кислоталари, минерал тузлар, А, C витаминлари ҳамда каротин бўлади.



Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish