С¤з боши ¤рнида



Download 2,81 Mb.
bet85/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

Қайта баҳоланаётган активнинг ҳаққоний қиймати:

унинг баланс қийматидан аҳамиятли даражада фарқ қилмаслиги учун, кейинги қайта баҳолашларни ўтказиш талаб этилади. Айрим асосий воситаларнинг ҳаққоний қийматида катта даражада ва ўзгарувчан тебранишлар кузатилиши мумкин, бунинг натижасида қайта баҳолашларни йиллик асосда ўтказиш талаб этилади.

Бундай қайта баҳолашларни тез-тез ўтказиш ҳаққоний қиймати фақатгина катта бўлмаган даражада ўзгариб турадиган асосий воситалар объектлари учун талаб этилмайди. Аксинча, бундай объектлар фақатгина уч ёки беш йилда бир марта қайта баҳоланиши талаб этилиши мумкин.
Асосий восита объекти қайта баҳоланганида, қайта баҳолаш санасигача жамғарилган ҳар қандай эскириш суммаси қуйидаги усулларнинг бири ёрдамида тузатилади:
- активнинг ялпи баланс қийматидаги ўзгаришга пропорционал тарзда қайта ҳисобланадики, натижада қайта баҳолашдан сўнг активнинг баланс қиймати унинг қайта баҳоланган қийматига тенг бўлади. Ушбу усулдан активнинг қайта тиклаш қийматини аниқлаш учун индекс қўлланилганида кўпинча фойдаланилади (МҲХС 13).
- активнинг ялпи баланс қийматидан чегириб ташланади ва соф баланс қиймати активнинг қайта баҳоланган қиймати суммасида акс эттирилади. Ушбу усулдан кўпинча бинолар учун фойдаланилади.
Жамғарилган эскиришни қайта ҳисоблаш ёки чегириб ташлашда юзага келадиган тузатиш суммаси баланс қийматининг қўпайиши ёки камайишининг бир қисмини ташкил этади ҳамда 39 ва 40 бандларга мувофиқ ҳисобга олинади.
Агар асосий восита объекти қайта баҳоланса, ушбу актив тегишли бўлган асосий воситаларнинг бутун туркуми ҳам қайта баҳоланиши керак.
Агар қайта баҳолаш натижасида активнинг баланс қиймати ошса, ошган қисм бошқа умумлашган даромадда тан олиниши ва капитал таркибидаги бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси ҳисобга олинадиган счётда йиғилиши лозим. Бироқ, ошган қисм фойда ёки зарарларда шу даражада тан олиниши лозимки, бунда олдин айнан шу активни қайта баҳолаш натижасида фойда ёки зарарларда тан олинган унинг камайиши суммаси олдин қопланиши лозим.
Агарда активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида камайса, камайган қисм фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим. Бироқ, камайган қисм бошқа умумлашган даромадда ушбу актив бўйича бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси ҳисобга олинадиган счётининг ҳар қандай кредит сальдосига тенг миқдорда тан олиниши лозим. Бошқа умумлашган даромадда тан олинган камайган қисм капитал таркибидаги бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси ҳисобга олинадиган счётда йиғилган суммани камайтиради.

9-вазият: 1 июль 2014 йилда компания 2 млн. АҚШ $ га бино сотиб олди. Фойдаланиш муддати 40 йил. Қолдиқ қиймати йўқ. Тўғри чизиқли усулда амортизация ҳисоблайди ва қайта баҳолаш модели бўйича ҳисобга олади. Қайта баҳолашда жамғарилган амортизация объектнинг ялпи баланс қийматидан ҳисобдан чиқарилади.
Уч йил давомида бинонинг 31 декабрь ҳолатига қайта баҳолаш қиймати:
2014 йил 31 декабрь 2106000,0 АҚШ $.
2015 йил 31 декабрь 1900000,0 АҚШ $.
2016 йил 31 декабрь 1924000,0 АҚШ $.
2014 йилда: Олти ойда йиғилган амортизация суммаси: 2000000/40x6/12=25000,0 АҚШ $.
Дт Жамғарилган амортизация бино (М0220) 25000,0 АҚШ $
Кт Асосий воситалар бино (М0120) 25000,0 АҚШ $
Қайта баҳолашгача бинонинг баланс қиймати (20х1 йил 31 декабрь):
2000000-25000= 1975000,0 АҚШ $.
Баланс қийматини қайта баҳолаш (2014 йил 31 декабрь):
Дт Асосий восита (М0120) 131000,0 АҚШ $
Кт Асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича захира (М8510, М8010) 131000,0 АҚШ $. (2106000-1975000)=131000,0 АҚШ $.
Қайта баҳолашдан сўнг бинонинг баланс қиймати (20х1 йил 31 декабрь): 2106000,0 АҚШ $.
2015 йилда: Йиллик йиғилган амортизация суммаси: 2000000,0/39=54000,0 АҚШ $.
Дт Жамғарилган амортизация бино (М0220) 54000,0 АҚШ $
Кт Асосий воситалар бино (М0120) 54000
Қайта баҳолашгача бинонинг баланс қиймати (2015 йил 31 декабрь):
2106000-54000= 2052000,0 АҚШ $.
Баланс қийматини қайта баҳолаш (2015 йил 31 декабрь):
Дт Асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича захира (М8510, М8010) 131000,0 АҚШ $
Дт Номолиявий активлар қадрсизланишидан зарар (М9440) 21000,0 АҚШ $
Кт Асосий восита (М0120) 131000,0 АҚШ $
Кт Асосий воситаларни қадрсизланишидан зарар (М0330) 21000
2052000-1900000=152000-131000=21000,0 АҚШ $.
Қайта баҳолашдан сўнг бинонинг баланс қиймати (2015 йил 31 декабрь):
1900000,0 АҚШ $.
2016 йилда: Йиллик йиғилган амортизация суммаси: 1900000,0 АҚШ $/38=50000,0 АҚШ $.
Дт Жамғарилган амортизация бино (М0220) 50000,0 АҚШ $
Кт Асосий воситалар бино (М0120) 50000,0 АҚШ $
Қайта баҳолашгача бинонинг баланс қиймати (20х3 йил 31 декабрь):
1900000-50000= 1850000,0 АҚШ $.
Баланс қийматини қайта баҳолаш (2016 йил 31 декабрь):
Дт Асосий воситалар бино (М0120) 53000,0 АҚШ $
Дт Асосий воситалар қадрсизланиши бўйича жамланган зарар (М0330) 21000,0 АҚШ $
Кт Асосий воситани қайта баҳолаш бўйича захира (М8510, М8010) 53000,0 АҚШ $
Кт Қадрсизланиш бўйича зарарни реверсирлаш (М9440) 21000,0 АҚШ $
1924000-1850000=74000-21000=53000,0 АҚШ $.
Қайта баҳолашдан сўнг бинонинг баланс қиймати (20х3 йил 31 декабрь): 1924000,0 АҚШ $



Капиталда бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси ҳисобга олинадиган счётда асосий восита объекти бўйича жамланган сумма тўғридан-тўғри тақсимланмаган фойдага ўтказилиши мумкин, қачонки бу актив ҳисобдан чиқарилганида. Жами бундай сумма активнинг фойдали хизмат муддати тугаганида ёки у балансдан чиқарилганида ўтказилиши мумкин. Бироқ, бу счётдаги сумманинг маълум қисми актив тадбиркорлик субъекти томонидан фойдаланилаётганида ўтказилиши мумкин.
Бунда ўтказиладиган сумма – активнинг қайта баҳоланган баланс қиймати асосида ҳисобланган эскириш суммаси билан активнинг бошланғич таннархи асосида ҳисобланган эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг бўлади. Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси тақсимланмаган фойдага ўтказилганда фойда ёки зарарларда акс эттирилмайди.
Асосий воситаларнинг қайта баҳоланиши натижасида юзага келадиган фойда солиқларига бўлган таъсир БҲХС 12 “Фойда солиғи” га мувофиқ тан олинади ва у бўйича маълумотлар очиб берилади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish