Эскириш хаттоки активнинг ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан кўпроқ бўлганида ҳам тан олинади, агар активнинг тугатиш қиймати унинг баланс қийматидан ошмайдиган бўлса. Активнинг таъмирланиши ва унга техник хизмат кўрсатилиши у бўйича эскириш ҳисобланиши заруратини инкор қилмайди.
Активнинг эскириш ҳисобланадиган қиймати унинг тугатиш қиймати чегирилганидан сўнг аниқланади. Амалиётда, активнинг тугатиш қиймати кўпинча катта бўлмайди ва шу боис эскириш ҳисобланадиган қийматни ҳисоблашда аҳамиятли бўлмайди.
Активнинг тугатиш қиймати активнинг баланс қийматига тенг бўлган ёки ундан ошган суммагача кўпайиши мумкин. Бундай ҳолатда, активнинг эскириш суммаси нольга тенг бўлади, агар унинг тугатиш қиймати кейинчалик активнинг баланс қийматидан паст бўлган суммагача камаймаса.
Актив бўйича эскириш ҳисобланиши ушбу актив фойдаланиш учун яроқли ва мавжуд бўлганидан сўнг бошланади, яъни у раҳбарият томонидан кўзланган ҳолда фойдаланиш учун зарру бўлган жой ва ҳолатига келтирилганида. Актив бўйича эскириш ҳисобланиши актив БҲХС 5 га мувофиқ сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган (лекин сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган чиқиб кетиш гуруҳига киритилган) сана ва актив ҳисобдан чиқарилган санадан қайси бири эртароқ келадиган бўлса, ўша санада тўхтатилиши керак. Шунинг учун, эскириш ҳисобланиши актив тўхтаб қолганида ёки фаол фойдаланишдан чиқарилганида, токи актив бўйича тўлиқ эскириш ҳисобланмагунча, тўхтатилмайди. Бироқ, эскиришни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш бирликлари усулида ишлаб чиқариш йўқлиги туфайли эскириш суммаси нольга тенг бўлиши мумкин.
Активда мужассамлаштирилган келгуси иқтисодий нафни тадбирқорлик суъекти асосан ундан фойдаланиш орқали ўзлаштиради. Бироқ, бошқа омиллар, масалан техник ёки тижорат эскириш ёки актив тўхтаб турганида жисмоний эскириш кўпинча ушбу активдан олиниши мумкин бўлган иқтисодий нафнинг камайишига олиб келади. Бунинг натижасида, активнинг фойдали хизмат муддатини аниқлашда қуйидаги барча омиллар ҳисобга олинади:
- активдан кўзланган фойдаланиш. Фойдаланиш активнинг ҳисобланган қуввати ёки физик маҳсулдорлиги асосида аниқланиши мумкин.
- актив фойдаланадиган сменалар сони, уни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш дастури, актив тўхтаб турганида унга техник хизмат кўрсатиш каби операцион омилларга боғлиқ бўлган кутилган жисмоний эскириш.
- ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар ёки такомиллаштиришлар, ёки актив фойдаланалишида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматга бозор талаби ўзгариши натижасида техник ёки тижорат эскириш.
- активдан фойдаланишга қўйиладиган юридик ёки шунга ўхшаш чекловлар, масалан тегишли ижара келишувлари муддатининг тугаши саналари.
Активнинг фойдали хизмат муддати активнинг тадбиркорлик субъекти учун кутилган фойдалилиги нуқтаи назаридан аниқланади. Тадбиркорлик субъектининг активларни бошқариш сиёсати активлар чиқиб кетишини махсус вақтдан сўнг ёки активда мужассамлаштирилган келгуси иқтисодйи нафни маълум қисми ўзлаштирилганидан сўнг кўзда тутиши мумкин. Шунинг учун, активнинг фойдали хизмат муддати унинг иқтисодий фойдаланиш муддатидан қисқароқ бўлиши мумкин. Активнинг фойдали хизмат муддатини баҳолаш тадбиркорлик субъектининг ўхшаш активлар билан тажрибаси асосида мулоҳаза қилган ҳолда амалга оширилади.
Ер ва бинолар бир биридан ажратилиши мумкин бўлган активлар ва улар биргаликда сотиб олинган бўлсада алоҳида ҳисобга олинади. Айрим истисноларни ҳисобга олган ҳолда, масалан чиқиндилар учун ажратиладиган ерлар сифатида ишлатиладиган карьерлар ва майдонларни, ернинг фойдали хизмат муддати чегараланмаган ва шу боис унинг эскириши ҳисобланмайди. Биноларнинг фойдали хизмат муддати чегараланган ва шунинг учун улар бўйича эскириш ҳисобланади. Бино турган ер майдонининг қиймати ошиши бинонинг эскириш ҳисобланадиган қийматига таъсир этмайди.
Ернинг таннархи унда жойлашган асосий воситаларнинг демонтажи ва олиб ташланиши, ер майдонидаги табиий ресурсларни тиклаш бўйича харажатларни ўз ичига олса, ер активининг ушбу қисми бундай харажатларни амалга оширишдан нафлар олиниши даврини қамраб олади. Айрим ҳолатларда, ернинг ўзи чегараланган фойдали хизмат муддатига эга бўлиши мумкин, бундай ҳолатда ер у бўйича олинадиган нафларни акс эттирадиган тарзда эскириши ҳисобланиши керак.
Эскириш усули корхона томонидан активдан олинадиган келгуси иқтисодий нафлар қай тарзда сарфланишини акс эттириши керак.
Актив бўйича қўлланиладиган эскириш усули камида ҳар молиявий йилнинг охирида қайта кўриб чиқилиши керак ва, активда мужассамланган келгуси иқтисодий нафлар олиниши кутилаётган тарзда жиддий ўзгариш пайдо бўлганида, ушбу ўзгарган тарзни акс эттириш учун қўлланиладиган усул ҳам ўзгартирилиши керак. Бундай ўзгариш бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгариш сифатида БҲХС 8 га мувофиқ ҳисобга олиниши керак.
Активнинг эскириш ҳисобланадиган қийматини унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб бориш учун турли эскиришни ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш мумкин. Ушбу усуллар тўғри чизиқли (бир текис маромдаги) усул, камаийб борувчи қолдиқ усули ва ишлаб чиқариш бирлиги усулини қамраб олади. Эскиришни ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усули активнинг тугатиш қиймати ўзгармаганида активнинг фойдали хизмат муддати давомида бир хил (ўзгармас) суммаси харажатларга олиб борилишига олиб келади. Камайиб борувчи қолдиқ усули қўлланилганда активнинг фойдали хизмат муддати давомида камайиб борадиган сумма харажатларга олиб борилишига олиб келади. Ишлаб чиқариш бирликлари усули кутилаётган фойдаланиш ёки ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлган сумма харажатларга олиб борилишига олиб келади.
Корхона активда мужассамланган келгуси иқтисодий наф қай тарзда сарфланишини аниқроқ акс эттирадиган усулни танлаши керак. Ушбу усул изчил равишда даврдан даврга, келгуси иқтисодий наф сарфланиши тарзи ўзгармаганида, қўлланилиши керак.