5-вазият: Компания 2017 йил 1 октябрда қиймати 900000,0 минг сўм. бўлган саноат объектини қурди. Фойдали муддати 15 йил. Қолиқ қиймати йўқ. Бу бинога компания тўғри чизиқли амртизация усулини қўллайди. Ҳар икки йилда бинони техник кўрикдан ўтказиш керак, техник кўрик харажатлари 72000,0 минг АҚШ $ бино таннархига киритилган.
Компания амортизация ҳисоблашда иккита алоҳида фойдали муддати турли бўлган компонентни ҳисобга олади: “А” компонент фойдали муддати 15 йил, қиймати 82800,0 минг АҚШ $ (90000,0-72000,0), “В” компонент фойдали муддати 2 йил, қиймати 72000,0 минг АҚШ $1 октябрь 2017 йилгача 2 йил давомида компания ҳар ойда 7600,0 минг АҚШ $ (828000/15х1/12)+(72000/2х1/12) амортизация ҳисоблайди. Келгуси техник кўрикда харажат асосий восита таннархига киритилади.
Асосий воситалар объектининг таннархи бу тан олиш санасига уларнинг пул маблағларидаги эквивалентидир. Агар улар учун тўловнинг оддий тижорат кредити шартларида сотишга қараганда муддати кечиктирилган бўлса, активнинг пул маблағларидаги эквиваленти билан умумий тўлов ўртасидаги фарқ фоиз харажатлари сифатида кредит даври давомида тан олинади, агар улар БҲХС 23 мувофиқ капитализация қилинмаса.
6- вазият: 2017 йил 1 июлда компания кечиктириб тўлаш шарти билан ускунани сотиб олди. Шартнома шартларига кўра 188600, 0 минг АҚШ $. тўлов 2020 йил 30 июнда амалга оширилади. Агар ускунани ҳозир сотиб олинса 164000, 0 минг АҚШ $ тўланади.
Компания ускунани сотиб олиш пайтида қуйидаги проводка берилади:
Дт Асосий воситалар (М0130) 164000, 0 минг АҚШ $
Кт Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар (М6010) 164000, 0 минг АҚШ $.
Ҳар ойда компания фоиз харажатларини тан олиб боради:
Дт Фоиз харажатлари (М9610) 2050, 0 минг АҚШ $
Кт Кт Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар (М6010) 2050
(188600-164000)/12=2050, 0 минг АҚШ $
|
Асосий воситаларнинг бир ёки ундан кўп объекти номонетар актив ёки активларга алмаштириш, ёки монетар ва номонетар активларнинг гуруҳига алмаштириш орқали сотиб олиниши мумкин. Қуйида кўриб чиқилган қоидалар битта номонетар активни бошқа номонетар активга алмаштиришга ҳамда юқоридаги гапда тавсифланган барча алмашишларга нисбатан қўлланилади. Бундай асосий восита объектининг таннархи унинг ҳаққоний қийматида баҳоланади, бундан қуйидаги ҳолатлар истисно:
алмашиш операция тижорат мақсадларида фойда олиш учун амалга оширилаётган бўлмаса;
олинган ёки берилган активнинг ҳаққоний қиймати ишончли тарзда баҳолана олмаса.
Олинган актив унинг ҳаққоний қийматида баҳоланади, агар тадбиркорлик субъекти бериладиган активни дарҳол ҳисобдан чиқара олмаса. Агар олинган актив ҳаққоний қийматида баҳолана олмаса, унинг таннархи бўлиб бериладиган активнинг баланс қиймати хизмат қилади.
Корхона алмашиш операцияси тижорат мақсадларига эга бўлишини келгуси пул оқимлари операциянинг натижасини қай даражада ўзгартириши мумкинлигини инобатга олган ҳолда аниқлайди. Алмашиш операцияси тижорат мақсадларига эга бўлади, агар:
- олинган актив бўйича пул оқимларининг тузилиши (яъни риски, муддати ва суммаси) берилган актив бўйича пул оқимларининг тузилишидан фарқ қилса; ёки
- корхонанинг операция таъсир қилган фаолияти қисмининг тадбиркорлик субъектига хос бўлган қиймати алмашиш натижасида ўзгарса; ва
- фарқлар алмаштириладиган активларнинг ҳаққоний қийматига нисбатан катта бўлса.
Алмашиш операцияси тижорат мақсадларига эга эканлигини аниқлаш учун, тадбиркорлик субъектининг операция таъсир қилган фаолияти қисмининг тадбиркорлик субъектига хос бўлган қиймати солиқ солингандан кейинги пул оқимларини акс эттириши керак. Бундай таҳлилнинг натижаси батафсил ҳисоб-китоблар амалга оширилмасдан аниқ бўлиши мумкин.
Активнинг ҳаққоний қийматини ишончли тарзда баҳолаш мумкин бўлади;:
ҳаққоний қийматларнинг ишончли баҳоланишидаги ўзгарувчанлик ушбу актив учун катта бўлмаса;
ҳаққоний қийматни баҳолашда диапазон ичидаги турли баҳоланган қийматларнинг эҳтимоллик даражалари ишончли тарзда баҳоланиши ва ишлатилиши мумкин бўлса.
Агар корхоан олинган ёки берилган активнинг ҳаққоний қийматини ишочли тарзда баҳолай олса, олинган активнинг таннархини баҳолаш учун берилган активнинг ҳаққоний қиймати олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |