14-вазият: Компания баланс қиймати 30000,0 АҚШ $., йиғилган амортизация 80000,0 АҚШ $., қайта баҳолаш захираси 15000,0 АҚШ $ бўлган эски ускунани 40000,0 АҚШ $ га сотмоқда.
Сотиш проводкалари:
Дт Жамғарилган амортизация ускуна (М0230) 80000,0 АҚШ $
Дт Пул маблағлари (М5110) 40000,0 АҚШ $
Кт Асосий восита (М1030) 110000,0 АҚШ $
Кт Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши (М9210) 10000,0 АҚШ $
Дт Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши (М9210) 10000,0 АҚШ $
Кт Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда (М9310) 10000,0 АҚШ $
Дт Асосий воситани қайта баҳолаш бўйича захира (М8510, М8010) 15000,0 АҚШ $
Кт Тақсимланмаган фойда (М8720) 15000,0 АҚШ $
Асосий воситанинг чиқиб кетишида унинг ўрнига олинадиган товон дастлаб унинг ҳаққоний қийматида тан олинади. Агарда асосий восита учун тўлов кечиктирилса, олинган товон дастлаб пул маблағидаги нарх эквивалентида тан олинади. Товоннинг номинал қиймати билан пул маблағидаги нарх эквиваленти ўртасидаги фарқ БҲХС 18 га мувофиқ фоизли даромад сифатида тан олинади ва бу эса дебиторлик қарз бўйича эффектив даромадлиликни акс эттиради.
Молиявий ҳисоботларда асосий воситаларнинг ҳар бир туркуми бўйича қуйидаги маълумотлар очиб берилиши керак:
- ялпи баланс қийматиани аниқлаш учун қўлланилган баҳолаш асослари;
- эскиришни ҳисоблаш учун фойдаланилган усуллар;
- фойдали хизмат муддатлари ва эскиришни ҳисоблашнинг фойдаланилган меъёрлари;
- давр бошига ва охирига бўлган ялпи баланс қиймати ва жамғарилган эскириш суммаси (қадрсизланиш бўйича йиғилган зарарлар билан умумлаштирилган); ва
- давр бошига ва охирига бўлган баланс қийматининг қуйидагиларни кўрсатадиган солиштирмаси:
асосий воситаларнинг кирими;
МҲХС 5 га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига киритилган активлар ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар;
бизнес бирлашуви орқали сотиб олинган асосий воситалар;
қайта баҳолашлар ҳамда БҲХС 36 га мувофиқ бошқа умумлашган даромадда тан олинган ёки тикланган қадрсизланиш бўйича зарарлар натижасида юзага келган кўпайишлар ёки камайишлар;
БҲХС 36 га мувофиқ фойда ёки зарарларда тан олинган қадрсизланиш бўйича зарарлар;
БҲХС 36 га мувофиқ фойда ёки зарарларда тикланган қадрсизланиш зарарлари;
эскириш;
корхонанинг молиявий ҳисоботларини функционал валютадан ундан фарқ қиладиган тақдимот валютасига ўтказиш ва хорижий бўлинмани тақдимот валютасига ўтказиш натижасида юзага келган соф курс фарқлари;
бошқа ўзгаришлар.
15-вазият: Активни ҳисобдан чиқариш.
Сизнинг заводингизни қиймати 22 млн $ни ташкил этади. Қайта баҳолаш бўйича қиймат 28 млн $ни ташкил этди. Қийматдаги фарқ кайта баҳолаш захирасига олиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |