4-вазият: Компания 2017 йил 1 майда қиймати 342000,0 минг АҚШ $ бўлган ускунани сотиб олди. Фойдали муддати 9 йил. Қолиқ қиймати йўқ. Бу ускунага компания тўғри чизиқли амортизация усулини қўллайди. Ҳар уч йилда ускунанинг айрим агрегатлари алмаштирилади. Бу агрегатлар қиймати 126000,0 минг АҚШ $ни ташкил қилади.
Сотиб олгандан сўнг компания амортизация ҳисоблашда иккита алоҳида фойдали муддати турли бўлган компонентни ҳисобга олади: “А” компонент фойдали муддати 9 йил, қиймати 216000,0 минг АҚШ $ (342000,0-126000,0), “В” компонент фойдали муддати 3 йил, қиймати 126000,0 минг АҚШ $. 1 май 2017 йилгача 3 йил давомида компания ҳар ойда 5500,0 минг АҚШ $. (216000,0 / 9 х 1 / 12 ) + ( 126000,0 / 3 х 1 / 12 ) амортизация ҳисоблайди.
2017 йил 1 майда агрегат 133200,0 минг сўмга алмаштирилди. Фойдали муддати ўзгармади. 2017 йил 1 майда компания “В” агрегатни тўла амортизация қилгани учун, 0 қийматда ҳисобдан чиқаради ва ўрнига қиймати 133200,0 минг АҚШ $ бўлган янги “В” агрегатни асосий воситалари таркибига киритади. Ускунанинг янги баланс қиймати шу санага 277200,0 минг АҚШ $ни ташкил қилади (342000,0-5500,0х12х3+133200,0), шу жумладан, “А” компонент қиймати 144000,0 (277200,0-133200,0) минг АҚШ $ га тенг. Келгуси 3 йил давомида (фойдали муддати ўзгармаса) ҳисобланадиган амортизация суммаси 5700,0 минг АҚШ $ни ташкил қилади. (144000,0/6х1/12+133200,0/3х1/12).
Асосий воситалар объектининг айрим қисмларини алмаштирилиши ёки алмаштирилмаслигидан қатъий назар, нуқсонлар пайдо бўлганлигини аниқлаш учун мунтазам равишда катта кўламдаги техник кўрикларини ўтказиш шу объектдан (масалан самолётдан) фойдаланишни давом этишнинг шартларидан бири бўлиши мумкин. Ҳар бир катта кўламдаги техник кўрик ўтказилганда, у бўйича харажатлар тан олиш мезонлари бажарилганда асосий воситалар объектининг баланс қийматида қисман алмаштириш сифатида тан олинади.
Ҳар қандай олдинги техник кўрик бўйича харажатларнинг активнинг баланс қийматидаги қолдиғи (эхтиёт қисмлардан ташқари) ҳисобдан чиқарилади. Бундай ҳисобдан чиқариш олдинги текширув харажатлари объект сотиб олиниши ёки қурилиши пайтидаги операцияда тан олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъий назар амалга оширилади. Зарур бўлганда, объект сотиб олиниши ёки қурилиши пайтидаги баланс қийматига қўшилган техник кўрик харажатларини аниқлашда шу каби келгуси текширув харажатларнинг баҳоланган суммасидан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |