7-вазият. Компания ускунани ўзининг юк автомобилига айрибошламоқда. Келишув тижорат характерига эга. Ускунанинг ҳаққоний қиймати 100000,0 минг АҚШ $ (ишончли баҳоланган). Юк автомобилининг баланс қиймати 60000,0 минг АҚШ $ (дастлабки қиймати 80000, 0 минг АҚШ $) унинг ҳақоний қиймати 85000,0 минг АҚШ $. (ишончли баҳоланган). Ускуна сотувчисига компания 10000,0 минг АҚШ $. пул маблағи тўлайди.
1-ечим.
Ускунанинг ҳаққоний қиймати 100000, 0 минг АҚШ $ ишончлироқ деб баҳоланганда:
|
Дт Асосий восита (М0130) 100000,0 минг АҚШ $
Дт Асосий воситанинг эскириши (М0260) 20000,0 минг АҚШ $
Кт Асосий восита (М0160) 80000,0 минг АҚШ $
Кт Пул маблағлари (М5110) 10000,0 минг АҚШ $
Кт Асосий воситанинг чиқиб кетиши (М9210) 30000,0 минг АҚШ $
Дт Асосий воситанинг чиқиб кетиши (М9210) 30000,0 минг АҚШ $
Кт Асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда (М9310) 30000,0 минг АҚШ $
|
2-ечим.
Ускунанинг ҳаққоний қиймати 100000,0 минг АҚШ $. ишончлироқ эмас деб баҳоласа, компания ускунанинг қийматини айрибошланаётган актив ҳаққоний қиймати ва пул тўловлари йиғиндиси сифатида акс эттиради:
|
Дт Асосий восита (М0130) 95000,0 минг АҚШ $ (85000+10000)
Дт Асосий воситанинг эскириши (М0260) 20000,0 минг АҚШ $
Кт Асосий восита (М0160) 80000,0 минг АҚШ $
Кт Пул маблағлари (М5110) 10000,0 минг АҚШ $
Кт Асосий воситанинг чиқиб кетиши (М9210) 25000,0 минг АҚШ $
Дт Асосий воситанинг чиқиб кетиши (М9210) 25000,0 минг АҚШ $
Кт Асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда (М9310) 25000,0 минг АҚШ $
|
Корхона таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини ёки қайта баҳолаш моделини ўзининг ҳисоб сиёсати сифатида қабул қилиши лозим бўлади ҳамда ушбу сиёсатни асосий воситаларнинг алоҳида бутун туркумига нисбатан қўллаши керак.
Асосий воситалар актив сифатида тан олинганидан сўнг, асосий восита объекти унинг таннархидан ҳар қандай жамғарилган эскириш суммаси ва ҳар қандай қадрсизланиш бўйича йиғилган зарарлар чегириб ташланган қийматда ҳисобга олиниши керак.
8-вазият: 1 апрель 2017 йилда компания 120000,0 минг АҚШ $ ускуна сотиб олди. У тўғридан-тўғри фойдаланишга топширилади. Фойдали муддати 8 йил. Қолдиқ қиймати йўқ. Тўғри чизиқли усулда амортизация ҳисоблайди ва ҳақиқий харажат модели бўйича ҳисобга олади. 31 декабрь 2017 йилда компания ускунанинг қиймати 5000,0 минг АҚШ $га қадрсизланганлигини аниқлади. Бу қадрсизланишни зарар сифатида баҳолади.
Амортизация ҳисобланиши:
Дт Умумишлаб чиқариш харажатлари (М2400) 11250,0 минг АҚШ $
Кт Жамланган амортизация ускуна (М0230) 11250,0 минг АҚШ $
(120000/8х9/12)
31 декабрь 2017 йилда актив қадрсизланиши ҳисоби:
Дт Номолиявий активлар қадрсизланишидан зарар (М9440) 5000,0 минг АҚШ $
Кт Асосий воситалар қадрсизланиши бўйича жамланган зарар (М0330) 5000,0 минг АҚШ $
Ускунанинг 31 лекабрь 2017 йилга баланс қиймати (120000-11250-5000)= 103750,0 минг АҚШ $.
|
Ҳаққоний қиймати ишончли тарзда баҳоланиши мумкин бўлган асосий восита объекти қайта баҳоланган қиймати бўйича ҳисобга олиниши керак. Бунда унинг қайта баҳоланган қиймати бўлиб уни қайта баҳолаш санасига бўлган ҳаққоний қийматидан кейинчалик жамғарилган эскириш суммаси ва кейинчалик йиғилган қадрсизланиш бўйича зарарлар чегирилгандаги қиймати ҳисобланади.
Активнинг баланс қиймати ҳисобот даври охиридаги ҳаққоний қиймати асосида аниқланадиган қийматидан аҳамиятли даражада фарқ қилмаслиги учун қайта баҳолашлар етарлича мунтазам равишда амалга оширилиши керак.
Кайта баҳолашларнинг мунтазам равишда такрорланиши қайта баҳоланаётган асосий восита объектининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |