Сўз боши маъруза материаллари



Download 268,88 Kb.
bet10/27
Sana17.07.2022
Hajmi268,88 Kb.
#817468
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
Ma\'ruza matni

Таянч тушунчалар: Илғор иқтисодиёт, кула, потлач, чўчқалар байрами, темирчидан қўрқиш, темирчига ҳурмат, касталар, табақаланиш, мулкий тенгсизлик, бишменлар, катта ва кичик бигменлар, ибтидоий қулчилик, перифериялар, резервантлар, ҳоумленд, хун, вергельд, таллион ҳуқуқи.


Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши.
Ибтидоий жамоа тартибларининг емирилиши ва синфий жамиятларнинг шаклланиши учун ортиқча маҳсулотнинг вужудга келиши зарур эди. Фақатгина ортиқча маҳсулотнинг вужудга келиши қон қариндошлар орасидаги муносабатларни емирилиши ва бир бирларини эксплутация қилиш имконини берарди. Бунинг учун эса ишлаб чиқариш кучларининг янада тараққий этиши зарур эди. Бунга металлургиянинг вужудга келиши ва ҳунармандчилик соҳаси, айрбошлашнинг савдо даражасига ўсиб чиқиш натижасида эришилди.
Сўнгги уруғ жамоасининг охирларида деҳқончиликнинг мураккаб системаси деҳқончилик ва чорвачиликнинг комплекс системаси, чорвачлик турларининг тараққий этиши синфий жамиятга ўтиш учун қулай имконият вужудга келди. Деҳқончиликда доимий лалмикор ва ирригацион усулда суғориш тараққий этди. Сўнгги уруғ жамоасининг охирларида деҳқончиликнинг мотигада ишлов бериладиган олов кул, лалми каби камсамарали усулларидан сўнъий суғормачиликка асосланган ва жониворлар қўшиб ишлов бериладиган омочга ўтилиши ортиқча маҳсулотнинг вужудга келишида асосий омил бўлди.
Омочнинг ихтиро қилиниши мотига қшл меҳнатидан бир неча бора кўп маҳсулот етиштириш имконини берди. Аммо, барча минтақаларда ортиқча маҳсулот ва синфий жамиятларга ўтиш бир хилда ва бир вақтда рўй бермади. Осиё ва Африканинг кўпгина ривожланган деҳқончилик маданиятига эга халқлари деҳқончиликда қўл меҳнатидан фойдаланишга содиқ қолдилар.
Омоч сўзи деҳқончилик қуролларининг ҳар хил турлари ва ҳар хил шаклларининг умумий номидир. Русларда бир тишли омоч черкушка, украинларда рало ана шундай қуролларнинг ўзига хос шакли бўлиб, улар фақат ерни тирнаган холос. Омоч месопотамия ва мисрда мил.авв 4 минг йилликда, критда 3 минг йилликда, Хитойда тахминан 1300 йилликда жанубий Сибирда 1 минг йилликларда вужудга келган.
Сўнгги уруғ жамоаси даврида кўплаб жониворлар хонакилаштрилди. Аммо, шунда ҳам ер юзидаги 140 минг турдаги жониворнинг 47 туригана қўлга ўргатилган. Илк неолит давридаёқ чўчқа қўлга ўргатилганлигини археологик маълумотлар тасдиқлайди. Археологик маълумотлар қўй ва эчки каби майда жониворлар йирик ҳайвонлардан олдинроқ хонакилаштирилганлигини кўрсатади. Европада сигир неолит даврининг охирларида қозиқоёқ устига қурилган манзилларда учрайди. Сўннги хонакилаштирилган жонивор мушук бўлиб, унинг ватани Нубиядир. Мушук дастлаб 2 минг йил олдин Мисрда хонакилаштирилган. Юнонлар мил авв 5 асрдан бошла, римликлар 1 асрдан бошлаб билганлар, ўрта Европада эса милодий 7 асрда пайдо бўлади. Буғучиликнинг пайдо бўлганига тахминан 500 йилдан ошиқроқ вақт ўтганлиги тарихий адабиётларда келтириб ўтилади. Буғу ҳозирги вақтда гўшт, териси учун боқилади. Эвенкларда миниб юриш, ненец ва саамларда чанага қўшиш учун боқилади.
Баъзи чорвадарлар чорвани гўшти, баъзилар эса сути учун боқадилар. Хитой ва ҳиндихитойдаги кўпгина халқлари, Ҳиндистоннинг айрим халқлари чорва боқсаларда сутдан овқат учун фойдаланмайдилар. Африкадаги баъзи халқлар сутдан фойдалансаларда гўшт истеъмол қилмайдилар. Африка қабилаларининг айримларида сигирлрни эркаклар соғадилар. Арабларда ҳам туяни эркаклар соғадилар сигир ва эчкиларни аёллар. Турк ва мўғул халқларида ҳам бияларни эркаклар сигирларни аёллар соғадилар.
Чорвачиликнинг ривожланиши, чорвани доимий озиқ оқат билан таъминлашни талаб этарди. Ҳайдаб боқиш ва қаерда ўт ўлан бўлса шу ерга кўчиб боқиш, мавсумий (қишлоқ ва яйлоқ) боқиш вужудга кела бошлади. Уруғ жамоаси сўнгги босқичида, ижтимоий иқтисодий муносабатлар емирилиш арафасида айрим деҳқончилик жамоалари ярим кўчманчи турмуш тарзига ўтадилар. Айримлари, деҳқон, чорвадар, балиқчилик турмуш тарзига ҳам ўтганлар. Бундай ҳоллрада ҳосил йиғи болингач у ерда чора боқилган. Чўл, яримчўл ва дашт минтақаларида яшовчи аҳоли чорвачилик хўжалик турига ўтадилар. Бундай минтақалар ва деҳқончилик марказлари чегарасида яшаган қабилалар эса ярим кўчманчилик турмуш тарзини танлаганлар. Синфий жамиялар вужудга келиш арафасида Осиёнинг ғарбий, ўрта а марказий қисмларида, Шимолий Қораденгиз бўйларида, Волгабўйи, Жанубй Сибир, Шимолий ва Шарқий Африкада чорвачилик хўжалик тури билан шуғулланувчи хўжаликлар тараққий этди.
Хўжалик юритишнинг деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларининг алоҳида хўжалик тармоғи бўлиб шаклланиши бу меҳнатнинг биринчи йирик ижтимоий тақсимоти деб номланади. Деҳқончилик ва чорвачиик хўжаик тармоқларига ўтмаган ибтидоий халқлар ҳам ривожланишнинг ўзига хос йўлидан бордилар. Улар юқори даражада ижтисослашган хўжалик турларига ўтдилар. Булар асосан денгиз соҳиллари бўйидаги ибтидоий жамоаларга хос хусусият бўлиб, денгиз жониворлаини овлаш катта маҳорат, тажриба ва ихтисослик талаб қилар эди. Американинг Шимолий Ғарбий қирғоқбўйи аҳолиси, алеутлар ана шундай юқори даражали ихтисослашган хўжалик турларини юритганлар.

Download 268,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish