Сўз боши маъруза материаллари


Металларга ишлов беришнинг бошланиши. Ҳунармандчиликнинг вужудга келиши



Download 268,88 Kb.
bet11/27
Sana17.07.2022
Hajmi268,88 Kb.
#817468
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Ma\'ruza matni

Металларга ишлов беришнинг бошланиши. Ҳунармандчиликнинг вужудга келиши
Инсон ишлов беришни бошлаган дастлабки метал бу мис бўлиб ҳисобланади. Мисга ишлов бериш неолит даврининг сўнггида бошланади ва уни хўжалик ҳаётда кенг қўллай бошланиши билан энеолит ёки халколит даврига ўтилади. Аммо, миснинг эгилувчанлиги, мўртлиги каби хусусиятлари уни тош қуролларни сиқиб чиқишига имкон бермайди. Шунга қарамай мис техника тараққиётига кенг йўл очиб берганлигини эътироф этиш лозим. Мистош даври инсоният тарихининг VI ва IV минг йилликларни ўз ичига олади.
III минг йилликдан бошлаб одамлар мисга қалай, қўрғошин, рух каби қўшимча металлар қўшиш орқали мустаҳкам бўлган бронзани кашф этдилар. Аммо, бронза ҳам хўжалик ҳаётдан тош қуролларни тўлиқ сиқиб чира олмайди. Бронза мис қуроллардан кўра мустаҳкам, ўткир ва ишлов бериш анча осонлиги илан фарқланади. Бундан ташқари бронза мисдан кўра пастроқ температурада эрийди. Миснинг эриш ҳарорати 1050, 330 градус бўлса, бронза 800 ва 1000 градус атрофида эриган. Мисни кўплаб ибтидоий қабилалар билганлар масалан ирокезлар тилида мис қизил тош маъносини ангалатади.
Ибтидоий хўжаликда тош қуролларини сиқиб чиқариш темир қуроллар ихтиро қилингандан сўнг бошланган. Темирнинг эриш даражаси 1530 градус бўлиб, 700 ва 800 градусдаёқ уни турли шаклга солса бўлади. Темир қуроллар бронза қуроллардан фарқли мустаҳкам, ўткир ва енгил бўлиб, улар синфий жамият ва давлатлар даражасига ўсиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Темир олишнинг энг қадимги усули сифатида эритмасимон шаклга келтириш бўлиб, бу усул эрамизгача 2 минг йилликдаёқ кашф этилган. Бунда темир эримайди, суюқ ва соф метал бермайди. У шлак билан аралашган ва криц деб аталадиган хамирсимон бўтқага айланади. Метални сифатили қилиқиш учун унга босқон ёрдамида ҳаво бериб борилади ва болға билан ишлов берилади. Криц олов, болға, ҳаво ёрдамида ишлов бериш йўли билан мустаҳкам металга айлантирилади.
Инсон ойкуменасининг турли минтқаларида металга ишлов бериш турли даврларга тўғри келади. Яқин Шарқда бронза V – IV минг йилликлардан бошланиб, I минг йилликларгача давом этган. Мил.авв I минг йилликда бронза Европа ва Осиёнинг кўплаб мамлакатларида маълум бўлган. Америка қитъасининг ривожланган ҳудцубларида бронза милодий I минг йилликда маълум бўлган. Темирнинг пайдо бўлиши Кавказорти ва Кичик Осиёнинг Шарқида мил.авв III минг йилликка оид бўлса, минтақага туташ ҳудудларда мил.авв II минг йиликда темир буюмлар пайдо бўлади. Умуман темирга кенг миқиёсда ишлов бериш мил.авв I минг йилликнинг бошларига тўғри келади. Америка Океания ва Австралияга темир мустамлака жараёнларида маълум бўлган.
Металларнинг ихтиро қилиниши ва ижтимоий ҳаётда кенг қўлланила бошланиши билан металга ишлов бериш соҳаси алоҳида билим, малака ва кўникма талаб қилинарди. Металлардан нафақат меҳнат қуроллари балки, безак буюмлари ҳам ясалиб қабилалараро молайрбошлашда фойдаланилган. Безак буюмларни тайёрлаш алоҳида билимни талаб қилар эди. Бунга эса металларга ишлов бериш билан узоқ вақт шуғулланиш орқали эришиш мумкин бўлиб, металлургиянинг ялоҳида соҳа бўлиб ажралиб чиқишига асос бўлди. Бронзани ихтиро қилиниши билан жанг қиличлари ва ғилдирак ихтиро қилинди. Шунингдек, жанг аравалари ҳам бронза даври учун характерли бўлиб ҳисобланади. Темирнинг ихтиро қилиниши билан металлургия янада кўпроқ асартиметдаги маҳсулотларни таклиф эта бошладиги бу ҳунармадчилик соҳасининг вужудга келишини якуний босқичи эди.
Тошдан ва суякдан меҳнат қуроллари ясаш, тўқиш ва тўқимачилик, кулолчилик ва ҳатто бронза қуйиш жамоанинг ҳар бир аъзоси учун тушунарли бўлган ёки бу вазифани шахсан ўзи қила олган. Темирга ишлов беришнинг бошланиши билан алоҳида печлар ва иншоотлар қуришни талаб қилдики бу махсус ихтисослашган ва квалификацияга эга бўлган кишиларни талаб қиларди. Этнографик маълумотларга кўра темирчилар барча минтақаларда жамиятнинг алоҳида қатлами сифатида эътироф этилганлар. Тропик Африканинг кўплаб қабилаларида уларга ҳурмат билан муносабатда бўлганлар.
Берберлар, араблар кофиристонликлар, ҳиндистонда темирчиларга нафратланиб қараганлар. Аммо, ҳар икки ҳолатда ҳам темирчидан қўрқиш ва уни ҳурматлаш ҳислари мавжуд бўлган. Археологик маълумотлар айрим ҳолларда темирчиларнинг алоҳида яшаш манзилларига дуч келадилар. Бундан темирчилар уруғдошлар орасидан тезда ажралиб чиққанлари, уларнинг алоҳида табақага айланганликларини хулоса қилиш мумкин.
Металларга ишлов берилишининг бошланиши билан бошқа турдаги ҳунармандчилик турлари ҳам тараққий этди. Кулолчилик ривожланди. Бронза даврида кулолчилик чархи ва сопол идишларни пиширадиган печ пайдо бўлди. Аммо, бу кашфиёт дунёнинг барча халқлари орасида кенг тарқалмади. Кулолчилик чархи ва печини янги замонда ҳам кўпгина Африка ва америкадаги қабилалар билмаганлар.
Бронза даврида ишлаб чиқаришнинг ривожланишига туртки бўлган яна бир кашфиёт бу тўқувчилик асбобининг яратилиши эди. Тўқувчилик кўп ҳолларда уй ҳунармандчилиги даражасида қолиб кетди. Шунингдек, тошга ишлов бериш, ёғоч ва суяклартан турли ҳунармандчилик буюмлари тайёрлаш ҳам қўшимча хўжалик сифатида уй ҳунармандчилиги даражасида қолиб кетди. Металларга ишлов беришнинг бошланиши ва айниқса темирдан фойдаланишнинг бошланиши инсоният тарихида иккинчи йирик меҳнат тақсимотини вужудга келтирди. Ҳунармадчиликнинг алоҳида соҳага айланиши бу иккинчи меҳнат тақсимоти эди.

Download 268,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish