Стратегик режалаштириш ва назорат
Талабанинг истиқбол режалаштириши унинг асосий фаолиятининг етакчи буғини ҳисобланади. Унинг фаолиятини тўғри режалаштириши рақобатбардош кадр бўлиб етишиши, ҳаётда, жамиятда муносиб ўринни эгаллаш, шунингдек ишга жойлашиш имкониятини яхшилашига олиб келади.Режалаштириш икки қисмдан иборат – стратегик режалаштириш ва маркетингни режалаштириш.
Стратегик режалаштириш
Ҳар бир инсоннинг ўз олдига қўйган мақсадлари, орзу, ниятлари бўлади. Эзгулик йўлидаги барча яхши ниятлар, истаклар, oрзуларининг амалга ошишини таъминлаш учун қабул қилинган режаларга асосан ишлаш мақсадга мувофиқ. Лекин педагогик тадқиқот изланишларидан маълум бўлишича, кўпчилик инсонлар, жумладан аксакрият касб-ҳунар коллежи талабалари режа тузмайди. Баъзилари эса бугунги кунга қадар ўз фаолиятларини режалаштирмасдан туриб ҳам мақсадга эришамиз деб ҳисоблайдилар. Режа тузишнинг у қадар аҳамияти йўқ деб ҳисоблайдилар ёки режани ёзма шаклда тайёрлашга вақт сарфлашни хоҳламайдилар. Бироқ режа тузиш бир қанча қулайликларга эга:
1.Режалаштириш инсонларни доимий равишда келажакни кўрган ҳолда фикрлашга рағбатлантиради.
2.Ҳаракатларни янада аниқ координация қилишга олиб келади.
3.Keйинги назорат учун фаолият кўрсаткичларини белгилашга олиб келади.
4.Режалаштириш инсоннинг ўз вазифалари ва қарашларини тўғри аниқлашга мажбур қилади.
5.Режалаштириш инсонни кўзда тутилмаган ўзгаришларга доимо тайёр туришга ундайди.
6.Шахслараро муносабатларни тарбиялайди.
7.Aниқ мақсадлар сари аниқ ҳаракатлар амалга оширилади
8. Ҳар қандай режалаштиришни асоси бўлиб стратегик режалаштириш хизмат қилади.
Стратегик режалаштириш – бу шахс мақсадлари билан потенциал имкониятлари ва жамиятдаги меҳнат бозори муносабатлари имкониятларига стратегикм мос келишга имкон яратишдир. У шахснинг аниқ ифодаланган ҳаракат дастури, ёрдамчи мақсад ва вазифалари, ўсиш стратегиясига таянади.
Стратегик дастур. Ҳар бир инсон ўзини ўраб турган ташқи олам муҳит шароитида бирор мавқега эришиш учун фаолият кўрсатади. Унинг аниқ мақсадлари ёки дастури олдиндан аниқлаб қўйилса тушунарли белгиланган бўлади. Бирор вақт ўтиши билан инсондаги ўзгаришлар натижасида уни дастури бажарилиши белгилаб борилиши ёки ҳаётий ўзгаришлар дастурнинг ўзгаришларига олиб келиши мумкин.Бундай ҳолда, янги мақсадлар ва чоралар ахтариш билан шуғулланиш зарур.
Мазкур босқичнинг энг муҳим вазифаси талабанинг касбий фаолиятга тайёргарлиги, келгуси аниқ режа ва мақсадлари билан барқарор тизимни шакллантириш зарурлигига бўлган мотивацияга эришишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |