Светофорлар қуйидагиларга бўлинади ва таснифланади: кириш – поездга перегондан стансияга киришга рухсат беради ёки тақиқлайди; чиқиш


ХАВФ СИГНАЛЛАРИ ВА МАХСУС КЎРСАТКИЧЛАР



Download 0,55 Mb.
bet19/19
Sana08.06.2022
Hajmi0,55 Mb.
#644877
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2 5190558910263596360

ХАВФ СИГНАЛЛАРИ ВА
МАХСУС КЎРСАТКИЧЛАР

98. Хавф сигналлари локомотивлар (моторвагон поездлар) ва махсус ўзиюрар ҳаракат таркибининг гудоклари, ҳуштаклари, сиреналар, дамли найлар, ҳарбий сигнал трубалар, осилган металл предметларга зарбалар орқали узатилади.
Товушли сигналлар схемасида белгиланган товушлар зарбалар орқали қуйидагича узатилади:
узун-тез-тез берилувчи зарбалар;
қисқа – зарур бўлган қисқа товушлар сонига мос битталик зарбалар.
99. Умумий хавф сигнали бир узун ва учта қисқа товушлар гуруҳлари орқали қуйидаги ҳолларда узатилади:

- йўлда ҳаракат хавфсизлигига раҳна солувчи носозликлар аниқланганда;
- поезднинг қор босган жойда тўхтаганида, ҳалокатга учраганида ва ёрдам талаб қилинадиган бошқа вазиятларга тушганида.
Сигнал зарур ҳолларда темир йўлнинг ҳар бир ходими томонидан узатилади.
100. «Ёнғин хавфи» сигнали битта узун ва икки қисқа товушлар гуруҳлари орқали узатилади.

Сигнал зарур ҳолларда темир йўлнинг ҳар бир ходими томонидан узатилади.
101. «Ҳаво хавфи» сигнали сиреналарнинг давомий товуши ҳамда 2-3 минут мобайнида тўхтовсиз янгровчи қисқа товушлар орқали узатилади.

Шаҳарларда жойлашган стансиялар, заводлар ва ДАТК нинг бошқа корхоналарида, вазирликлар ва идораларда сиреналар ёки радиотранслясия тармоғи орқали шаҳарда узатилган ҳаво хавфи сигнали зудлик билан сиреналар ҳамда локомотивлар (моторвагон поездлар) ва махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби ҳуштаклари ва гудоклари орқали такрорланади.
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортининг шаҳарлардан ташқарида жойлашган стансиялари, заводлари ва бошқа корхоналарида ҳаво хавфи сигнали ўша воситалар орқали мос равишда стансия, завод, корхона бошлиғи фармойишига кўра узатилади.
Перегонларда ҳаво хавфи сигнали локомотивлар (моторвагон поездлар) ва махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби ҳуштаги орқали:
- ҳарбий поездларда – ташилаётган қисм шахсий таркибидан ажратилган кузатувчининг фармойишига кўра;
- бошқа поездларда – поездни бошловчи локомотив машинисти томонидан узатилади.
Темир йўл радиотранслясия тармоғи мавжуд ҳолларда (поездларда, стансияларда, заводларда ва Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортининг бошқа корхоналарида) ҳаво хавфи сигналини узатиш хақида хабар шу тармоқ орқали ҳам узатилади.
102. «Радиасия хавфи» ёки «Кимёвий хавф» сигнали 2-3 минут мобайнида қуйидагича узатилади:
- перегонларда – битта узун ва битта қисқа товушлар гуруҳи бўйича локомотивлар (моторвагон поездлар) ва махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби ҳуштаклари орқали;

- стансиялар, заводлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа корхоналарида осилган металл предметларга бериладиган тез-тез зарбалар орқали.
«Радиасия хавфи» ёки «Кимёвий хавф» сигнали стансиялар, заводлар ва Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортининг бошқа корхоналарида мос равишда стансия, завод, корхона бошлиғининг фармойишига кўра, перегонларда эса – бош локомотив (моторвагон поезд) ва махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби машинисти томонидан узатилади.
Темир йўл радиотранслясия тармоғи мавжуд ҳолларда радиоактив ёки кимёвий хавф хақида хабар шу тармоқ орқали кўрсатилган сигналлар матни билан узатилади.
103. Ҳаво хавфи тугаганлиги ҳамда радиоактив ва заҳарловчи моддалар билан зарарланиш хавфи четлаб ўтганлиги хақида темир йўл ходимлари ва йўловчиларга қуйидагича хабар берилади:
- стансиялар, заводлар ва Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортининг бошқа корхоналарида мос равишда стансия, завод, корхона бошлиғининг ёки у томондан ваколат берилган шахснинг кўрсатмаси бўйича радиотранслясион тармоқ ва бошқа алоқа воситалари ҳамда хабарчилар орқали;
- йўловчи поездларда – йўловчи поезднинг бошлиғи (механик-бригадир) кўрсатмаси бўйича поездга хизмат кўрсатувчи ходимлар ва поезд радиотранслясия тармоғи орқали;
- одамли ва ҳарбий поездларда – стансия навбатчисидан хабар олинганда эшелон бошлиғи кўрсатмаси бўйича эшелон алоқа воситалари орқали;
- юк-йўловчи, почта-багаж ва юк поездларда стансия навбатчиси орқали.
104. Локомотив бригадалари ва поездга хизмат кўрсатувчи бошқа хизматчиларни поезднинг заҳарланган участка томон ҳаракатланаётгани хақида огоҳлантириш ҳамда унга одамларнинг шахсий ҳимоя воситаларисиз киришнинг олдини олиш учун бундай участка «Заҳарланган» махсус кўрсатмаси (расм 9.1) билан чегараланади.





Расм 9.1

«Заҳарланган» кўрсатмалари стансиялар ва перегонларда зарарланган участка чегарасидан 50 м дан кўп бўлмаган масофада ўрнатилади. Бундан ташқари, перегонларда заҳарланган участканинг ҳар икки томонидан ҳаракат йўналишининг ўнг томонидан биринчи «Заҳарланган» кўрсаткичидан 1200 м масофада иккинчи шундай кўрсаткичлар ўрнатилади. «Заҳарланган» кўрсаткичлари йўл четида ёки йўллар оралиғида ўрнатилади.
Поезд ҳаракати бўйича биринчи «Заҳарланган» кўрсаткичи олдидан ёки стансия навбатчисидан олинган заҳарланган участка мавжудлиги хақидаги хабарга кўра кўрсатган жой олдидан (участка кўрсаткичлар билан чегараланган ёки чегараланмаганлигидан қатъий назар) бош локомотив машинисти «Радиасия хавфи» ёки «Кимёвий хавф» сигналини узатиши ва заҳарланган учаскани белгиланган тезликда босиб ўтиши шарт.
«Заҳарланган» кўрсаткичлари тунда ёритилиши керак.
105. Светофорлар, фонарлар, стрелка кўрсаткичлари, поезд, қўл ва бошқа сигналларнинг сигнал чироқлари светомаскировка қурилмалари билан таъминланган бўлиши керак.
Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish