Светофорлар қуйидагиларга бўлинади ва таснифланади: кириш – поездга перегондан стансияга киришга рухсат беради ёки тақиқлайди; чиқиш


СТАНСИЯ ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТ ТАРКИБИНИ ТЎСИШ



Download 0,55 Mb.
bet12/19
Sana08.06.2022
Hajmi0,55 Mb.
#644877
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
2 5190558910263596360

СТАНСИЯ ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТ
ТАРКИБИНИ ТЎСИШ

41. Стансиянинг йўлларида таъмирланаётган вагонлар ва 1 класс хавфли юклар (ВМ) ортилган вагонлар алоҳида йўлда турган бўлса, йўлнинг ўқ чизиғига 50 м дан кам бўлмаган масофага ўрнатилувчи (ҳаракатга очиқ бўлган йўлда иккала томонидан, боши берк бўлган йўлларда срелкали ўтказгич тарафдан) кўчма қизил сигналлар билан тўсилади.
Агар бу ҳолда охирги вагон билан чегаравий устунча орасидаги масофа 50 м дан кам бўлса, бундай вазиятда кўчма қизил сигнал йўл ўқига чегаравий устунчанинг қиршисига ўрнатилади.
Жойлардаги шароит ҳисобга олинган ҳолда, техник хизмат кўрсатилаётганда алоҳида таркиблар ва алоҳида гуруҳ вагонларни тўсиш тартиби ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғининг буйруғи билан белгиланади.
Вагонларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш вақтида, таркибларни марказлашган тўсиш қурилмаларидан ДАТК белгилаган тартибга мувофиқ фойдаланиш мумкин.
ПЕРЕГОНДА МАЖБУРАН ТЎХТАГАН ПОЕЗДНИ ТЎСИШ
42. Йўловчи поезд перегонда мажбуран тўхтаганда тўсишни охирги вагон кузатувчиси машинистнинг кўрсатмасига биноан қуйидаги ҳолларда бажаради:
тиклаш поезди ёки ўт ўчириш поезди ҳамда ёрдамчи локомотив талаб қилиниб, агар ёрдам поездни охиридан кўрсатилса;
агар поезд сигнализасия ва алоқа воситаларининг ҳаммаси тўхтаган вақтда тўғри йўл бўйлаб икки йўллик перегонга ёки бир йўллик перегонга жўнатилганда, унинг орқасидан бошқа поездни жўнатилгани хақида хабар берилган бўлса.
Тўхтаб қолган йўловчи поездини тўсувчи охирги вагоннинг кузатувчиси қўл тормозларини ишга тушириши, поезднинг охирги вагонидан 800 м масофада петардаларни ўрнатиши, шундан сўнг ўрнатилган петардалардан 20 м масофага узоқлашиб, перегон томонга қўл қизил сигналини кўрсатиши керак (расм 3.16).

Расм 3.16
Бошқа поездлар перегонда мажбуран тўхтаб қолганда, улар фақат жўнатиш алоқа ва сигнализасия воситаларининг ҳаммаси тўхтаганда тўғри йўл бўйлаб икки йўлли ёки бир йўлли перегонга амалга оширилган бўлиб, унинг орқасидан бошқа поездни жўнатилганлиги хақида хабар берилган ҳоллардагина тўсилади. Бундай вазиятларда тўсишни машинист ёрдамчиси бажаради, у поезд тўхташи билан поезд охири томонига ўтиб, поездни охирги вагонида поезд сигнали бор-йўқлигини текшириши ва перегонни диққат билан кузатиб, кетма-кет келаётган поездни пайқаса, зудлик билан уни тўхтатиш чораларини кўриши керак.
Агар тўхтаган поездга ёрдам поезднинг бошидан кўрсатилса, этакчи локомотив машинисти тиклаш (ўт ўчириш) поезди ёки ёрдамчи локомотив яқинлашганида умумий хавф (тревога) сигналини бериши керак; кундузи кўриниш ёмон бўлганда прожектор ёқиши керак.
43. Перегонда тўхтаган йўловчи поездининг охирини тўсувчи вагон кузатувчиси, тикловчи (ўт ўчириш) поезди ёки ёрдамчи локомотив этиб келиб ва тўхтагандан кейин ёки йўловчи поезд тўхташ жойига этиб келган бошқа ходимга тўсишни топширгандан кейин таркибнинг ёнига қайтиб келиши мумкин.
Сигнализасия ва алоқа воситаларининг ҳаммаси ишламай қолганда жўнатилган поезднинг охири олдида турувчи машинист ёрдамчиси, фақат орқадан келаётган поезд этиб келиб ва тўхтагандан кейин ёки поездни тўсишга зарурият қолмаганда, машинист ҳуштак билан узатадиган сигналдан кейин, локомотивга қайтиб келиши мумкин.
44. Автоблокировка билан жиҳозланган участкаларда, йўловчи поездининг перегонда тўхтаганида, охирги йўловчи вагоннинг кузатувчиси поезд сигналларини кўринишини текшириши, диққат билан перегонни кузатиши ва кетма-кет келаётган поездни пайқаса, зудлик билан уни тўхтатиш чораларини кўриши керак.
45. Икки йўллик ёки кўп йўллик перегонда релсдан тушиш, тўқнашиш, юкларни ағанаши ва бошқа сабаблар натижасида поезд мажбуран тўхтаганда, қўшни йўлда поездлар ҳаракати учун тўсиқ жойни тўсиш талаб этилса, машинист умумий хавф (тревога) сигналини узатиши шарт.
Бу ҳолларда йўловчи поезди тўхтаганда тўсиш поезднинг бош тарафидан машинист ёрдамчиси томонидан, поездни охиридан вагонининг кузатувчиси томонидан поезд боши ва охиридан 1000 м масофада 3.17, а расмда кўрсатилган тартибда петардалар ўрнатилиб тўсилади.
Бошқа поездлар тўхтаган вазиятда тўсиш машинист ёрдамчиси томонидан, поезд келиши кутилаётган ёнидаги йўлнинг тўсиқ бор жойидан 1000 м масофага петардаларни 3.17, б расмда кўрсатилгандек ўрнатиб тўсилади. Агар поездни боши тўсиқ бор жойдан 1000 м дан ортиқ масофада бўлса, петардалар ён йўлда локомотив қаршисига ўрнатилади. Агар поеднинг машинисти ён йўлда нотўғри йўналишда поезд жўнатилгани тўғрисида хабар олган бўлса, у радио алоқа орқали машинист ёрдамчисини шундай масофага петардалар ўрнатиш учун чақиради ва тўсиқ бор жойни қарама-қарши томонига петардалар ўрнатилади.





а)

б)

Расм 3.17

Йўловчи поездларининг ҳаракат тезлиги 120 км/соат дан ортиқ бўлган участкаларда петардаларни ўрнатиш масофалари ДАТК раиси томонидан белгиланади.
Петардалар ўрнатилгандан кейин машинист ёрдамчиси ва вагон кузатувчиси петардалар ўрнатилган жойдан поезд тарафига 20 м масофага ўтиши ва қизил сигнални поезд келиши мумкин бўлган тарафга кўрсатиб туришлари керак.
46. Перегонда мажбуран тўхтаб қолган поездни охирини ва бошини тўсишга ҳамда икки йўллик ёки кўп йўллик перегоннинг қўшни йўлида тўсиқ жойни тўсишга этакчи локомотив машинистининг кўрсатмасига биноан локомотив бригадаларининг ходимлари, йўловчи вагон кузатувчилари, кондукторлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари жалб қилиниши мумкин.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish