Светофорлар қуйидагиларга бўлинади ва таснифланади: кириш – поездга перегондан стансияга киришга рухсат беради ёки тақиқлайди; чиқиш


ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ УЧУН ТЎСИҚ ЖОЙЛАРНИ ВА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ЖОЙЛАРНИ ПЕРЕГОНЛАРДА ТЎСИШ



Download 0,55 Mb.
bet10/19
Sana08.06.2022
Hajmi0,55 Mb.
#644877
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
2 5190558910263596360

ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ УЧУН ТЎСИҚ ЖОЙЛАРНИ ВА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ЖОЙЛАРНИ ПЕРЕГОНЛАРДА ТЎСИШ
33. Перегонда пайдо бўлган ҳар қандай тўсиқ поездни келиш келмаслигидан қатъий назар тўхташ сигналлари билан тўсилиши керак.
Перегонда поездни тўхтатишни талаб қиладиган ишлар олиб борилаётган жой тўсиқ каби тўсилади.
Перегонда пайдо бўлган тўсиқ иккала томондан 50 м масофада кўчма қизил сигналлар билан тўсилади. Бу сигналлардан 3.1 жадвалнинг 4 устунида кўрсатилган йўналтирилган пасайишга ва перегонда поездларнинг максимал тезлигига боғлиқ бўлган Б масофада учтадан петарда ўрнатилади ва ишлар олиб борилаётган жойга энг яқин жойлашган биринчи петардадан 200 м масофада тезликни чекловчи кўчма сигналлар ўрнатилади.
Ишлар олиб борилаётган жойларни тўсиш схемалари бир йўллик участкалар учун расм 3.4, а да, икки йўллик участканинг бир йўли учун расм 3.4, б да, икки йўллик участканинг иккала йўли учун расм 3.4, в да келтирилган.
Тезликни чекловчи кўчма сигналлар ва петардалар, ишлар олиб борилаётган томонга нисбатан биринчи жойлашган петардадан 20 м масофада қўл қизил сигнали билан турувчи сигналчилар томонидан қўриқланиши керак. Кўчма қизил сигналлар ишлар раҳбари назорати остида бўлиши керак.





а)

б)

Расм 3.4

Кенгайтирилган (200 м дан ортиқ) фронт билан ишлар олиб борилаётган жойда, ишлар жойи 3.4., г расмда кўрсатилган тартибда тўсилади.
Тўсилишни талаб этиладиган участка чегарасидан 50 м масофада ўрнатилган кўчма қизил сигналлар, уларнинг ёнида қўл қизил сигналлари билан турувчи сигналчилар томонидан қўриқланиши керак.





в)

г)

Расм 3.4

Агар перегондаги тўсиқ жойи ёки ишлар олиб борилаётган жой стансияга яқин бўлса ва уни белгиланган тартибда тўсиш мумкин бўлмаса, у перегон тарафдан шу бандда кўрсатилган тартибда тўсилади, стансия тарафидан эса кўчма қизил сигнал кириш сигналининг ёки «Стансия чегараси» сигнал кўрсаткичнинг қаршисига йўлнинг ўқига ўрнатилади, сигналист томонидан қўриқланадиган учта петарда ўрнатилиши билан (расм 3.5). Агар тўсиқ жойи ёки ишлар олиб борилаётган жой кириш сигналидан (ёки «Стансия чегараси» сигнал кўрсаткичидан) 60 м дан камроқ масофада жойлашган бўлса, бундай ҳолда стансия тарафдан петардалар ўрнатилмайди. Кириш сигналининг олдидаги тўсиқни тўсиш схемаси 3.5 расмда келтирилган.

Расм 3.5
Поезд кўчма сариқ сигналга яқинлашганда локомотив (мотор вагон поезди), махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби машинисти битта узун ҳуштак сигналини узатиши, қўл қизил сигналли сигналчига яқинлашганда тўхташ сигналини узатиши ва зудлик билан кўчма қизил сигналдан ўтиб кетмаслик учун тўхташ чораларини кўриши шарт.
Сигналчилар темир йўл транспортининг бошқа ишчи-ходимларидан фарқланиши учун усти сариқ рангда бўлган бош кийими ва сигнал жилети кийишлари шарт.
Кўп йўлли перегонларда поездлар ҳаракати учун тўсиқлар ва ишлар олиб борилаётган жойлар ДАТК белгилаган тартибда тўсилади.
34. Тўсатдан пайдо бўлган тўсиқни тўсиш учун керакли кўчма сигналлар бўлмаса, зудлик билан тўсиқ пайдо бўлган жойга тўхташ сигнали ўрнатилади (расм 3.6): кундузи - қизил байроқча, кечаси - қизил чироқли фонар ва тўсиқни иккала томонида 3.1 жадвалнинг 4 устунида кўрсатилган йўналтирувчи пасайиш ва перегонда рухсат этилган поезднинг максимал тезлигига боғлиқ «Б» масофага учтадан петарда ўрнатилади.
Петардалар, биринчи петардадан тўсиқ томонга нисбатан 20 м масофада қўл қизил сигналлари билан турувчи темир йўл ишчилари томонидан қўриқланиши керак.

Расм 3.6
Сигналлар биринчи навбатда поезд кутилаётган томонга ўрнатилади. Бир йўлли участкада, поезд қайси томонидан келиши маълум бўлмаса, сигнал биринчи навбатда тўсилаётган жой тарафига йўналган қияликка, текис майдончада - бурилиш ёки ўйилган жой бор томонига ўрнатилади.
Тўсатдан пайдо бўлган тўсиқларни тўсишда ишчи-ходимларнинг мукаммал ҳаракатланиш тартиби ДАТК нинг тегишли йўриқномалари билан белгиланади.
35. Поездлар фақат кузатувчи билан ўтиши (15 км/соат дан ошмаган тезликда) мумкин бўлган жой, шунингдек, икки йўллик участкада бир сатҳда йўлларнинг мавжуд ўрами, ҳаракат учун тўсиқни чегаралаш каби, лекин петардалар ўрнатилмасдан тўсилади. Бу сигналларни ўрнатилганлиги хақида поездларга ёзма огоҳлантиришлар берилади.
Поездни кузатувчи билан ўтказиш заруриятида, унга огоҳлантириш берилмаган бўлса, петардалар ўрнатилиши шарт.
Поездларни кузатувчилар билан ўтказиш давомий муддатга белгиланадиган бўлса, қизил кўчма сигналларни ёпиқ ҳолда қолдирилувчи беркитиш светофорлари билан алмаштириш мумкин, уларнинг олдида огоҳлантирувчи светофор ўрнатилиши билан (расм 3.7).

Расм 3.7
Бундай беркитиш светофорларини ўрнатиш хақида «Ўздавтемирйўлназорат» инспексияси билан келишилган ҳолда, ДАТК раисининг буйруғи билан эълон қилинади, бундай ҳолларда поездларга огоҳлантиришлар берилмайди.
Тўсилган жойнинг иккала томонида йўл постлари очилганда, бу постлар оралиғида поездлар ҳаракати кузатувчисиз қўлланиладиган алоқа ва сигнализасиянинг маълум бир тури бўйича амалга оширилади. Айрим ҳолларда тўсилган жойдан поезднинг белгиланган тезликда ҳаракат қилишини кузатиш учун кузатувчи ҳам тайинланиши мумкин.
36. Ҳамма ҳолатларда петардалар учтадан ўрнатилади: иккитаси поезднинг ҳаракатланиш йўналиши бўйича ўнг томондаги релсга ва биттаси чап томондаги релсга ўрнатилади (расм 3.6). Петардалар орасидаги масофа 20 м дан бўлиши керак.
37. Тезликни чекловчи кўчма сигналлар ҳамда «Хавфли жой боши» ва «Хавфли жой охири» сигнал белгилари 3.2 расмда кўрсатилган схемалар бўйича ўрнатилади.
Агар, перегондаги тезликни пасайтиришни талаб қилувчи жой стансия яқинида жойлашган бўлса ва уни белгиланган тартибда тўсиш мумкин бўлмаса, тўсиқ перегон тарафдан ушбу бандда белгиланган тартибда тўсилади, стансия тарафдан эса 3.8 расмда кўрсатилган тартибда тўсилади.

Расм 3.8
Кўчма сариқ сигналга яқинлашганда машинист локомотив (мотор вагон поезди), махсус ўзиюрар ҳаракат таркибидан битта узун ҳуштак сигналини бериши шарт ва поездни шундай ҳаракатлантириши керакки, «Хавфли жой боши» (расм 3.9, а) ва «Хавфли жой охири» (расм 3.9, б) кўчма сигнал белгилари билан тўсилган жойни огоҳлантиришда кўрсатилган тезликда, огоҳлантириш бўлмаса - 25 км/соат дан ошмаган тезликда ўтсин.
«Хавфли жой охири» сигнал белгиси «Хавфли жой боши» сигнал белгисининг орқа томонига ўрнатилади.
Тезликни чекловчи кўчма сигнал белгилари ҳамда «Хавфли жой боши» ва «Хавфли жой охири» сигнал белгилари стансияларнинг йўлларида ва кўп йўлли перегонларда калталаштирилган дастага ўрнатилган ҳолда қўлланилади.







Расм 3.9,а

Расм 3.9,б

Расм 3.10

38. Тўхташ ёки тезликни чеклаш сигналлари билан чегаралашни талаб қилмайдиган, лекин ишлаётганларни поезд яқинлашаётгани хақида огоҳлантириш талаб этиладиган ишлар олиб борилаётган жойлар «С» - ҳуштак чалиш кўчма сигнал белгиси билан тўсилади. У ишлар олиб борилаётган йўлнинг ёнига, шунингдек, ҳар бир қўшни асосий йўлларнинг ёнига ўрнатилади (расм 3.10).
«С» кўчма сигнал белгилари худди шундай тартибда қўшни асосий йўллар ёнига ҳамда ишлар олиб борилаётганда, тўхташ сигналлари билан (расм 3.4, б ва 3.5) ёки тезликни чеклаш сигналлари билан тўсилганда ҳам ўрнатилади.
Поездлар 120 км/соат дан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи перегонларда «С» белгили кўчма сигналлар ишлар олиб борилаётган жой участкаси чегарасидан 800-1500 м масофада ўрнатилади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish