Светофорлар қуйидагиларга бўлинади ва таснифланади: кириш – поездга перегондан стансияга киришга рухсат беради ёки тақиқлайди; чиқиш



Download 0,55 Mb.
bet17/19
Sana08.06.2022
Hajmi0,55 Mb.
#644877
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2 5190558910263596360

МУВАҚҚАТ СИГНАЛ БЕЛГИЛАРИ
74. Электр ҳаракат таркибининг ток қабул қилгични кўтарган ҳолда ҳаракатланишига йўл қўйилмайдиган жойларда (контакт тармоғининг носозлигида, поездлар ҳаракатида ток қабул қилгичларни туширишни талаб этадиган режали таъмирлаш ва қурилиш ишларини бажаришда) қуйидаги нур қайтаргичли муваққат сигнал белгилари ўрнатилади:
«Ток қабул қилгични туширишга тайёрлан» (расм 5.26, а);
«Ток қабул қилгични тушир» (расм 5.26, б);
«Ток қабул қилгични кўтар» (расм 5.26, в).







а)

б)

в)

Расм 5.26

Бу белгиларни ўрнатиш схемаси расм 5.27 да келтирилган.

Расм 5.27
Агар икки йўлли участкаларда поездларни йўлларнинг бири ва контакт тармоғи билан жиҳозланмаган вақтинчалик съездлар орқали ўтказилган ҳолда режали йўл таъмирлаш ва қурилиш ишлари бажарилаётганда «Ток қабул қилгични тушир» сигнал белгиси чекланувчи участкадан 100 м дан кам бўлмаган масофада ўрнатилади.
Қолган сигнал белгилари расм 5.27 да келтирилган схема бўйича ўрнатилади.
Контакт тармоғининг ҳаракат таркиби ток қабул қилгичларини кўтариб ҳаракатланишига йўл қўйиб бўлмайдиган носозликларининг беҳосдан аниқланганида бу носозликни аниқлаган электр таъминоти дистансиясининг ходими кутилаётган поезд томон 500 м га бориши ва яқинлашаётган поезд машинистига «Ток қабул қилгични тушир» қўл сигналини (расм 5.28) бериши шарт:







Расм 5.28

кундузи - чап қўл вертикал кўтарилган ҳолда ўнг қўлнинг горизонтал чизиқ бўйича такрор ҳаракатлари;
кечаси – тиниқ оқ рангли чироқли фонарнинг вертикал ва горизонтал бўйича такрор ҳаракатлари.
Машинист хабарловчи сигнал бериши, электр занжири токсизланганда ток қабул қилгичларни тушириши ва алоҳида ҳушёрлик билан зарарланган жойдан ўтиши, контакт тармоғининг созлигига ишонч ҳосил қилгач ток қабул қилгични кўтариши ва ҳаракатни давом эттириши шарт.
75. Қор тозалагичлар ишлаётган участкаларда тўсиқлар одидан «Сургични кўтар, қанотларни ёп» (расм 5.29), тўсиқлардан сўнг эса – «Сургични тушир, қанотларни оч» (расм 5.30) муваққат сигнал белгилари ўрнатилади.







Расм 5.29

Расм 5.30

Расм 5.31

Тезкор қор тозалагичлар ишлаётган участкаларда «Сургични кўтар, қанотларни ёп» белгиларидан ташқари «Сургични кўтаришга ва қанотларни ёпишга тайёрлан» муваққат сигнал белгилари (расм 5.31) ўрнатилади.
Қор тозалагичлар ишлаётган участкаларда сигналларни ўрнатиш схемаси расм 5.32 да, тезкор қор тозалагичлар ишлаётганда эса расм 5.33 да келтирилган.





Расм 5.32

Расм 5.33


Расм 5.34

Оралиғида қор тозалагичнинг ишлаш имконияти бўлмайдиган ўзаро яқин жойлашган икки тўсиқ мавжуд бўлганида устма-уст икки белги ўрнатилади (расм 5.34).

76. Сигнал белгиларида ўрнатилувчи нур тарқатгичлар тиниқ оқ рангли шишадан тайёрланиши шарт, баъзи сигнал белгиларида эса ДАТК томонидан тасдиқланган техникавий талабларга мувофиқ равишда нур тарқатгичлар оқ рангли материалдан тайёрланиши мумкин.
Зарур ҳолларда ДАТК кўрсатмаларига мувофиқ ва «Ўздавтемирйўлназорат» билан келишган ҳолда баъзи сигнал белгилари чироқли ёки ёритилувчи бўлиши мумкин
ПОЕЗДЛАР, ЛОКОМОТИВЛАР ВА БОШҚА
ҲАРАКАТ БИРЛИКЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ УЧУН
ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН СИГНАЛЛАР
* 
82. Поезднинг боши бир йўлли участкаларда ва икки йўлли участкаларда тўғри йўл бўйлаб ҳаракатланганда кундузи сигналлар билан белгиланмайди, кечаси буфер брусидаги фонарларнинг иккита тиниқ-оқ рангли чироқлари билан белгиланади (расм 7.1, а).
Поезднинг боши тескари йўл бўйлаб ҳаракатланганда кундузи ва кечаси чап томондан фонарнинг қизил рангли чироғи, ўнг томондан фонарнинг тиниқ-оқ рангли чироғи билан белгиланади (расм 7.1, б).









Расм 7.1, а

Расм 7.1, б

Бир йўлли участкаларда ва икки йўлли участкаларнинг тўғри ва тескари йўллари бўйлаб поездни бошлаб ёки вагонларсиз ҳаракатланувчи локомотивда тунда прожекторнинг тиниқ-оқ рангли чироғи қўшимча қилинади. Моторвагон поезднинг боши тунда прожекторнинг бир тиниқ-оқ рангли чироғи билан белгиланиши мумкин.
83. Йгк поездларининг боши бир йўлли участкаларда ва икки йўлли участкаларда тўғри йўл бўйлаб вагонлари олдинда ҳолда ҳаракатланганда кундузи сигналлар билан белгиланмайди, кечаси эса буфер брусидаги фонарнинг тиниқ-оқ рангли чироғи билан белгиланади (расм 7.2, а).
Тескари йўл бўйлаб вагонлари олдинда ҳолда ҳаракатланганда юк поездининг боши поездни кузатаётган ҳодимнинг одинги ўтиш майдончасининг чап томонида турган ҳолда кундузи – ёзилган қизил байроқча, кечаси – буфер брусидаги фонарнинг тиниқ-оқ рангли чироғи ва қўл фонарининг қизил чироғи орқали белгиланади (расм 7.2, б).









Расм 7.2, а

Расм 7.2, б

84. Бир йўлли участкаларда ва икки йўлли участкаларда тўғри ва тескари йўллар бўйлаб ҳаракатланганда поезд охири қуйидагича белгиланади:
юк ва йўловчи поездлар кундузи ва тунда – буфер бруси ўнг томонидаги нур тарқатгичли қизил доирача (расм 7.3, а);
йўловчи ва почта-багаж поездлар кундузи ва тунда – учта қизил чироқ (расм 7.3, б).





а)

б)

Расм 7.3

Доимий сигнал фонарларига эга бўлмаган юк вагони уланган йўловчи ва почта-багаж поездининг охири кундузи – буфер бруси ўнг томонда жойлашган қизил доирача ёки ёзилган қизил байроқча билан; тунда – буфернинг ўнг томонида фонарнинг қизил чироғи билан белгиланади (расм 7.4, а).
Йгк поезди охирига уланган локомотив ҳамда вагонларсиз ҳаракатланаётган локомотив орқа томондан кундузи ва тунда буфер бруси ўнг томондаги фонарнинг қизил чироғи билан белгиланади (расм 7.4, б).







Расм 7.4, а

Расм 7.4, б

85. Сурувчи локомотив ва махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби сигналлар билан вагонларсиз ҳаракатланаётган локомотив каби белгиланади.
Сурувчи локомотив ва хўжалик поезди икки йўлли перегондан тескари йўл бўйлаб жўнатиш стансиясига қайтаётганда тескари йўл бўйлаб ҳаракатланиш сигналлари билан белгиланади.
86. Перегонда юк поездининг охир қисми узиб қолинадиган ҳолларда жўнатиш стансиясида кундузи – буфер брусининг ўнг томонидаги ёзилган сариқ байроқча; кечаси – фонарнинг сариқ чироғи билан белгиланади (расм 7.5, а).
Поезднинг узилувчи қисми юк поездининг охири каби белгиланади.









Расм 7.5, а

Расм 7.5, б

87. Кўп йўлли участкаларда поездлар, бир йўлли ва икки йўлли участкалардаги каби, кўп йўлли участканинг у ёки бу йўли бўйлаб қабул қилинган ҳаракат тартибига мувофиқ равишда белгиланади.

88. Қор тозалагич бир йўлли участкаларда ва икки йўлли участкаларда тўғри йўл бўйлаб ҳаракатланганда қуйидагича белгиланади:


қор тозалагич бош томонда бўлса, кундузи – ҳар чеккада ёзилган икки сариқ байроқча, кечаси – ҳар чеккада икки фонарнинг сариқ чироқлари, локомотив томонга эса икки тиниқ-оқ рангли назорат чироғи (расм 7.5, б);
локомотив бош томонда бўлса, кундузи буфер фонарлари ёнида жойлаштирилган ёзилган икки сариқ байроқча; кечаси – буфер фонарларининг икки сариқ чироғи (расм 7.6, а).
Қор тозалагичнинг охири бир ўзи ҳаракатланаётган локомотив каби белгиланади.
89. Қор тозалагичлар икки йўлли участкаларда тескари йўл бўйлаб ҳаракатланаётганда кундузи – икки чеккада жойлаштирилган икки ёзилган сариқ байроқчалар ва чап томон сариқ байроқчасининг тагига жойлаштирилган ёзилган қизил байроқча; кечаси – мос равишда фонарларнинг икки сариқ ва бир қизил чироғи, локомотив томонга – учта тиниқ-оқ рангли назорат чироғи (расм 7.6, б).
Агар локомотив бош томонда бўлса, у қор тозалагич бош томонда ҳаракатлангани каби белгиланади (расм 7.6, б га қаралсин).









Расм 7.6, а

Расм 7.6, б

90. Манёвр ҳаракатларини олиб бораётган локомотив, шу жумладан у поезд таркибидан ҳамда поезд таркибига қараб ҳаракатланаётганда, кечаси олд ва орқа буфер брусларида локомотив асосий бошқарув пулти томондан биттадан тиниқ-оқ чироқ бўлиши керак.
91. Йўлдан олинувчи турдаги дрезиналар, йўл вагончалар ва бошқа йўлдан олинувчи ҳаракат бирликлари перегонда қуйидагиларга эга бўлиши керак:
бир йўлли участкаларда ва икки йўлли участкаларда тескари йўл бўйлаб ҳаракатланганда кундузи – ҳар иккала томондан қизил рангга бўялган тўғри тўртбурчак тахтача ёки узун дастали ёзилган қизил байроқ; кечаси – олд ва орқа томондан узун дастага маҳкамланган қизил чироқли фонар;
икки йўлли участкаларда тўғри йўл бўйлаб ҳаракатланганда кундузи – олд томони оқ ва орқа томони қизил рангга бўялган тўғри тўртбурчак тахтача; кечаси – узун дастага маҳкамланган фонарларнинг олд томондан тиниқ-оқ рангли ва орқа томондан қизил рангли чироғи.
Електрлаштирилган участкаларда йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламалари перегонда ишлаганда қуйидагиларга эга бўлиши керак:
бир йўлли участкаларда ва икки йўлли участкаларда тескари йўл бўйлаб ҳаракатланганда кундузи – ҳар икки томондан ёзилган қизил байроқ, кечаси – олд ва орқа томонда фонарнинг қизил чироғи;
икки йўлли участкаларда тўғри йўл бўйлаб ҳаракатланганда кундузи – поездлар ҳаракати йўналиши бўйича ўнг томондан ёзилган қизил байроқ; кечаси – олд томонда фонарнинг тиниқ-оқ чироғи, орқа томонда фонарнинг қизил чироғи.
Сигналлар барча ҳолларда йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламасининг эрга туташ боғичи юқори қисмига ўрнатилган бўлиши керак.
Перегондаги йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламалари ва йўл вагончалари, булардан ташқари, ҳар икки томондан олиб қўйилувчи ёки қўл қизил сигналларига эга бўлишлари ва улар ўз навбатида таъмирлаш мосламаси ва вагонларнинг ҳаракатланишига мувофиқ равишда перегондаги нишаблик ва мумкин бўлган максимал тезликка кўра жадвал 3.1 нинг 4 устунида кўрсатилган Б масофага олиб қўйилиши керак.
Стансияда ишлаганда йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламаси қуйидагиларга эга бўлиши керак: кундузи – ҳар икки томонда ёзилган қизил байроқ; кечаси – олд ва орқа томонда фонарнинг қизил чироғи;
йўл вагончаси: кундузи ҳар икки томони қизил рангга бўялган тахтача ёки узун дастали қизил байроқ; кечаси – олд ва орқа томонда узун дастага ўрнатилган қизил чироқли фонар.
Йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламаси ва йўл вагончаси стансия йўллари ва стрелкали ўтказгичлар бўйлаб ҳаракатланганда, бундан ташқари, ҳар икки томондан 50 м дан кам бўлмаган масофада олиб қўйилувчи ёки қўл қизил сигналлари билан тўсилиши ва улар ўз навбатида йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламаси ва йўл вагончаси ҳаракатига мувофиқ равишда олиб қўйилишлари керак.
Ишларда қўлланилувчи турли йўл аравачалари ва бошқа йўлдан олинувчи ҳаракат бирликларини ҳар икки томондан тўсиш ДАТК нинг мос йўриқномасида кўзда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Агар икки йўлли ва кўп йўлли участкада қўшни йўлдан қарама-қарши йўналишда поезд ҳаракатланса, у ҳолда йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламаси, йўл вагончаси ёки бошқа йўлдан олинувчи ҳаракат бирлигини олд томондан тўсувчи қизил сигнал поезд ўтиб кетгунча олиб қўйилади.
Икки томонли автоблокировка билан жиҳозланган икки йўлли электрлаштирилган участкаларда йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламаларини фақат поездларнинг тўғри йўл бўйлаб ҳаракатланиш томонидан тўсилиши мумкин. Бундай участкаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламаларининг ишини ташкил қилиш тартиби маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ДАТК раиси томонидан ДАТК кўрсатмалари асосида белгиланади.
Йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламалари, йўл вагончалари ва бошқа йўлдан олинувчи ҳаракат бирликларини тўсувчи темир йўл хизматчилари ҳамда йўлдан олинувчи бирликлар ҳаракатига раҳбарлик қилувчи ходимлар олиб қўйилувчи тахтачалардан ташқари, поезд яқинлашиши хақида ҳамда зарур ҳолларда поездни тўхтатиш сигналларини узатиш учун қўл байроқчалари ва сигнал фонарлари, петардалар ва ҳуштаклар билан таъминланиши керак.

* Бу бобда сигналларни ынг ёки чап томонда жойлаштириш быйича барча кырсатмалар щаракат йыналиши быйича берилган.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish