Светофорлар қуйидагиларга бўлинади ва таснифланади: кириш – поездга перегондан стансияга киришга рухсат беради ёки тақиқлайди; чиқиш


ПОЕЗДЛАРДА НОСОЗ ВАГОНЛАР МАВЖУДЛИГИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ



Download 0,55 Mb.
bet15/19
Sana08.06.2022
Hajmi0,55 Mb.
#644877
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2 5190558910263596360

ПОЕЗДЛАРДА НОСОЗ ВАГОНЛАР МАВЖУДЛИГИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ
61. Поезд ҳаракат мобайнида ҳаракат таркибининг техникавий ҳолатини автомат тарзда назорат қилиш воситалари ўрнатилган темир йўл участкаларида, контакт тармоғи устунлари ёки алоҳида мачталарда ўрнатилган сигнал чироқли кўрсаткичлардан (расм 5.9) ёки овозли информаторлардан фойдаланилади.

Расм 5.9
Сигнал кўрсаткичида, поезд таркибида носоз вагонлар мавжудлиги хақида огоҳлантирувчи тиниқ-оқ рангда ёнувчи тасмалар пайдо бўлганида ҳамда радио алоқа бўйича стансия навбатчиси (поезд диспетчери) дан поезднинг стансия томон ҳаракатланиш мумкинлиги ёки унинг перегонда зудлик билан тўхталиши кераклиги хақида кўрсатма олган машинист мос равишда қуйидаги амалларни бажариши шарт:
- ҳаракат тезлигини 20 км/соат гача равон пасайтириш чораларини кўриши ва алоҳида ҳушёрлик билан ҳаракат таркибини кузатган ҳолда, стансия қабул қилиш йўлида чиқиш белгиси кўрсаткичидан қатъий назар тўхтаб ўтиш;
- перегонда поездни хизмат тормози билан тўхтатиши, бу хақда перегондаги поездлар машинистларига хабар бериши, носоз вагонларни кўздан кечириши ва стансия навбатчисига (поезд диспетчерига) уларнинг поезд билан стансияга ҳаракатланиш мумкинлиги ёки таркибга вагон кўрувчиларининг келишини талаб қилиш хақида хабар бериши.
Стансия навбатчиси (поезд диспетчери) бу ҳолда поездларни хавфсиз ўтказишни таъминловчи қўшимча чораларни кўради: қўшни йўл бўйлаб ҳаракатланувчи поездлар машинистларига хабар беради ва зарур ҳолларда поезднинг стансиядан жўнатилишини тўхтатади.
Оддий ҳолатда сигнал кўрсаткичлари ёритилмайди ва улар сигнал аҳамиятига эга эмас.

БЛОК-УЧАСТКАЛАР ЧЕГАРАСИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ
62. Автомат локомотив сигнализасияси сигнализасия ва алоқа воситаларининг мустақил воситаси сифатида қўлланилувчи темир йўл участкаларида блок-участкалар чегараларида нур қайтаргичли ва рақамли литерли жадвалли сигнал белгилари ўрнатилади (расм 5.10).

Расм 5.10
«ТОК ҚАБУЛ ҚИЛГИЧНИ ТУШИР» КЎРСАТКИЧЛАРИ
63. Доимий токда электрлаштирилган участкаларда ток ажратгич олдида, контакт тармоғининг бирор-бир стансиясида кучланишнинг тўсатдан ўчирилишида, электр ҳаракат таркибининг ток қабул қилгични кўтарган ҳолда ўтишга йўл қўйилмайдиган вазиятларида, контакт тармоғи устунларига ёки алоҳида мачталарга жойлаштирилувчи «Ток қабул қилгични тушир» чироқли сигнал кўрсаткичлар қўлланилади (расм 5.11).
Сигнал кўрсаткичда ёниб-ўчувчи тиниқ-оқ рангли тасманинг пайдо бўлганида машинист чекланган ток ажратгични ток қабул қилгични туширган ҳолда ўтиш учун дарҳол чоралар кўриши шарт.
Оддий ҳолда кўрсаткичларнинг сигнал тасмалари ўчиқ бўлади ва бу ҳолда кўрсаткичлар сигнал аҳамиятига эга бўлмайдилар.

Расм 5.11

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish