Суюқликларнинг қовушоқлигини ўлчаш



Download 315 Kb.
bet5/6
Sana10.12.2022
Hajmi315 Kb.
#882861
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
suyuliklarning ovusholigini lchash

Ротацион вискозиметрлар
Суюқликлар қовушоқлигини ўлчашда ҳамда уларнинг реологик хусусиятларини ўрганишда ротацион вискозиметрлардан фойдаланиш қулай. Бу асбоблар текширилаётган суюқлик ҳосил қилувчи қаршилик моментлари ва айлантирувчи моментларни ўлчашга асосланган.
Қовушоқ суюқликда жисм айланганида қовушоқлик қаршилиги тескари таъсир этувчи момент ҳосил қилади. Агар жисм доимий тезлик билан айланса, бу момент суюқлик ҳосил қиладиган айлантирувчи моментга тенг ва динамик қовушоқликка мутаносиб бўлади:
M=K∙μ∙ω , (6.50)
бу ерда М — айлантирувчи момент, Нм; К — асбоб доимийси; μ — динамик қовушоқлик, Па∙с; w — айланувчи жисмнинг бурчак тезлиги, 1/с.
Ротацион вискозиметрлар айланувчи жисм шакли ва айлантирувчи моментни ўлчаш усулига кўра бир-биридан фарқ қилади. Бошқа асбобларга нисбатан коаксиал цилиндрли, айланувчи жисм ва таҳлил қилинаётган суюқликка чўктириладиган айланувчи параллел дискли асбоблар кўпроқ ишлатилади. 6.46 - расмда ротацион вискозиметр турларининг принципиал схемалари кўрсатилган.
Коаксиал цилиндрли вискозиметр (6.46-расм, а) ташқи цилиндри таҳлил қилинаётган суюқлик билан тўлдирилган икки цилиндрдан иборат. Ташқи цилиндр 2 ўзгармас тезлик билан айланганда двигател 1 таъсирида суюқлик стационар айланиш ҳолатига келади ва айлантирувчи моментни ички цилиндр 3га узатади. Бу цилиндрни тинч ҳолатда сақлаш учун цилиндрга катталиги тенг, лекин тескари ишорали куч моменти таъсир қилиши керак. Бу куч, расмда кўрсатилганидек, калибрланган юк 4 ёрдамида ҳосил қилинади.

Ламинар ҳаракатда куч моменти билан кўрилаётган суюқликнинг қовушоқлиги қуйидагича боғланган
  , (6.51)
бу ерда, М — куч моменти, Н • м; l — ички цилиндрнинг узунлиги, м; w — ташқи цилиндр айланиишининг бурчак тезлиги, 1/с; R ва г — ташқи ва ички цилиндрларнинг радиуси, м.
Вискозиметрларнинг ташқи ва ички цилиндри ҳаракатсиз бўлади.
Текшириладиган суюқликка чўктириладиган айланувчи жисм (6.46- расм, б) шарсимон ёки цилиндрик ротор 1 каби ишлайди. Бу ротор двигател 2 ёрдамида ўзгармас айланишлар частотаси билан айлантирилади. Суюқликнинг ротор айланишига кўрсатилган қаршилиги махсус қурилма 3 ёрдамида ўлчанади.
Айланувчи дискли вискозиметр (6.46- расм, в) текширилаётган суюқликка чўктирилган икки параллел диск 2 ва 3 дан иборат. Диск 2 двигател 1 ёрдамида равон айланади. Текширилаётган суюқликнинг қовушоқлик хусусияти туфайли диск 3 га айлантирувчи момент узатилади. Бу айлантирувчи момент суюқлик қовушоқлигига мутаносиб бўлиб, ҳисоблаш асбоби билан боғланган цилиндрик пружина 4 ёрдамида мувозанатланади.
Айланувчи дискли вискозиметрлардан суюқликларнинг қовушоқлигини узлуксиз ўлчашда ҳам фойдаланиш мумкин.
Ротацион вискозиметрларнинг ўзгармас коэффициентлари аналитик равишда ёки эталон суюқликлар бўйича тажриба йўли билан аниқланади. Ротацион вискозиметрларнинг ўлчаш чегараси 0,01...1000 Па с.



Download 315 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish