Mайл=H∙j∙S∙R . (6.44)
Бунинг таъсирида ҳалқа соат стрелкаси ҳаракати йўналишида бурилади. Ҳалқанинг бурилиши тескари таъсир этувчи моментни юзага келтиради:
Mтес=F∙b∙sina . (6.45)
Моментлар тенг бўлганида. ичи ковак ҳалқа янги мувозанат вазиятида тўхтайди:
Mайл=Мтес (6.46)
ёки
H∙j∙S∙R=F∙b∙sina,
бу ерда Н — суюқлик сатҳ; j — суюқликнинг солиштирма оғирлиги; S — ҳалқа ярим қисмлари ўртасидаги тўсиқнинг юзи; R — ҳалқанинг ўртача радиуси; Ғ — юкнинг оғирлик кучи; b — тизими оғирлик марказининг таянч нуктасигача масофаси; а — ҳалқанинг бурилиш бурчаги.
Айни ҳалқа учун Ғ, b, S, R катталиклар ўзгармас, шунинг учун
H∙j=K∙sina , (6.47)
бу ерда
K=F∙b/S∙R.
(6.47) тенглама асбобнинг статик тавсифини ифодалайди ва идишдаги суюқлик сатҳи бир хил бўлганида унинг оғирлиги ҳалқа бурилиш бурчагининг синусига мутаносиб ва фақат қовушоқликка боғлиқлигини билдиради. Вискозиметр шкаласининг нотекислигини махсус лекало ёрдамида бартараф этиш мумкин.
Доимий сатҳли вискозиметрнинг ишлаши сатҳни белгиланган баландликда сақлаб туриш принципига асосланган. Ўзгарувчан сатҳли асбоблардан фарқли равишда бу ерда суюқлик сарфининг қатъий бир доимийликда бўлиши шарт эмас.
6.44- расмда доимий сатҳли вискозиметрнинг схемаси келтирилган. Цилиндрик идиш 1 га эластик бириктирувчи 2 ёрдамида, масалан, учи 90°га букилган капилляр 3 маҳкамланган бўлади. Капилляр индукторли датчик 5 нинг қисқа туташтирилган чулғами (экрани) 4 билан бикр қилиб бирлаштирилган. Датчик индуктив чулғами 6 бўлган П-симон стержендан иборат.
С уюқлик йиғгич идишдан насос ёрдамида идиш 1 га узатилади ва капилляр 3 орқали оқиб чиқади. Капиллардан чиқадиган суюқликнинг сатҳи оқиб чиқаётган суюқликнинг сарфига боғлиқ бўлган реактив куч ҳосил қилади. Бу куч капилляр 3 нинг эркин учини силжишга мажбур қилади.
Текширилаётган суюқликнинг ва унинг капиллярдан ўтаётган сарфи ўзгаради, бунинг натижасида реактив куч ҳам ўзгариб, капиллярнинг эркин учини силжитади. Капиллярнинг учи билан бирга у билан бикр қилиб бириктирилган қисқа туташтирилган чулғам 5 силжийди.
Ўзгарувчан ток билан таъминланган индуктив чулғам 6 П-симон магнит ўтказгич стержен ва бу стерженнинг эркин учи орасидаги тирқиш орқали ўзгарувчан магнит оқими ҳосил қилади. Стержен 5 нинг битта ярим қисмга қисқа туташтирштирилган чулғам 4 кийдирилган, у магнит куч чизиқларини беркитиш хоссасига эга бўлади, чунки бу ҳалқанинг силжиши натижасида стержен 5 нинг эркин учлари орасидаги тирқиш орқали магнит окими ўтадиган юза ўзгаради. Натижада индуктив чулғам 6 ҳосил қиладиган магнит оқими қисқа туташтирилган чулғамдан нарига ўтмайди, яъни беркилиб қолади. Бу ерда, индуктивлик ўзгаради ва уни иккиламчи асбоб қайд этади. Шундай қилиб, қовушоқлик ўзгарганида экран 4 билан бикр, бириккан капилляр стержен 5 бўйлаб силжийди, бунинг натижасида иккиламчи асбоб қайд этадиган индуктивлик ўзгаради. Тошкент давлат техника университети профессор-ўқитувчилари яратган бу вискозиметрлар ўлчаш аниқлиги ва асбобнинг ишончли ишлашини оширишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |