"Сув ва сувдан фойдаланш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 993 йил майдаги қонуни


Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғриси”ги Қонуни



Download 57,75 Kb.
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi57,75 Kb.
#24786
1   2   3   4   5
Bog'liq
Maruza matni

Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғриси”ги Қонуни. Ушбу қонун 29 боб 119 моддадан иборат бўлиб, унга 1993 йил 6 май куни имзо чеқилган. Қонуннинг вазифалари сувга дойр муносабатлари тартибга солиш, аҳоли ва халқ хўжалиги эхтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланишдан, сувни бўлганиш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан саклашдан, сувнинг зарарли таъсирларини олдини олиш ва уни бартараф қилишдан, сув объектларининг холатини яхшилашдан, шунингдек сувдан фойданиш муносабатлар сохасида корхоналар, муассасалар ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларнинг ҳуқуқларини химоя қилишдан иборатдир.
Сув тўғрисидаги қонунлар, сувга давлат эгалиги, ягона давлат сув фонди таркиби қонун билан белигланган.
Қонунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сувга дойр муносабатларини тартибга солиш сохасидаги ваколатлари қонунининг 5, 6, 7 моддаларда белгиланган.
Сувдан фойдаланиш ва уни мухофаза қилиш сохасида давлат бошқаруви ва назорати ваколатлари қонуннинг 8, 9 ва 10 моддаларида келтирилган бўлиб жумладан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги ер усти сувлари бўйича ўз ваколати доирасида сувдан фойдаланишни тартибга солиш сохасида махсус ваколати бўлган давлат органи ҳисобланади.
Қонунда шунингдек сувдан фойдаланувчилар, сувдан фойдаланиш объектлари, сувдан фойдаланиш турлари жумладан сувдан бирламчи ва иккиламчи фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатлар ҳам белгиланган.
Қонуннинг 30 моддасида сувдан лимит бўйича фойдаланиш барча сув истеъмолчиларига нисбатан мажбурийлиги, ҳамда сув тармоклари объектларини асраш ва тиклаш, бу сохада хизмат қилувчи ходимларни моддий таъминлаш мақсадида фойдаланилган сувга тўлиқ ёки қисман хақ тўлаш жорий этилиши кўрсатилган.
Қонуннинг 32 моддасида сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари 35 мод­дасида эса бурчлари санаб утилган. Сувдан фойдаланувчиланинг ҳуқуқларидан:
• бериладиган сувни миқдори ва сифатини текшириш;
• шартнома бўйича олинмай қолинган сув учун тавон туланишини талаб қилишни .
• бурчларидан эса сувни олишнинг белгиланган меъёрларига риоя этишлари
• хўжалик ва табиат объектларига зарар етказилишига йўл қўймасликлари
• сув ресурсларидан фойдаланганлик хақини ўз вақтида тўлашлари шартлигини
белгиланганлиги сувга нисбатан муносабатларни аълоҳидалигидан далолат беради.
Қонуннинг ХШ боби сув объектларидан қишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун фойдаланишга бағишланган бўлиб, унинг 48 моддасида қишлоқ хўжалигида сув­дан фойдаланишни режалаштириш қоидалари келтирилган бўлиб сувдан фой­даланиш умумий тизими режаларини, туман аҳамиятидаги тизимлар бўйича - туманларнинг ҳокимият органлари: вилоят, республика аҳамиятига эга тизимлар бўйича - тегишли равишда вилоят, Республика қишлоқ ва сув хўжалиги орган­лари тасдиқлаши кўрсатилган.
49 моддага биноан ердан фойланиш мулкчилигининг қайси шаклига асосланганлигидан қатъий назар, сув фонди ерларидан, суғориладиган ерлар доирасидаги хўжаликлараро каналлар ва иншоотлардан, ер ости суви чиқаргичлари ягона тизими сифатида фойдаланилади ва улар давлат мулки ҳисобланиб, уларни хусусийлаш мумкин эмас дейилган.
Қонунни 54 моддасида сувдан фойдаланувчиларнинг сув олишни кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида хўжаликлараро аҳамиятга эга бўлган каналлардаги ва сув омборлардаги гидротехника иншоотларини ўзбошимчалик билан бошқа маромга солишлари, шунингдек уларга муваққат тўсиқлар, насос станциялари ва бошқа иншоотлар қуришлари таъқиқланиши кўрсатилган.
Каналлар ва бошқа гидротехника иншоотлари устидан тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари, автомобил ва бошқа транспорти воситаларини хайдаб ўтиш, шунингдек мўлжалланмаган жойлардан чорва молларини хайдаб ўтиш ва суғоришни таъқиқланиши қонунни 55 моддасида келтирилган.
Қонуннинг 78.79 80.81.82 моддалари сув иншоотларидан фойдаланишга бағишланган бўлиб жумладан 82 моддаси гилдроузеллар, ҳамда дарёлар, сойлар, магистрал ва хўжаликлараро каналлар, коллекторлардаги бошқа гидротехника иншоотлари давлат сув объектлари ҳисобланиб, ана шу иншоотлардан фойдаланишни уларни Лойиҳалаш вақтида ишлаб чиқарилган қоидаларга мувофиқ қишлоқ ва сув хўжалиги органлари амалга оширадилар деб таъкидланган.
Шунингдек қонунда ички хўжалик гидромелиорация тарморидаги гидро­техника иншоотларидан, шу жумладан суғориш каналлари ва коллектор-дренаж тармоқаридан фойдаланишни, уларга эгалик қилувчи сувдан фойдаланувчилар амалга оширилади, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари сувдан фойдаланувчи билан тузилган шартномаларга биноан ички хўжалик тармоклари ва улардаги иншоотларга техника хизмат кўрсатишни ўз зиммаларига олишлари мумкинлиги кўрсатилган.
Қонуннинг XXVI ва XXVIII боблари сув туррисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик ва етказилган зарарларни ундириш тартибларига бағишланган.
Сувдан чекланган миқдорда сув ресурслари такчиллиги кучаётган шароитда аҳоли ва халқ хўжалигини сув билан кафолатли таъминлаш ва ундан тежамли ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 август № 385 сонли сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисидаги карори қабул килиниб “Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича вақтинчалик тартиб” қабул килинган ва унга асосан сув хўжалиги органлари билан сувдан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби белгиланган.
Юқорида келтирилган қонун ва карор ва солик тўғрисидаги кодекс асосида “Сув таъминоти ва ундан фойдаланиш тўғрисида намунавий шартнома” ишлаб чиқилиб “Таъминловчи” (Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси) ва “Истеъмолчи” (сувдан фойдаланувчи) ўртасидаги муносабатни қонунлаштиради.
Сувдан фойдаланувчилар томонидан “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги 385-сонли карори талабларни бузилганда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги “Ўз сув назорат” Республика сув инпекцияси томонидан махсус шакилдаги “Далолатнома” тузилиб, сувдан фойдаланиш қонун ва қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида “Тўловнома” орқали жарима солинади.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер давлат мулки ҳисобланади. Давлат қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган корхоналар ва хўжаликларга, шунингдек фуқароларга муддатсиз ёки вақтинчалик фойдаланиш учун ер ажратиб берилади. Давлат ер фонди ер эгалиги ёки ердан фойдаланувчилар ҳудудидаги барча ерларни хайдалма ерлар, аҳоли пунктлари ерлари, дарахтзорлар, яйлов, пичанзор, ўрмонзор қўрик ерлар, саноат, транспорт алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларда мўлжалланган ерлар, захира ерлар ва ҳ.к. ларнинг жамини ўз ичига олади.
Республиканинг умумий ер фонди 44,8 млн га, барча қишлоқ хўжалиги ер­лари 27,987 млн га, шундан суғоришга яроқли ерлар 5 млн.га суғориладиган ерлар майдони 4,3 млн.га. Республика ер фондининг асосий қисми (62% га якини) қишлоқ хўжалиги ер турлари тоифаларига мансуб, қолган қисми фуқаролар ер­лари (томорқа 1%), ўрмон ва тўқайзорлар (3,2%) ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан (34,2/) иборат. Суғориладиган ерлар жами ер ресурсларининг 9,2 %ни ташкил этишига қарамай республика қишлоқ хўжалигида етиштириладиган ялпи махсулотларнинг 98,5% шу ерларда етиштирилди.
Ўзбекистонда кейинги 90 йилда суғориладиган ерлар майдони 2,4 маротаба кўпайди (1914 йилда 1809,5 минг.га 1989 йилда 4295,0 минг.га). Кейинги ун йилликларда ирригация ва мелиорацияга катта эътибор берилди. Республика аҳолиси сонининг усиш суръатлари суғориладиган ерларни кенгайтириш суръатларидан усиб кетиш натижасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғориладиган хайдалма ер майдони йилдан йилга камайиб 0,35 га дан 0,17 га тушди. Ерлардан оқилона фойдаланиш уларни мухофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш табиий мухитни асраш ва яхшилаш, хўжалик юритишнинг ҳамма шаклларини тенг ҳуқуқлар асосида ривожлантириш учун шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси 1998 йил 30 апрел куни қабул килинган. Кодекс 14 боб 91 моддадан иборат бўлиб унда ер фонди таркиби, ер тузиш тартиби жумладан ер мониторинги, давлат ер кадастри юритиш белгиланган.
Давлат ер кадастри ернинг қиймат баҳосини аниклаш учун асос бўлади ва унинг маълумотлари ердан фойдаланиш ва уларни мухофаза қилишда, ер участкаларини беришда ер учун тўланадиган хақ миқдорини белгилашда ва х.к. тадбиқ этилади.
Ер кодексининг 4 боби ерга бўлган мулкчилик, юридик ва жисмонинй шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари тўғрисида бўлиб унинг 16 моддасида - ер давлат мулки эканлиги, уни олди - сотди қилиш, айирбошлаш, хадя этмаслик гаровга қўйиш мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Юридик ва жисмоний шахслар ердан доимий, муддатли (вақтинча) фойдаланиши, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин. Шу билан бирга 17 моддага биноан жисмоний шахслар ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари:
• деҳқон хўжалиги юритиш учун;
• якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун;
• жамоа бордорчилиги ва узумчилиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Доимий ёки муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ер участкалари:
• Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига;
• Саноат, транспорт ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига;
• Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга;
• Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга берилиши ер кодексининг 20 моддасида кўрсатилган бўлиб юқоридаги ҳар бир холатлар давлат хужжатлари билан тасдиқлниши керак.
Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланганлик учун хак ҳар йили ер солиғи шаклида олиниши ва унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминлашиш даражасига қараб белгиланади.
Ер участкалари ижарага берилганда ер учун хак ижара хақи шаклида тарафларнинг келишувига мувофиқ олинади.
Ер солиғи ставкасининг 1 бараваридан кам ва 3 бараваридан кўп бўлмаслиги, ердан қишлоқ хўжалиги учун фойдаланилганда 1 ставка миқдори бўлиши 20 моддада келтирилган. 5 бобда ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижара ва ер участкаси мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, 6 бобда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисида моддалар келтирилган.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар суғориладиган ерлар жумласига киради.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар:
• қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига);
тажриба ишлаб чиқариш ўқув, ўқув тажриба ва ўқув ишлаб чиқариш хўжаликларига;
• Ўзбекистон Республикаси фуқароларига: фермер хўжаликлари. деҳқон хўжаликлари юритиш учун, якка тартибда боғдорчилик полизчилик ва чорвачилик юритиш учун жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги учун;
• қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун берилади.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ўзга мақсадларга, қоида тариқасида кейинчалик қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланиш учун яроқли холга келтириш шарти билан вақтинча фойдаланишга берилади.
Ер қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни юритиш учун белгиланган мақсадда доимий эгалик қилиш учун берилиб бу ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан ва фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлардан иборат бўлади.
Жамоа эгалигидаги ерлар, қоида тариқасида, оилаларга қишлоқ хўжалиги махсулоти етиштириш учун вақтинча фойдаланишга оила пудрати шартномаси шартлари асосида берилади.
Оила пудрати - қишлоқ хўжалиги кооперативи ( ширкат хўжалиги) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассаси ҳамда ташкилоти томонидан оилага вақтинча фойдаланишга оила пудрати шартномаси асосида берилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги махсулоти етиштиришда оила аъзоларининг бевосита иштирок этишига асосланган ишлаб чиқариш ва меҳнатни хўжалик ичида ташкил этиш шаклидир.
Оила (жамоа) пудрати шартлари асосида бериладиган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилди, бунда хайдаладиган ерлар майдонини улчамларининг камайтарилишига йўл қуйилмайди.
Фермер хўжаликларига захирадаги ерлар, махсус Республика фонди ерлари, меҳнат ресурслари етарли бўлмаган хўжаликлардаги ва суғориладиган янги мовзелардаги ерлар берилади. Уларга зарар қуриб ишлаётган ёки кам рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерлари ҳам берилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳар бир аъзосининг, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари, ҳамда ташкилотларида ҳар бир ходимининг оиласига, ҳамда ўша ташкилотларда ишлаган ва ҳамон ишлаб келаётган ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг оиларига, деҳқон хўжалиги юритиш учун берилади.
Шаҳарлар ва посёлкаларда, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи, деҳқон хўжалиги юритиш учун томорқа ер участкаларига эга бўлмаган фуқароларга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосномасига биноан жамоа боғдорчилиги ва ўзимчилиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ёки жамоа полизчилиги учун вақтинча фойдаланишга ер участкаси туман ҳокими томонидан берилади. Бу ерларда уй жой бинолари ва бошқа капитал иншоотлар қуриш таъқиқланади.
Ер кодексининг 57 моддасига биноан ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун вилоят хокими фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган ерларни, қонун хужжатларида назарда тутилган холларда эса қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларни ҳам доимий эгалик қилишга бериши мумкин.
Ер Кодексининг 7 боби аҳоли пунктларининг ерлари, 8 боби саноат транспорт, алока, мудофа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлари, 9 боби аълоҳида мухофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари, 10 боби урмон фонди, сув фонди ер­лари ва захира ерларига бағишланган, сув фонди ерларига сув хавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари) ва гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган, шунингдек сув хавзаларининг ва бошқа сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтакадаги сув хўжалиги эхтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар киради.
Сув фонди ерларида сув объектларига салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти юритиш ва курилиш ишлари олиб бориш таъқиқланади деб кўрсатилган. 11 боб ерларни мухофаза қилишга 14 боб эса ер тўғрисидаги қонун хужжатларни бузганлик учун жавобгарликга тегишли бўлиб қуйидаги холатларда айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар:
• ер участкаларини олди-сотди қилиш, уларни хадя қилиш гаровга қўйиш, ер участкаларини ўз бошимчалик билан айирбошлаш;
• ерлардан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик;
• ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалаб олиш;
• қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз холга келтирганлик;
• ердан фойдалашнинг табиатни мухофаза қилишга оид талабларини бажармаганлик;
• ерлардан хўжасизларча фойдаланганлик ерларнинг холатини яхшилаш ҳамда тупрогини сув ва шамол эрозиясидан ва тупроқ холатининг ёмонлашувига олиб келадиган бошқа жараёнлардан саклаш мажбуриятларини бажармаганлик ва х.о.

Download 57,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish