Жигарнинг гистологик кўринишини яхшиланиши (портал трактларда
яллиғланиш инфильтратларни камайиши, фокал, зинопоясимон некрозлар, ўт
йўллари пролиферацияси). Қайта текширувлар маълумотига кўра 30-40%
беморлар тўлиқ даволанади. Даво бошлангач дастлабки 4-8 хафтада
аминотрансферазаларни
вақтинчалик
кўтарилиши
кузатилади
(гипатоцитларни вирус билан шикастланиши ҳисобига
лизисга учраши
натижасида). Интрон билан 6 ой давомида даволанган кейин беморларда
даво самарали бўлган, 10-50% беморларда рецидив кузатилади. Қониқарсиз
даво ва касалликнинг қайталаниши гепатит Внинг мутант вируслари ҳисобига
юзага келади. Қон зардобида НВеАg антигени бўлмаслиги кузатилади.
Рецидивланганда интрон билан 1 курс монотерапия ѐки бошқа вирусга қарши
дорилар билан даволаш керак.
Интроннинг ножўя таъсирлари.
1. Гриппсимон белгилар (тана ҳароратини кўтарилиши, қалтираш, миалгия,
артралгия), (инеъкция қилингач бир неча соатдан кейин ўтиб кетади); узоқ вақт
даволанганда бу белгилар ўтиб кетади.
2. Кучсиз тромбоцитопения ва нейтропения
3. Бош оғриги
4. Депрессив ҳолатлар
5. Анорексия
6. Баъзи беморларда аутоиммун тиреоидит, гипертиреоз ривожланиши мумкин.
Интрон билан даволашга қарши кўрсатма
1. Жигар циррозини декомпенсация босқичи
2. Буйрак, ўпка, юрак қон-томирнинг оғир касалликлари
3. Қандли диабет декомпенсация босқичи
4. Алкоголизм
Сурункали вирусли гепатит В ни реаферон билан даволаш усуллари ҳақида
айтиб ўтилган. Даво репликация фазасида бошланади, дори 3 млн. МЕ ҳафтада 3
мартадан 3-4 ой давомида буюрилади.
Сурункали вирусли гепатит С ни а-интерферон билан даволанади. Интерферон
репликация фазасида қабул қилинади. Клиник –
вирусологик маълумотлар
текшируви берилган қуйидаги ҳолатларда яхши самара бўлади:
1. Қон зардобида аминотрансфераза микдори кам бўлганда (нормадан 3 баробар
ошмаганда)
2. Қон зардобида НСV РНК микдори кам бўлганда (репликациянинг асосий
маркери)
3. Жигар циррозининг минимал ривожланганлиги ѐки умуман бўлмаслиги
4. Холестазнинг йуқлиги
5. Қон зардобида ва жигар туқимасида темирни меъѐр микдорда бўлиши
6. НСV инфекцияни кам вақт давомида бўлиши
7. Гомоген вируслар билан инфицирланиш, НСV мутантларини бўлмаслиги
Одатда интрон 3 млн.МЕ ҳафтада 3 марта тери остига ѐки м\о 6-12-18 ой
давомида юборилади. Холестазни коррекция қилиш мақсадида интронни
урсодезоксихол кислота дорилари билан бирга қўллаш мумкин.
Давони эффективлиги критерийлари:
-- Репликация фазасида НСV маркерларини йуқолиши
--
Қонда аминотрасфераза микдорини ѐки гистологик кўринишини
меъѐрлашуви1993 йилда П.Е Крил ҳамкасблар билан
бирга сурункали вирусли
гепатит В ни а- интерферон ва цитокинлар билан даволаш усули хақида мақола
ѐзишди. Даво Н.Ф.Гамалея номидаги НИИЭМ томонидан тайѐрланган инеъкция
учун одам лейкоцитар интерферони (ОЛИ), инъекция ва ректал шамча
кўринишида лейк-интерферон билан олиб борилди. ОЛИ а- интерфероннинг
концентратланган ва тозаланган дори бўлиб, у вирусга қарши юқори потенциал
таъсирга эга.
Охирги йилларда интерферон билан ѐки мустақил ҳолда вирусга қарши
таъсир
этиб, вирус – нуклеозид аналогини репликациясини пасайтиришга асосланган.
Курс давомийлиги 1 йил ва ундан кўп бўлиши мумкин.
Сурункали гепатит С ни даво стандартига ҳафтага 1 марта юбориладиган
интерферон – пегинтерферон алфанинг узайтирилган шакли ва 15- 25 мг/кг
дозада ҳар куни қабул қилинадиган рибаверинни нуклеозид аналоги киради.
Давони давомийлиги 1 чи ва 4 чи генотипларда 12 ой, 2 чи ва 3 чисида 6 ой.
Сурункали гепатит Д да интерферонни юкори дозаси 1 йил ва ундан ортиқ
берилади. Даво эффекти 15% кам эмас.
Холестаз синдромида вирусга қарши дорилар билан биргаликда урсодезоскихол
кислота 10-15 мг/кг дозада кунига 2-3 марта қабул қилинади.
Аутоиммун гепатитни даволаш учун:
Кортикостероидлар – преднизолон, цитостатиклардан иммуран (азатиоприн)
Аминохинолон гуруҳидан делагил ѐки плаквенил буюрилади.
Вирусга қарши терапияда ўткир бўлмаган даврда гепатопротекторлар ҳам
қўлланилади:
-- Таркибида эссенциал фосфолипид бўлган дорилар: эссенциал – Н, фосфоглив,
резалют-про
-- Таркибида хақиқий ва ярим синтетик флавоноид дорилар: карсил, легалон
-- Ҳайвон табиатли органодорилар: сирепар-гидролизат экстракти,
шохли
қорамол жигари + цианокобаламин, гепатосан
-- Турли хил гуруҳ дорилари:
1. S-аденозил – L метионин (гептрал)
2. L – орнитин – L – аспартат (гепа-мерц)
3. урсодезоксихол кислотаси (урсосан)
4. альфа-липой кислотаси (берлитион, диалипон)
Симптоматик даволаш:
- глюкоза кунига 50г вена ичига( интоксикацияни камайтириш мақсадида)
- В, С ва бошқа гуруҳ витаминлари
- геморрагик диатез ва протромбин камайганда К витамин берилади
- Д ва А витаминлар, чунки холестазда шу витминларни сурилиши бузилади
- витамин В 1,2, 6, 12
Оқсил алмашинувини бузилишида:
- альбумин эритмаси 10% 50-100мл
- оқсилли гидролизатлар ва анаболиклар (ретаболил, оқсил қуйиш)
- глютамин кислота
- аминокислота эритмалари
Жигар ичи холестазида:
- фенобарбитал 0,01
- ўт хайдовчилар (эхтиѐтлик билан)
- холестерамин –бу ичакда эрийдиган ўт кислота билан комплекс ҳосил қилиб
беради ва у организмдан ўт кислоталарини ажралиб чиқишини кучайтиради ва
холестеринни ичакдан сурилишини камайтиради. Қичиш ва сариқлик камаяди.
Кунига 10-15г берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: