Мавзу: Бактериологик, вирусологик ва иммунологик лабораторияларнинг тузилиши ва жихозланиши



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#128204
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-mavzu Bakteriyalar morfologiyasi




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ 
ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ 
 
 
 
«ТАСДИҚЛАЙМАН» 
Ўқув ишлари бўйича 
проректор, профессор 
Боймуродов Ш.А. 
 
«
»
2019 йил 
 
 
 
 
Кафедра: МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ, ИММУНОЛОГИЯ 
Фан: МИКРОБИОЛОГИЯ, ВИРУСОЛОГИЯ, ИММУНОЛОГИЯ 
“Бактериологик, вирусологик ва иммунологик лабораторияларнинг 
тузилиши ва жихозланиши. Микроорганизмлар ҳақида тушунча. 
Бактериологик лабораторияда ишлаш қоидалари. Бактерияларни ўрганиш 
усуллари. Суртма тайёрлаш техникаси, оддий бўяш усули. Шарсимон 
бактериялар морфологияси” 
 
мавзуси бўйича
1-амалий машғулот 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2019 й. 



 
 
Машғулот мазмуни: 
Назарий қисми 
Бактериологик, вирусологик ва серологик лабораторияларни ташкил 
қилиниш принциплари. 
Бактериологик, вирусологик ва серологик лабораториялар санитария 
эпидемиологик станциялар (СЭС) таркибида ва йирик шифохоналарда ва 
тиббиѐт институтларида (талабалар билан машғулот ўтиш учун) ташкил 
қилинади. Бу лабораторияларда беморлардан олинган патологик материаллар 
асосида бактериологик, вирусологик ва серологик текширувлар ўтказилади. Шу 
билан бир қаторда бу лабораторияларда бактерия ташиб юрувчилар кўрикдан 
ўтказилади, ҳамда сув, ҳаво, тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли 
маҳсулотлар, буюмлар ҳам санитария бактериологик текширувдан ўтказилади. 
Касалхоналар таркибидаги бактериологик, серологик лабораторияларда 3 
ва 4 гуруҳ юқумли касалликлар ( ичак, ҳаво томчи, йирингли инфекциялар) 
ташхиси учун текширувлар ўтказилади. Шу билан бир қаторда шифохонанинг 
санитария гигиена ҳолатига баҳо беришда, стериллаш ва дезинфекция 
сифатлари ҳам мунтазам текшириб борилади. 
Ўта хавфли юқумли касалликлар ( тоун, бруцеллѐз, куйдирги, туляримия ва 
бош.) қўзғатувчилари диагностикаси махсус лабораторияларда олиб борилади. 
Вирусологик лабораториялар республика, шаҳар, вилоят СЭС таркибида ва 
вирусология илмий текшириш институтида ташкил қилинган. Бу 
лабораторияларда вируслар келтириб чиқарувчи касалликлар (грипп, 
полиомиелит, қизамиқ ва бошқалар) хламидия (орнитоз ва бошқалар) ва 
риккетсийлар ( тошмали тиф, КУ –иситмаси ва бошқалар) қўзғатувчиларига 
вирусологик ташхис қўйилади. Вирусологик лабораторияларни ташкил этиш, 
жиҳозлашда вируслар, ҳужайра культуралари, товуқ эмбрионлари ва 
лаборатория ҳайвонлари билан ишлашда махсус бокслар кўзда тутилади ва 
жуда қаттиқ асептик шароитлар талаб этилиши хисобга олинади. 
Лабораторияларни ташкил қилишда ЎзР соғлиқни сақлаш вазирлиги 
қошидаги режим хаъйатининг талаб қоидаларига қаттиқ амал қилинади. 
Ишнинг ҳажми ва мақсадларидан келиб чиқган ҳолда бир неча хоналарга 



жойлашган бўлиши мумкин. Ҳар бир лабораторияда қуйидагилар 
мўлжалланади: 
а) анализларни рўйхатга олиш ва уларнинг жавобини бериш учун хона
б) айрим бактериялар гуруҳи ( ичак, ҳаво томчи, санитария ва бош.) билан 
ишлаш учун хоналар; 
в) стерил материаллар билан ишлаш учун бокслар; 
г) серологик текширишлар ўтказиш учун хона; 
д) озиқли муҳитни тайѐрлаш, стериллаш учун хона; 
з) идишларни ювиш учун алоҳида хоналар; 
ж) соғлом ва тажриба қилинаѐтган ҳайвонлар ва уларни сақлаш учун хона 
(вивария). 
Вирусология лабораторияларида юқорида кўрсатилган хоналардан 
ташқари яна текшириладиган материалга махсус ишлов бериш ва ҳужайра 
культуралари билан ишлаш учун алоҳида бокслар мавжуд бўлиши шарт. 
Бактериологик, вирусологик ва серологик лабораториялар ҳозирги кунда 
қуйидаги замонавий асбоблар, анжомлар: биологик ва қўшимча мосламали 
(ѐруғлик берувчи, фазо-контраст) люминесцент, электрон микроскоплар, 
термостат, анаэростат, стериллаш учун асбоблар (автоклав, қуритиш, 
стериллаш шкафи), сув хаммоми, рН-метрлар, дистилланган сув тайѐрлайдиган 
асбоблар (дистиллятор), центрифугалар, техник, аналитик тарозилар
фильтрлайдиган асбоблар (Зейтц фильтри ва бошқалар), холодильниклар, 
пахта-докали 
пробкалар 
тайѐрлайдиган 
аппарат, 
асбоблар 
тўплами 
(бактериологик қовузлоқлар, шпателлар, игналар, пинцет, автоматик 
микропипеткалар ва бошқалар), лаборатория идиши (пробиркалар, колбалар, 
Петри косачалари, матрацлар, флаконлар, ампулалар, пастер пипеткаси ва 
белгиланган пипеткалар) ва бошқалар билан таъминланган. Замонавий йирик 
лабораторияларда бактерияларнинг идентификация (саралаш) қилишда 
компюьтерли программалар мавжуд. Шу билан бир қаторда серологик, 
вирусологик лабораторияларда иммунофермент, иммуноблотинг текшириш 
учун асбоб анжомлар ва ПЦР аппарати мавжуд. 
Лабораторияда микроскопик препаратларни бўяш учун алоҳида жой 
ажратилган бўлади. Бу ерда бўѐқлар эритмаси, спирт, кислоталар, реактивлар 
фильтр қоғоз ва бошқалар мавжуд. Ҳар бир иш жойида газ ѐки спиртли 
горелкалар ва дезинфекция эритмаси солинган шиша идишлар билан 
таъминланади. Кундалик иш учун лабораторияда етарли миқдорда озиқли 
муҳитлар, кимѐвий реактивлар, диагностик препаратлар ва бошқа керакли 
нарсалар бўлиши зарур. 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish