Суд ҳукми тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»



Download 196,04 Kb.
bet23/23
Sana23.02.2022
Hajmi196,04 Kb.
#152217
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
07 23.05.2014

Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — амалдаги миллий паспорт (дипломатик паспорт), шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш учун (кириш, транзит) виза ва хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби II бўлимида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — амалдаги паспорт (дипломатик паспорт), унда чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикери (бундан буён-стикер) мавжудлиги, чет эл давлатига кириш визаси (Ўзбекистон Республикасин инг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари расмийлаштирилиши талаб этилмайдиган хорижий давлатлар бундан мустасно), амалдаги йўл ҳужжати (чипта), божхона органи мансабдор шахси белгиси қўйилган божхона декларацияси ва фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I, II бўлимларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар;
хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — амалдаги миллий паспорт (дипломатик паспорт), шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш-чиқиш учун виза, амалдаги йўл ҳужжати (чипта), божхона органи мансабдор шахси белгиси қўйилган божхона декларацияси ва хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I, III бўлимларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кириш-чиқиш учун визасиз режим ўрнатилган хорижий давлатларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиши учун стикер расмийлаштирилиши талаб этилмайди (фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I бўлими 2-банди). Бироқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда муайян тоифадаги фуқароларнинг (масалан, ҳарбий хизматчилар, давлат сири бўлган маълумотлардан хабардор шахслар ва ҳ.к.ларнинг) чет элга чиқиши учун хорижий давлат билан визасиз режим мавжудлигидан қатъий назар, бошқача тартиб белгиланиши мумкин (фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I бўлими 3-банди, III бўлими «а» банди). Бинобарин, мазкур тоифадаги шахсларнинг стикер расмийлаштирилиши талаб этилмайдиган хорижий давлатларга махсус рухсатсиз чиқиши уларнинг ЖК нинг 223-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I бўлими 7-бандига мувофиқ ЖК 223-моддаси бўйича жавобгарлик фақат стикер расмийлаштирилмаган ҳолда ёки амал қилиш муддати ўтган стикер билан Ўзбекистон Республикасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари талаб этилмайдиган ҳар қандай хорижий давлатдан бошқа, кириш визаси расмийлаштирилиши талаб этиладиган хорижий давлатга кирган ҳолларда келиб чиқади.
Шу билан бирга, фуқаролар кириш чиқиш Тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлат ҳудудида бўлиши муддати чегараси белгиланмаганлиги сабабли, уларнинг хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган муддатлардан ортиқ бўлишлари маъмурий (МЖТК 226-моддаси) ёки жиноий (ЖК 223-моддаси) жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
8. Жиноят кодексининг 223-моддасида назарда тутилган жиноят Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси чизиғи кесиб ўтилган пайтдан бошлаб, Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида эса — чегара назоратидан ўтилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
9. Судларга тушунтирилсинки, агар жиноят Давлат чегарасини ёриб ўтиш йўли билан содир этилган бўлса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 223-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан квалификация қилиниши лозим. Бунда ёриб ўтиш деганда, жумладан, қўриқланадиган Давлат чегарасини чегара постига ёки чегарачилар нарядига ҳужум қилиш, чегара қўшинларининг қонуний фаолиятига бошқача фаол қаршилик кўрсатиш (масалан, Давлат чегараси режими талабларига очиқдан-очиқ бўйсунмаслик, ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш), Давлат чегарасини қўриқлашга доир техник воситаларни нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш ва ҳ.к. йўли билан кесиб ўтишда ифодаланган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
Агар Давлат чегарасини ёриб ўтиш пайтида айбдор томонидан Давлат чегарасини қўриқловчи шахс баданига қасддан оғир шикаст етказилган ёки у қасддан ўлдирилган бўлса, қилмиш ЖК нинг 223-моддаси ва тегишлича ЖК нинг 104, 97-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда қасддан баданга енгил ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳати, шунингдек мулкий зиён етказилиши ЖК нинг 223-моддаси иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК нинг 105, 109 ва 173-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 223-моддаси иккинчи қисмининг «г» бандида назарда тутилган жиноят субъекти бўлиб, фақат хорижий мамлакатларга чиқиши махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар бўла оладилар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ 2142-сонли қарорининг 1 ва 2-бандлари).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
11. Агар шахс қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш, қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига кириш ёки қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш пайтида бошқа жиноятлар (ҳужжатларни қалбакилаштириш, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш, контрабанда, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ва бошқалар) содир этган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари содир этилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим.
Чегарачилар наряди таркибида бўлган шахс томонидан чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиш, агар бу қилмиш қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтишга олиб келган бўлса, ЖК нинг 294-моддаси иккинчи қисми «а» банди билан квалификация қилинади ва ЖК нинг 223-моддаси билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди.
12. Жиноят кодекси 223-моддаси диспозицияси бланкет норма бўлганлиги туфайли, шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда дастлабки тергов органлари шахс томонидан чет элга чиқиш, Ўзбекистон Республикасига кириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш тартибини белгиловчи айнан қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаби бузилганлигини аниқ кўрсатишлари шарт. Суд ҳукмида ҳам мазкур жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахснинг ҳаракатларида ЖК нинг 223-моддасида назарда тутилган белгилардан қайси бири мавжудлиги аниқ кўрсатилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки тергов органлари ва судлар томонидан жиноят-процессуал қонуни талабларига риоя этилмаслиги ишнинг ЖПК 416 ва 417-моддалари талабларидан келиб чиқиб ҳал қилинишига сабаб бўлади
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
13. Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш, қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига кириш, қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтишга доир ишларни кўриш вақтида судлар, эҳтиётсизлик оқибатида Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиби бузилишига йўл қўйган шахсларнинг ноқонуний судланиши ҳолларини истисно этиш мақсадида, айбдорнинг ҳаракатлари хусусиятини синчковлик билан аниқлашлари зарур. Иш бўйича шахс қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги факти аниқланган ҳолда суд бунга тегишли муносабат билдириб, жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқариши керак.
Мазкур тоифага доир ҳар бир иш бўйича айбдор шахсга нисбатан адолатли, қилмишга мутаносиб жазо белгилаш мақсадида судлар, шунингдек жиноятнинг содир этилиши мотивини, моддий зарар етказилган-етказилмаганлигини, етказилган моддий зарар миқдорини аниқлашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш, қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига кириш, қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтишга доир ишларни кўриш бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштиришлари, бу тоифадаги ишлар бўйича суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини чуқур текширишлари, йўл қўйилган моддий ва процессуал қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этишлари лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Пленум котиби, Олий суд судьяси В. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 ноябрь,
9-сон
Download 196,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish