48
кассация инстанцияси судининг 2008 йил 1 декабрдаги қарори
билан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб,
иш янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборил
-
ган.
апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 23 мартдаги
қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
«Мардона» хиЧФ билан «бил-ол» хФ ўртасида 1998 йил 25
декабрда жами баҳоси 50 000 000 сўм бўлган 200 т пахта момиғи
етказиб бериш ҳақида ҳамда 1999 йил 10 мартда жами баҳоси 79
730 000 сўм бўлган 119 т пилла етказиб бериш ҳақида шартнома
-
лар имзоланган. шартномалар шартларига кўра,
жавобгар даъво
-
гарга олдиндан 100 фоизлик тўловларни амалга ошириши, шундан
сўнг даъвогар маҳсулотни етказиб бериши лозим бўлган. бироқ,
жавобгар олдиндан 100 фоизлик тўловларни амалга оширмаган
-
лиги, тўловларни кечиктирганлиги
учун даъвогар унга нисбатан
юқорида қайд этилган 2 та шартнома бўйича жами 27 973 000 сўм
неустойка ҳисоблаб, жавобгардан ундириб беришни сўраган.
иш ҳужжатларидаги жавобгар томонидан судга тақдим этил
-
ган илтимосномада даъво муддатини қўллаш сўралган.
Фкнинг 153-моддасига асосан, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш
талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб
чиқиш учун қабул қилинади. даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига
мувофиқ қўлланилади. Қўлланилиши тўғрисида
низодаги тараф
баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш
ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
даъвогар тарафлар ўртасида 1998 – 1999 йилларда тузилган
шартномалар бўйича мажбуриятлар жавобгар «бил-ол» хФ томо
-
нидан бажарилмаганлиги ҳақидаги даъво билан 2005 йил 28 март
-
да хўжалик судига мурожаат қилган.
шу сабабли, суд даъво муддати даъвогар томонидан ўтказиб
юборилганлиги ҳақида тўғри хулосага келган.
даъвогарнинг 2004 йил 4 декабрда тарафлар ўртасида тузил
-
ган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан
жавобгар томонидан даъво суммаси тан олинганлиги ҳолати даъ
-
во муддатининг узилиши ва янгидан ҳисобланишига асос бўлиши
ҳақидаги важи суд томонидан асосли
равишда инобатга олинма
-
ган. Чунки даъво муддати солиштириш далолатномаси тузилгунга
49
қадар тугаган (биринчи шартнома бўйича–2001 йил 26 декабрда,
иккинчи шартнома бўйича – 2002 йил 11 мартда). Қонун норма
-
ларининг (Фк 154, 157-моддалари) мазмунига кўра, тугаган даъво
муддати узилмайди, балки у узрли сабабларга (Фк 159-моддаси)
кўра суд томонидан тикланиши мумкин.
иш биринчи инстанция судида кўрилаётган
пайтда жа
-
вобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги талаби мавжуд
бўлиб, даъвогар томонидан даъво муддатини қўлламасликка асос
бўладиган далиллар келтирилмаган ва
даъво муддатини тиклаш
ҳақида (узрли ҳолатлари кўрсатилган ва тасдиқловчи ҳужжатлар
илова қилинган ҳолда) илтимоснома берилмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Do'stlaringiz bilan baham: