Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтариш ҳақида-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

7. Асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтариш ҳақида-
ги кўрсатмани бажармаганлик учун жарима қўлланил майди.
Монополияга қарши орган «денов қурилиш» МЧжга нис
-
батан хўжалик судига мурожаат қилиб, 15 119 397 сўм асоссиз 
олинган даромадни ундиришни, асоссиз даромаднинг 20 фои
-
зи миқдорида – 3 023 879 сўм ҳамда энг кам иш ҳақининг юз ба
-
равари миқдорида – 1 863 000 сўм молиявий санкция қўллашни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза
-
даги талабларни қаноатлантириш рад этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
бекор қилиниб, жавобгардан асоссиз олинган даромад ундирилган 
ҳамда унга асоссиз олинган даромаднинг 10 фоизи миқдорида мо
-
лиявий санкция қўлланган.
Монополияга қарши орган томонидан марказлаштирилган ман
-
балар ҳисобидан қурилаётган бино ва иншоотларда шартномавий-
жорий нархларнинг қўлланилиши юзасидан «денов қурилиш» 
МЧжда
 
текшириш ўтказилган.
текширишда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича жа
-
мият томонидан 15 119 397 сўмлик ноқонуний даромад олинганли
-
ги аниқланган.
текширишда аниқланган ҳолатлар юзасидан Монополияга 
қарши органнинг қарори қабул қилиниб, жамият томонидан ба
-
жарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича 15 119 397 сўмлик 


264
ноқонуний даромад олинганлиги тасдиқланиб, жамиятга ушбу 
маблағларни тегишли ҳисобварақларга қайтариш тўғрисида 
кўрсатма берилган. «денов қурилиш» МЧж эса ушбу пул 
маблағларини қайтармаган.
шу сабабли аризачи МЧж ҳисобидан 15 119 397 сўм асоссиз 
даромадни ундиришни ҳамда жамиятга 3 023 879 сўм ва энг кам 
иш ҳақининг юз баравари миқдорида – 1 863 000 сўм молиявий 
санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция суди буюртмачи ҳисобланган сурхондарё 
вилоят Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси асоссиз олин
-
ган пул маблағларини қайтариш ҳақида даъво бермаганлигини 
асос қилиб, аризадаги талабларни қаноатлантиришни рад этган. 
Чунки мактаб ва касб-ҳунар коллежлари қурилиши давлат бюд
-
жетидан молиялаштирилган, шу сабабли қурилишда тежалган 
маблағлар бюджетга қайтарилиши лозим.
тартибнинг 22-бандига кўра, ушбу тартибни бузиш натижа
-
сида олинган маблағлар (маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)
нинг декларация қилинмаган нархини қўллашдан олинган тафо
-
вутдан ташқари) истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд истеъмолчи
-
ларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Молия вазирлигининг 
бюджетдан ташқари нархларни бошқариш жамғармаси ҳисоб 
рақамига ундириб оли нади.
«товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш 
ҳақида»ги Қонун 18-моддасининг биринчи қисмига асосан мо
-
нополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишларини тугатиш, 
дастлабки ҳолатни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки 
ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин тов
-
лаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун давлат ва хўжалик 
бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
-
га ва юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектларга – энг 
кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима қўлланилади. аммо амалдаги қонун ҳужжатларида 
асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтариш ҳақидаги 
кўрсатмани бажармаганлик учун жарима қўллаш назарда тутил
-
маган.
шунинг учун аризачининг жавобгарга энг кам иш ҳақининг 
юз баравари миқдорида молиявий санкция қўллаш ҳақидаги тала
-
бини қаноатлантириш рад этилиши лозим.


265
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди суд 
қарорларини бекор қилиб, жавобгардан асоссиз олинган даромад
-
ни ундириш ҳамда унга асоссиз олинган даромаднинг 10 фоизи 
миқдорида молиявий санкция қўллаш ҳақида янги қарор қабул 
қилишни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish